Қаноатова Феруза Бобокуловнананинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хотин қизлар тадбиркорлигининг ривожланиши тарихи (тарихий таҳлил 1991–2021 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Tar 367
Илмий маслаҳатчи: тарих фанлари доктори, профессор Эргашева Юлдуз Алимовна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Саипова Камола Давляталиевна, тарих фанлари доктори, профессор; Толипов Файзулла Саидович, тарих фанлари доктори, профессор;  Умаров Абдиваҳоб Турсунович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1991–2021 йилларда Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга ошириш шароитида хотин – қизлар тадбиркорлигининг ривожланиш тарихини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигининг шаклланиши ва тараққиётига оид тарихий жараёнлар таҳлили мазкур соҳа ривожланишини шартли равишда уч асосий босқичга ажратиш имконини берди: биринчи босқич (1991–2001-йиллар) мамлакатда бозор иқтисодиётига ўтиш даври билан характерланиб, бу жараёнда аҳолининг турли қатламларини, айниқса хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларда бизнес юритиш кўникмалари ва тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқариш ва миллий инфратузилмани ривожлантириш орқали аёллар тадбиркорлигининг дастлабки институционал асослари шаклланлиги; иккинчи босқичда (2001–2016-йиллар) аёл тадбиркорлар фаолиятини рағбатлантирувчи иқтисодий ва ижтимоий омиллар таъсирида тадбиркорликнинг устувор йўналишлари кенгайиб, унинг турли тармоқларда ривожланиш тенденсияси кучайганлиги; учинчи босқичда эса (2017–2021-йиллар) “Янги Ўзбекистон” тараққиёт консепсияси доирасида хотин-қизлар тадбиркорлиги жамиятдаги ижтимоий фаол қатламнинг муҳим таркибий қисмига айлангани, давлат ва нодавлат институтлари томонидан амалга оширилаётган комплекс қўллаб-қувватлаш механизмлари натижасида унинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдаги ўрни сезиларли даражада мустаҳкамлангани далилланган;
хотин-қизлар тадбиркорлиги феноменининг социал-тарихий жиҳатлари ҳамда унинг назарий-методологик муаммолари кенг таҳлил қилинган бўлиб, хусусан, аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва барқарор бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида гендер мувозанатини шакллантириш билан боғлиқ масалалар илмий жиҳатдан ўрганилиб, мазкур тадқиқот асосида “аёллар тадбиркорлиги” тушунчасига муаллифлик таърифи ишлаб чиқилиб, у аёллар томонидан амалга ошириладиган, янги иш шаклларини яратиш ёки мавжуд фаолият турларини такомиллаштириш орқали иқтисодий мустақилликни таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш, жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий салоҳият ва қобилиятларни намоён этишга қаратилган иқтисодий фаолиятнинг ўзига хос кўриниши сифатида талқин этилганлиги билан бирга, аёллар тадбиркорлиги иқтисодий тараққиёт жараёнида шаклланган алоҳида ижтимоий ҳодиса эканлиги исботланган;
Ўзбекистонда хотин - қизлар тадбиркорлик фаолиятининг табиати, умумий хусусиятлари, унинг мамлакатнинг иқтисодий тараққиётидаги ўзига хос ўрни ва жиҳатлари,  мавжуд муаммолар (гендер тафовутлар, тадбиркорлар учун яратиб берилган шарт – шароитларнинг бир хилда бўлмаганлиги, лицензия ҳамда солиқ имтиёзлари), тадбиркорлар ўртасида эркин рақобат муҳитини яратиш жараёнлари  асосланган;
замонавий Ўзбекистон шароитида хотин-қизлар тадбиркорлигининг ривожланиш динамикаси асосий даврий кўрсаткичлар ҳамда ҳудудлар кесимидаги статистик маълумотлар асосида таҳлил қилиниб, тадбиркор аёлларнинг асосан хизмат кўрсатиш соҳаси, енгил саноат маҳсулотларини кичик ҳажмда ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик, фермерлик, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик йўналишларида фаол иштирок этаётганлиги, шу билан бирга хотин-қизларнинг мазкур соҳалардаги иқтисодий фаоллиги аҳоли бандлигини ошириш, оилавий даромадларни кўпайтириш ҳамда ҳудудий иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганлиги далилланган;
