Марданова Барно Асатуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қиймат занжири интеграциясини кучайтириш асосида сут ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имкониятлари (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5666
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ғаниев Ибрагим Мамадиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Таджиев Абдусаме Абдухамидович, катта илмий ходим, иқтисодиёт фанлари доктори; Рустамова Ирода Бахрамжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қиймат занжирини шакллантирувчи субектлар ўртасида интеграцияни кучайтириш орқали сут ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имкониятларини таҳлил қилиш ва илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятининг турли табиий-иқлим ва ишлаб чиқариш шароитларига эга ҳудудлари кесимида сут йўналишидаги қорамоллар маҳсулдорлигини баҳолашга қаратилган комплекс илмий-услубий ёндашув таклиф этилган ва сут йўналишидаги қорамолларнинг маҳсулдорлигининг паст (См≤6), ўрта (6<См<15) ва юқори (См≥15) даражалари ишлаб чиқилган;
Қорамол зорлари билан маҳсулдорлик ўртасида боғланиш статистик муҳимлиги аниқланган ҳолда, сутчилик тармоғида юқори маҳсулдорликка эга Голштин ва Симментал зотли сигирларни кўпайтиришда “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида имтиёзли кредит маблағларини йўналтириш илмий жиҳатдан асосланган;
Натурал хўжаликларнинг фаровонлик даражасини оширишга хизмат қиладиган, совитиш тизимига эга бўлган дистрибюторлар (сут йиғиб кетувчилар) хизмати орқали хўжаликларни бозорга интеграция қилишга қаратилган ташкилий механизм таклиф этилган.
Самарқанд вилоятида ишлаб чиқарилган ялпи сут маҳсулотининг 2030-йилгача ўзгариш тенденсияси прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд вилоятининг турли хўжалик тоифалари доирасида қорамоллар маҳсулдорлигини баҳолаш учун боқиш шароити, озуқа базаси, физиологияси ва ҳудудий экологик омилларни қамраб олган ҳолда маҳсулдорликни кунлик паст, ўрта ва юқори даражаларга ажратишда Фините михтуре модел усулида ҳисобланган, маҳсулдорликнинг “паст” даражаси 6 литр ва ундан кам бўлиши, ўрта даража учун 6 литрдан юқори ва 15 литрдан кам бўлиши, юқори даража учун 15 литр ва ундан юқори бўлиши ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/05-04-58-сон маълумотномаси).
Тадқиқот натижасида товар ва натурал хўжаликларнинг активларга асосланган фаровонлик даражалари активлар индекс (ПCА модели) орқали аниқланиб, ПСМ модели асосида улар ўртасида сезиларли иқтисодий тафовутлар (товар хўжаликларнинг фаровонлик даражаси 27,3 % юқори, т= 4.32, п-0.000) мавжудлиги амалий жиҳатдан асослаб берилди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, натурал хўжаликларнинг асосий муаммоси ишлаб чиқариш эмас, балки сутни сақлаш ва бозорга етказиб бериш инфратузилмасининг етарли эмаслиги билан боғлиқ. Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида натурал хўжаликлар учун совитиш тизимига эга бўлган дистрибюторлар орқали сутни йиғиш ва ташишни ташкил этишга қаратилган амалий механизм таклиф этилди. Ушбу ёндашув кичик хўжаликларнинг сутни сифатини сақлаган ҳолда реализация қилиш имкониятини кенгайтириб, уларни сутчилик қиймат занжирига фаол жалб этишга хизмат қилади. Таклиф этилган механизм ҳудудий шароитда қўллаш мумкин бўлиб, сут йўқотишларини камайтириш, хўжаликлар даромадини ошириш ва сутчилик тармоғида қиймат занжири барқарорлигини кучайтириш имконини беради. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/05-04-58-сон маълумотномаси).
Тадқиқот доирасида қўлланилган ОЛС эконометрик модели натижалари қорамол зотининг сут маҳсулдорлигига ва хўжаликлар фаровонлигига сезиларли таʼсир кўрсатишини амалда тасдиқлади. Хусусан, хорижий зотли қорамолларга эга хўжаликларнинг сут маҳсулдорлиги (Cоеф. 3.524, п-валуе 0.000 ва Cоеф. 2.559, п-валуе 0.000) ва активларга асосланган фаровонлик даражаси маҳаллий зотли қорамолларга эга хўжаликларга нисбатан юқорироқ эканлиги статистик жиҳатдан асослаб берилди. Эконометрик таҳлиллар шуни кўрсатдики, хорижий зотли қорамолларнинг улуши ошиши сут реализацияси эҳтимолини кучайтиради ҳамда хўжаликларнинг бозорга интеграциялашув даражасини яхшилайди. Шу асосда, қишлоқ жойларда сут ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун имтиёзли кредитлар ва давлат дастурлари доирасида айнан хорижий зотли қорамолларни кўпайтиришга устуворлик бериш амалий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эканлиги асосланди. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/05-04-58-сон маълумотномаси).
Тадқиқот доирасида вақт қаторлари асосида қурилган эконометрик прогноз модели (АРИМА) натижалари Самарқанд вилоятида сут ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030- йилгача барқарор ўсиш тенденсиясига эга эканлигини кўрсатди. Прогноз натижаларига кўра, мавжуд ишлаб чиқариш ресурслари ва жорий ривожланиш сурʼатлари сақланган тақдирда, ялпи сут ишлаб чиқариш ҳажми босқичма-босқич ошиб бориши кутилади. Мазкур прогноз натижалари ҳудудий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда, сутчилик тармоғида инвестиция йўналишларини белгилаш ҳамда чорвачиликни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсатини асослашда амалий аҳамиятга эга (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/05-04-58-сон маълумотномаси).