Ражабалиева Муҳаббат Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек адабиётини ўрганишда Поён Равшанов тадқиқотларининг ўрни”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil.4074.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулхакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Адизова Ободон Истамовна, филология фанлари доктори, профессор; Муҳаммадиев Ахаджон Махмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Поён Равшановнинг ўзбек адабиётини ўрганишга доир илмий-адабий меросини яхлит тизимда тадқиқ этиш, олим тадқиқотларининг мавзу қамрови, илмий-назарий мезонлари, манбашунослик ва матншуносликка оид ёндашувларини аниқлаш ҳамда унинг адабиётшунослик фанига қўшган ҳиссасини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Поён Равшанов ҳаёт йўли ва назарий қарашлари унинг илмий консепсияси пойдевори экани, олимнинг мумтоз адабиёт тарихи, навоийшунослик, бобуршунослик, Қашқадарё адабий муҳити, хусусан, насафлик адиблар меросига доир асарларида ана шу консепсияга таянилиши асосланган;
олим тадқиқотларида адабиётни тарихий муҳит контекстида ўрганиш, бирламчи манбалар, яъни қўлёзма ва тошбосма китоблар ҳамда архив ҳужжатларига таяниш, илмий талқинда Қашқадарё адабий муҳитига алоҳида диққат қаратиш каби илмий мезонлар ҳамда биографик ва социологик методлар йетакчилик қилиши исботланган;
воҳа тарихий-адабий колоритининг яхлит манзарасини яратишда “Бобурнома”даги Абулбарака Фироқий, Насаф ва Қашқадарё воҳасининг тасвирланиши, касбилик Рўзибой Машраб ижодий мероси ҳамда Маҳмудхўжа Беҳбудий қисматининг Қарши билан боғлиқ жиҳатларига доир олим қарашлари алоҳида ўрин тутиши далилланган;
“Темурнома”, “Алимқул жангномаси” ва Ҳасан Ато Абуший қаламига мансуб “Туркий қавмлар тарихи” каби асарларнинг тарихий-адабий манба сифатидаги қиммати, шунингдек, мумтоз наср такомилига таъсири Поён Равшанов томонидан консептуал асосда ҳал этилгани аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда олинган илмий натижалар амалиётга жорий этилган ва ваколатли муассасалар томонидан тасдиқланган. Жумладан, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023-йилларда амалга оширилган ИЛ-52 тур-21091433-рақамли “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил, 31-мартдаги 04/1-1689-сон маълумотномаси). Натижада Поён Равшановнинг ўзбек мумтоз адабиёти, навоийшунослик, бобуршунослик, беҳбудийшунослик, Қашқадарё адабий муҳити, матншунослик ва манбашуносликка оид қарашларини тизимлаштириш орқали ўзбек реалияларига доир мақолалар базасининг мазмунини бойитиш имконини берган;
Поён Равшановнинг ўзбек мумтоз адабиётини ўрганишга доир илмий мероси навоийшунослик, бобуршунослик, беҳбудийшунослик, Рўзибой Машраб мероси, адабий-тарихий манбалар тадқиқи ҳамда Қашқадарё адабий муҳити йўналишлари асосида таснифлангани, олим тадқиқотларида мумтоз адабиётни тарихий муҳит, бирламчи манбалар ва ҳудудий адабий анъаналар билан боғлиқ ҳолда талқин этиш мезонлари аниқлангани билан билан боғлиқ хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил, 4-майдаги 04/1-2314-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек мумтоз адабиёти тарихини ёритишда Поён Равшановнинг илмий қарашлари, Қашқадарё адабий муҳити ва насафлик адиблар меросига оид хулосалар электрон платформа материалларини адабиётшунослик, манбашунослик ва матншунослик жиҳатдан бойитишга хизмат қилган;
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. Натижада тадқиқотда илгари сурилган Поён Равшановнинг мумтоз матнларни ўқиш ва таҳлил қилиш тажрибаси, манбашунослик ва матншунослик ёндашувлари, Қашқадарё адабий муҳитининг тарихий манзараси, насафлик адиблар мероси, шунингдек, воҳа адабий ҳаётининг янгича талқинлари, ҳудудий адабий муҳит консепсиясига оид маълумотларга чуқурроқ эга бўлишига асос яратди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 28-октябрдаги 01-33/807-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни ҳам мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти ошишига эришилган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими томонидан режалаштирилаётган ва амалга татбиқ қилинаётган бир қатор илмий-бадиий, маданий-маърифий аҳамиятга эга мавзулар белгиланишида алоҳида аҳамият касб этиб, муҳим назарий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлимининг 2025-йил 30-октябрдаги 48-сонли маълумотномаси). Диссертация илмий натижалари ўзбек адабиётини чуқур ўрганиш, уни илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилишда, мумтоз адабиётнинг бугунги маданий-маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ёритишда долзарб манба сифатида фойдаланилмоқда.