Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойназаров Илёс Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полималеин кислота асосида шўрланган тупроқлар самарадор мелиорацияси учун композиция», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/K24.
Илмий раҳбар: Нормахаматов Нодирали Сохобаталиевич, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.K/В/T.37.01.
Расмий оппонентлар: Азизов Умархон Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор; Бабаев Бахром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ионоген полимер (ИП)ларни синтез қилиш ва улар асосида шўрланган тупроқ таркибидаги тузларни самарали ювиш хусусиятига эга полимер композиция ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малеин ангидрид ва акрил кислота асосида молекуляр оғирлиги 2000–5000 Да га тенг, сувда осон эрувчан, биопарчаланувчан хоссасига эга полималеин кислота ва унинг сополимери синтез қилинган ҳамда синтез шароитларининг олинган полимернинг молекуляр оғирлигига ўзаро боғлиқликлари аниқланган;
синтез қилинган гомополимер ва сополимерлар асосида ионоген табиатли полимер композиция («Биосолвент») яратилган ҳамда ИП, СФМ ва юмшоқ нейтралловчи ташкилий компонентлар таркиби танланган;
замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида композиция таркибини сифат ва миқдорий жиҳатдан таҳлил усуллари ишлаб чиқилган ҳамда яроқлилик муддати тезкор эскириш ва физик-кимёвий усул ёрдамида аниқланган;
композиция таъсирида шўрланган тупроқлардаги тузларнинг умумий миқдори назоратга нисбатан 35–40% гача самарали ювилиши ҳамда тупроқ ғоваклилигининг 20–30% га ортиши аниқланган;
«Биосолвент» препарати ва унинг алоҳида компонентлари таъсирини батафсил фенологик, унувчанлик ва ривожланишига стимулловчи таъсири, тупроқ микрофлораси, микроорганизмларнинг сон динамикасига таъсирлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полимер композиция «Биосолвент» препаратининг олиниши ва препаратнинг шўрланган тупроқ таркибидаги тузларнинг ювилиш самарадорлигига таъсирини белгилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шўрланган тупроқларни самарали ювиш учун композиция «Биосолвент» препарати учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 05649, 2018 й.). Натижада шўрланган тупроқ таркибидаги тузларнинг ювилишига самарали таъсир қилувчи препаратни яратиш имконини берган;
«Биосолвент» препаратини кенг миқёсда ишлаб чиқариш ва шўрланган тупроқ таркибидаги тузларни ювишда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат кимё комиссияси рухсатномаси олинган (Гувоҳнома, №1А1730. 2018 й.). Натижада «Биосолвент» препаратини кенг миқёсда ишлаб чиқариш ва шўрланган тупроқ таркибидаги тузларни ювишда қўллаш имконини берган;
«Биосольвент» препарати Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида «Туз бўрони» оқибати натижасида юзага келган ғўза майдонларида тузларни ювишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 01-14/5283-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида «Туз бўрони» оқибатини бартараф этишда ижобий натижага эришиш имконини берган;
«Биосолвент» препарати Сирдарё, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё, Тошкент, Жиззах, Фарғона Наманган ва Қорақалпоғистон Республикасида шўрланган тупроқ таркибидаги тузларни ювишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 декбрдаги 01/023-441-сон маълумотномаси). Натижада юқоридаги вилоятларидаги шўрланган тупроқларни самарали ювиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish