Турсунқулов Ғолибжон Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фермер хўжаликларининг халқаро бозорларга кириш имкониятларини кенгайтириш ва даромадини оширишда кооперациянинг роли (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6313
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пардаев Хусниддин Абдимўминович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Аликулов Абдумумин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фермерларни халқаро бозорларга кириши ва даромадини оширишда уларнинг кооперациясининг ролини баҳолаш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фермер хўжаликларининг халқаро бозорларга интеграциялашув имкониятлари ва даромад динамикасига таъсир этувчи экзоген ҳамда эндоген омилларни комплекс таҳлил қилиш асосида уларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган “Фермерлар экспорт кооперацияси модели” (ФЕКОМ) ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликларининг экспорт кооперацияларида иштирок этишига энг кучли таъсир кўрсатувчи омиллар аниқланиб, уларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосланган;
фермер хўжаликларининг халқаро бозорларга чиқиш салоҳиятини ошириш ва экспорт фаолияти самарадорлигини таъминлашга қаратилган Экспорт Кооперацияси Ассоциациясининг замонавий ташкилий-иқтисодий механизми таклиф этилган;
фермер хўжаликларининг халқаро бозорларга интеграциялашув салоҳиятини комплекс баҳолашнинг интеграл кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, базавий, оптимистик ва инновацион ривожланиш ссенарийлари асосида 2032-йилгача бўлган прогноз параметрлари илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фермерларни халқаро бозорларга киришини кенгайтириш ва даромадини оширишда фермерлар кооперациясининг роли бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
фермер хўжаликларининг халқаро бозорларга чиқишига таъсир этувчи омилларни комплекс баҳоловчи “Фермерлар экспорт кооперацияси модели” (ФЕКОМ) амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/04-04-870-сон маълумотномаси). Натижада модел экзоген омиллар экспорт ҳажмини ўртача 40 фоизга, эндоген омиллар эса даромад ўсишини 35 фоизга оширишга хизмат қилиши асосланган;
фермерларнинг экспорт кооперацияларида иштирокини рағбатлантирувчи омилларни баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/04-04-870-сон маълумотномаси). Натижада ушбу омилларни комплекс ривожлантириш орқали экспорт кооперацияларида иштирок даражаси 34,8 фоизга, экспорт ҳажми 31,4 фоизга, экспорт даромади 27,9 фоизга ошиши, транзаксион харажатлар эса 18,5 фоизга қисқариши асосланган;
фермер хўжаликларини ягона институционал тизимга бирлаштирувчи Экспорт Кооперацияси Ассоциацияси (ЭКА)нинг ташкилий-иқтисодий механизми амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/04-04-870-сон маълумотномаси). Натижада марказлашган логистика, сифат назорати ва брендлаштириш орқали фермерларнинг экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлиги ошиши асосланган;
фермер хўжаликларининг халқаро бозорларга интеграциялашув салоҳиятининг 2032-йилгача бўлган прогноз параметрлари амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/04-04-870-сон маълумотномаси). Натижада мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти қиймати 180 млн АҚШ долларидан 465 млн долларга (2,58 баравар), экспорт ҳажми 145 минг тоннадан 286 минг тоннага ортиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish