Раҳматов Хуршид Толиддин ўғлининг тарих фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат стратегиясида Кўрфаз араб давлатларининг ўрни Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари мисолида (1992-2025 йиллар)”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar1262.
Илмий раҳбар: Хайдаров Абдусамат Ахатович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.05.01.
Расмий оппонентлар:
Раҳимов Мирзоҳид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий стратегиясида Саудия Арабистони ва БААнинг ўрни ва аҳамиятини тадқиқ қилиш, ҳамкорлик алоқалари динамикаси ва ҳозирги босқичдаги ривожланиш хусусиятлари ва унга тўсиқ бўлаётган омилларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси янгиланган ташқи сиёсий курсининг миллий манфаатлар, прагматизм ва глобал интеграция принципларига мувофиқ трансформация қилинаётганлиги Саудия Арабистони ва БАА билан ҳамкорликнинг консептуал асосларида кузатилаётган ўзгариш ва ривожланиш билан асосланган;
Тадқиқотда 1992–2025-йиллар Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони ва БАА билан сиёсий, иқтисодий ва гуманитар муносабатлар эволюцияси тарихий-қиёсий таҳлил орқали қайта кўриб чиқилган. Икки томонлама алоқаларнинг ривожига таʼсир этган ички ва ташқи омиллар, жумладан, сектонизм (мазҳабчилик) омили тизимлаштирилиб уларнинг ташқи сиёсий динамикадаги ўрни баҳоланган;
Форс кўрфази минтақасининг Ўзбекистон ташқи сиёсат стратегиясидаги геостратегик аҳамияти биринчи марта тарихий манбалар, расмий ҳужжатлар ва халқаро муносабатлар назарияси нуқтайи назаридан чуқур тадқиқ этилган. Бу орқали Ўзбекистоннинг араб давлатлари билан ҳамкорлиги минтақавий хавфсизлик, инвестиция ҳамда транспорт-коммуникация йўналишларидаги ўзаро боғлиқлик тизими сифатида илмий жиҳатдан исботланган;
Ўзбекистон-Саудия Арабистони ва Ўзбекистон – БАА муносабатлари замонавий глобал трансформация, минтақавий рақобат ва янги жаҳон тартиботи тенденсиялари контекстида таҳлил қилиниб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, стратегик шерикликнинг барқарор моделлари ва унинг миллий хавфсизлик ҳамда иқтисодий диверсификация сиёсатини таʼминлашдаги аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат стратегиясида Кўрфаз араб давлатларининг ўрни Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари мисолида номли диссертацияни ўрганиш давомида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан:
Диссертация материаллари ва илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи сиёсатнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси томонидан республика вазирлик ва идораларига юбориладиган ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилганини маʼлум қиламиз. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси янгиланган ташқи сиёсий стратегияси доирасида Саудия Арабистони ва БААнинг геосиёсий ва иқтисодий ўрни ҳамда улар билан ҳамкорликнинг консептуал асосларининг тизимли таҳлил, шунингдек, Ўзбекистон ташқи сиёсий курсининг миллий манфаатлар, прагматизм ва глобал интеграция принципларига мувофиқ трансформация жараёнлари фаол кечаётганлиги ҳақидаги илмий асослардан ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2024-йил
21-ноябрдаги № 18-126/34068-далолатномаси) Натижада тадқиқотда келтирилган хулоса ва таклифлар Вазирликнинг йиллик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда ва маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда хизмат қилган.
Диссертация материаллари ва илмий хулосаларидан 2025-йил 27-мартдаги ЎЗЛИДЕП-Ҳайъат йиғилиши материаллари юқори даражада янги ташқи иқтисодий имкониятлар, хусусан, Саудия Арабистони ва БАА билан инвестициявий алоқаларни кенгайтириш лозимлигини таʼкидлаган. Мазкур йиғилиш материалларида келтирилган сиёсий хулосалар ва ривожланиш йўналишлари тадқиқотдаги асосий назарий хулосаларга уйғун бўлиб, партиянинг ташқи сиёсий йўналишлар таҳлилида қуйидаги жиҳатларда амалда қўлланилган: Форс кўрфази инвестицияларини жалб этиш масалаларини партиявий дастурлар билан уйғунлаштириш; Саудия Арабистони ва БАА билан иқтисодий дипломатияни кучайтиришда таҳлилий асос сифатида; “инновацион-инвестицион дипломатия” консептини ишлаб чиқишда тадқиқот натижаларидан фойдаланиш. (ЎЗЛИДЕП 2025-йил 27-мартдаги № 01-27/142 сон-Далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ЎЗЛИДЕПнинг илмий семинар ва давра суҳбатларини ташкил этишга хизмат қилган.
Диссертация ишида Бирлашган Араб Амирликларининг “яшил иқтисод” ва электрон ҳукумат фаолиятини кенгайтириш борасида амалга ошираётган
чора-тадбирларини муваффақиятли тажриба сифатида ўрганиш давлатлараро ҳамкорлик алоқаларининг устувор йўналишларидан бири бўлиши керак эканлиги, Амирликларнинг бу борада эришган ютуқларини аниқ рақамларда ифодалаш орқали далиллаб берилган. Ўзбекистон ва БАА ҳукуматлари ўртасида имзоланган ўнга яқин ҳукуматлараро норматив ҳужжатларнинг таҳлили, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030 стратегиясининг” 5.1. Очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш бўйича белгиланган мақсадларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали фаолиятида диссертациянинг илмий хулосаларидан фойдаланилган. (“ЎЗБЕКИСТОН-24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 10-ноябр. № 05-09-1791-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий стратегиясида Кўрфаз араб давлатларининг аҳамиятини ёритишга хизмат қилган.