Саидова Замира Аслоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида парламентаризмнинг ривожланиши тарихи (Олий Мажлис Сенати мисолида)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4PhD/Tar2485
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, доцент Хайназаров Бахромжон Бахтиёрович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Азизов Илдар Рафаелович, сиёсий фанлар доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон Республикасида парламентаризм тарихини Олий Мажлис Сенати фаолияти мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистон Республикасидаги парламент ислоҳотлари парламентаризм ривожланишининг умумжаҳон тенденсиялари билан ҳамоҳангликда жамиятдаги ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг турли-туман манфаатларини кенг ифода этгани ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қонун чиқариш фаолиятининг фуқаролик жамияти институтлари ва функсияларини бажара олиш қобилиятларининг шаклланиши билан боғлиқликда кечганлиги асосланган;
бир палатали парламент даврида қонунларни қабул қилиниши парламентаризмнинг таянчини ташкил этиб, демократик жараёнларнинг ривожланиши янги профессионал парламентга ўтиш шароитида пухта қонун қабул қиладиган, дунё парламентларидан қолишмайдиган, очиқлик ва ошкоралик принциплари кўринишлардаги парламентаризмни ривожланиши учун сиёсий шароит яратилганлиги аниқланган; 
Олий Мажлис Сенати 2016–2024 йиллар давомида мамлакатни ҳар томонлама янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, назорат-таҳлил, маҳаллий кенгашлар билан ҳамкорлик, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, халқаро алоқалар каби ўз ваколатига доир парламентаризмга хос бўлган йўналишларда амалий натижаларга эришилганлиги далилланган;
“Парламент назорати тўғрисида”ги қонунга парламентаризм билан боғлиқ нормаларнинг киритилиши ҳокимият органлари масъулият чегарасини аниқ белгилаш, ўзаро ҳамкорлик механизмларини оптималлаштириш, Олий Мажлис Сенати фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу муассасанинг том маънода халқчил органга айланиши ва Ўзбекистонда парламентаризмни ривожланишига хизмат қилаётганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган: 
парламентаризм моҳияти ва ривожланиш тенденсияси турли фан вакиллари томонидан ўрганилиб, ҳозиргача бу масала бўйича бир комплекс тўхтамга келинмаган. Ўзбекистонда ҳам парламентаризмнинг ривожланиш тарихи, босқичлари комплекс ўрганилмаган. Миллий парламентнинг учта асосий даври, уларда парламентаризм тамойилларининг ўрнатилиши, ҳолати, бир палатали ва кейинчалик икки палатали парламентнинг яратилиши, парламентаризмни ривожлантиришда йўл қўйилган камчиликлар ва тўсқинлик қилган омиллар билан боғлиқ натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиши қўмитасининг ҳисоботларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиши қўмитасининг 2025-йил 26-апрелдаги 2-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши парламент сўровлари ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича лойиҳаларини ҳудудлардаги вакиллик органлари ва маҳаллий давлат органлари билан ўзаро мувофиқлаштириб бориш бўйича амалий топшириқларни ишлаб чиқишга имкон яратган.
Ўзбекистон Республикаси бир палатали парламент даврида қонун яратувчилик соҳасида катта ишларни амалга оширилиши жараёнида қонунлар қабул қилиниши парламентаризмнинг асосини ташкил этиб, демократик жараённинг ривожланишида янги профессионал парламентга ўтиш шароитида пухта қонун қабул қиладиган, дунё парламентларидан қолишмайдиган, очиқлик ва ошкоралик принциплари кўринишлардаги парламентаризмни ривожланиши учун сиёсий шароит яратганлигига оид натижалардан Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги Мустақиллик даври экспозициясининг “Ўзбекистон Республикасида парламент тарихи” бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2025-йил 2 июндаги 3/1255-1360-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган илмий натижалар музей экспозицияларини бойитишга хизмат қилган.
Олий Мажлис Сенатининг қўмиталари парламент назоратига кирувчи парламент сўрови ва парламент эшитувининг парламентаризмни ривожлантиришдаги хусусиятлари тўртта чақириқдаги фаолиятида тарихий ва қиёсий ёндашувлар динамикаси асосида кўрсатилганлиги бўйича натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳисоботларини бойитишга фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 23 июн 14/5-сонли маълумотномаси). Шунингдек, Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрувчиларга Ўзбекистон Республикасида парламентнинг юқори палатасининг фан, таълим соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини, босқичларини билиш ва вакиллик органига нисбатан ёш авлодни ҳурмат билан қарашга оид тасаввурларни шакллантиришга хизмат қилган.
Сенат қўмиталари ҳузурида тузилган эксперт гуруҳларининг қонунларни муҳокама қилиш, назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишга оид фаолиятининг зарурлиги, қўмиталарнинг қарорлари мажлисда иштирок этаётган Эксперт гуруҳи аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши билан боғлиқ натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳисоботларини бойитишга фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 23-июн 14/5-сонли маълумотномаси). Натижалар Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрувчиларга Ўзбекистон Республикасида парламентнинг юқори палатасининг фан, таълим соҳасидадаги амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ҳақидаги тасаввурларни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish