Расулова Ирода Абдухолиқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида Туркистондаги куч ишлатувчи идоралари фаолияти тарихи (1917-1924 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2025.3.PhD/Tar2419
Илмий раҳбар: Эшов Баҳодир Жураевич, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc 03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори (DSc), профессор Камолов Дилшод Пулатович тарих фанлари доктори (DSc), профессор Ерметов Аваз Абдуллаевич.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Мустабид совет ҳокимиятининг Туркистонда ўрнатилиши ҳамда мустаҳкамланиши жараёнида (1917-1924 йиллар) ташкил этилган куч ишлатувчи идоралари фаолияти билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Болшевикларнинг Туркистонда социалистик жамиятини ўрнатиш ҳамда ўзининг тоталитар тартиботини қарор топтириш жараёнида ўз синфий ғояларига ёт бўлган кишиларга қарши курашиш мақсадида ташкиллаган Тошкент тергов комиссияси, Фавқулодда комиссия (ЧК), “инқилобий” трибуналлари, ДСБ, “учлик”, “бешлик” каби куч ишлатувчи идораларининг фаолиятидаги аҳолининг турлий қатламларига тузимга қарши дея қўллаган ноқоний турли жазо чоралари, судсиз-сўроқсиз жазога тортиш, таъқиб ҳамда тазйиқ чоралари очиб берилган;
Туркистон АССРда совет ҳокимиятга қарши кечган қуролли қаршилик ҳаракати қатнашчилари ва уларга ҳайрихоҳ бўлган тинч аҳоли вакилларига нисбатан ўзининг жазоловчи идоралари Фавқулодда комиссия (ЧК), ГПУ, “инқилобий” трибуналлар сингари куч ишлатувчи идоралари орқали амалга оширган қатағон сиёсати ва амалиёти мисоллар асосида аниқланган;
Хоразм Халқ Совет Республикасида совет ҳокимияти томонидан ташкилланган куч ишлатувчи идоралар Бутун Хоразм фавқулодда комиссияси (ДСБ), ГПУ ва “инқилобий”, ҳарбий трибуналлар ва улар фаолиятидаги аҳолининг турли қатламлари, айниқса хон хонадони вакиллари, хонлик амалдорлари ва уларнинг яқинларига, аҳолининг тадбиркор ҳамда ўзига тўқ вакилларига нисбатан қўлланилган таъқиб, тазйиқ, фуқаролик, сайлов ҳуқуқларидан маҳрум этиш орқали сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилинганлиги, ушбу “ҳақсизлар” қатламининг совет тузуми ижтимоий ҳаётида тутган ёт унсурлик мақоми очиб берилган;
БХСРдаги совет ҳокимиятининг куч ишлатувчи идоралари Бутунбухоро Фавқулодда комиссияси (ФК), “Инқилобий” трибунал, диктаторлик комиссияси, ГПУ ходимларнинг миллий республика ҳудудидаги аксилинқилобий ҳаракатлар ҳамда тузимга қарши мухолифатдаги кучлар ҳамда қуролли қаршилик ҳаракати қатнашчиларига нисбатан қўллаган қатағон чоралари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида Туркистондаги куч ишлатувчи идоралари фаолияти тарихи (1917-1924 йиллар)”га доир олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
болшевикларнинг Туркистонда социалистик жамиятини ўрнатиш ҳамда ўзининг тоталитар тартиботини қарор топтириш жараёнида ўз синфий ғояларига ёт бўлган кишиларга қарши курашиш мақсадида ташкил этилган Тошкент тергов комиссияси, Фавқулодда комиссия (ЧК), “инқилобий” трибуналлари, ДСБ, “учлик”, “бешлик” каби куч ишлатувчи идораларининг фаолиятидаги аҳолининг турлий қатламларига тузумга қарши дея қўллаган ноқоний турли жазо чоралари, судсиз-сўроқсиз жазога тортиш, таъқиб ҳамда тазйиқ чораларига оид илмий–тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-декабрдаги 01-44-560-сон маълумотномаси). Бу телетомошабинларга Туркистонда ташкил этилган куч ишлатувчи идораларнинг фаолиятига оид кўплаб маълумотларни етказишга ёрдам берган;
Туркистон АССРда совет ҳокимиятга қарши кечган қуролли қаршилик ҳаракати қатнашчилари ва уларга хайрихох бўлган тинч аҳоли вакилларига нисбатан ўзининг жазоловчи идоралари Фавқулодда комиссия (ФК), ДСБ, “инқилобий” трибуналлар сингари куч ишлатувчи идоралари орқали амалга оширган қатағон сиёсати ва амалиётига оид илмий-тарихий маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг келгусидаги дастурларини тузишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 01-05/19-01-2026-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли орасидаги тарғибот ишларида Туркистон АССРда куч ишлатувчи идоралар орқали амалга оширган қатағон сиёсатининг оқибатлари ёритиб берилган;
Хоразм Халқ Совет Республикасида совет ҳокимияти томонидан ташкил этилган куч ишлатувчи идоралар Бутун Хоразм фавқулодда комиссияси (ФК), ДСБ ва “инқилобий”, ҳарбий трибуналлар ва улар фаолиятидаги аҳолининг турли қатламлари, айниқса хон хонадони вакиллари, хонлик амалдорлари ва уларнинг яқинларига, аҳолининг тадбиркор ҳамда ўзига тўқ вакилларига нисбатан қўлланилган таъқиб, тазйиқ, фуқаролик, сайлов ҳуқуқларидан маҳрум этиш орқали сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилинганлиги, ушбу “ҳақсизлар” қатламининг совет тузуми ижтимоий ҳаётида тутган ёт унсурлик мақоми каби маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг келгусидаги дастурларини тузишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 01-05/19-01-2026-сон маълумотномаси). Бу эса ёшларнинг Хоразм Халқ Совет Республикасида совет ҳокимияти томонидан ташкил этилган куч ишлатувчи идоралар фаолияти ҳақидаги тушунчаларини янада бойитишга кўмаклашади;
БХСРдаги совет ҳокимиятининг куч ишлатувчи идоралари Бутунбухоро Фавқулодда комиссияси (ФК), “Инқилобий” трибунал, диктаторлик комиссияси, ДСБ ходимларнинг миллий республика ҳудудидаги аксилинқилобий ҳаракатлар ҳамда тузумга қарши мухолифатдаги кучлар ҳамда қуролли қаршилик ҳаракати қатнашчиларига нисбатан қўллаган қатағон чораларига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-декабрдаги 01-44-560-сон маълумотномаси). Бу телетомошабинларга БХСРдаги совет ҳокимиятининг куч ишлатувчи идораларининг фаолиятига оид кўплаб маълумотларни етказишга хизмат қилади.