мамлакатда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жараёнида нафақат давлат институтлари, балки нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ҳам муҳим ўрин тутаётганлиги, хусусан, Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маҳалла тизими ҳамда Тадбиркор аёл ассоциацияси каби тузилмаларнинг амалий фаолияти хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг иқтисодий ташаббусларини рағбатлантириш, бизнес юритиш кўникмаларини ривожлантириш ва молиявий ҳамда институционал қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилаётгани аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2021 йилларда Ўзбекистонда хотин - қизлар тадбиркорлигининг ривожланиш  тарихига оид  ишлаб чиқилган илмий натижалар ва хулосалардан: 
Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлиги билан боғлиқ тарихий жараёнлар таҳлили мазкур соҳанинг ривожланишини уч босқичга ажратиб ўрганиш имконини берди: биринчи босқичда (1991–2001 йй.) бозор иқтисодиётига ўтиш даврига тўғри келиб, аҳолининг турли қатламларини, айниқса хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларда тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини йўлга қўйиш, маҳаллий ишлаб чиқариш ва миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш орқали аёллар ишбилармонлигининг институционал асослари яратилганлиги; иккинчи босқичда (2001–2016 йй.) аёл тадбиркорлар фаоллигини рағбатлантирувчи иқтисодий ва ижтимоий омиллар таъсирида тадбиркорликнинг асосий йўналишлари шаклланиб, унинг тармоқлари кенгайганлиги; учинчи босқичда (2017–2021 йй.) эса Янги Ўзбекистон шароитида хотин-қизлар тадбиркорлиги ижтимоий фаол аёллар қатламининг муҳим қисмига айланиб, давлат ва нодавлат институтлари томонидан кўрсатилаётган комплекс қўллаб-қувватлаш натижасида унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли сезиларли даражада ошганлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4 мартдаги 02-31- 399 сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларга мамлакатимизда хотин – қизлар тадбиркорлигининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари тарихига оид маълумотларга эга бўлиш имкониятини берган;
хотин - қизлар тадбиркорлиги феноменини социо-тарихий тадқиқ этишнинг айрим назарий муаммолари (хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, тадбиркорликнинг турли соҳаларидаги гендер мувозанат) ўрганилиб, “аёллар тадбиркорлиги” тушунчасига муаллиф таърифи шакллантирилди, яъни  аёллар томонидан амалга ошириладиган, асосан, янги иш шаклларини яратиш ва олдинги турларини такомиллаштириш орқали ижтимоий фазилатларни, ўз - ўзини бандлигини таъминлашга, ўз ўрнини жамиятда тасдиқлашга, шахсий қобилиятини исботлашга қаратилган иқтисодий фаолиятнинг ўзига хос тури бўлиб, у иқтисодий ривожланишнинг алоҳида вужудга келган ижтимоий ҳодисаси эканлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4 мартдаги 02-31- 399 сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларга мамлакатимизда хотин – қизлар тадбиркорлигининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари тарихига оид маълумотларга эга бўлиш имкониятини берган;
Ўзбекистонда хотин - қизлар тадбиркорлик фаолиятининг табиати, умумий хусусиятлари, унинг мамлакатнинг иқтисодий тараққиётидаги ўзига хос ўрни ва жиҳатлари,  мавжуд муаммолар (гендер тафовутлар, тадбиркорлар учун яратиб берилган шарт – шароитларнинг бир хилда бўлмаганлиги, лицензия ҳамда солиқ имтиёзлари), тадбиркорлар ўртасида эркин рақобат муҳитини яратиш жараёнлари ҳакида асослаб берилган хулоса ва тавсиялардан ҳакида асослаб берилган хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти”нинг “Давлат бошқарувини демократлаштириш ва мамлакатни модер-низациялашда ЎзЛиДеП роли мавзуидаги тадбирлар ва ўқув семинарларда фойдаланиш имконини беради (ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг 2024 йил 18-декабрдаги 01-27/622-сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон либерал демократик партияси Ўзбекистон либерал демократик партиясининг сайловолди дастурларини яратиш ва қабул қилиш, соҳани ривожлантирилишига оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
замонавий  Ўзбекистон шароитида хотин - қизлар  ўртасида турли соҳадаги тадбиркорликнинг ривожлантириш динамикаси, асосий даврий кўрсаткичлар асосида мамлакатнинг турли ҳудудлари кесимида статистик маълумотлар асосида тадбиркор  хотин-қизлар хизмат кўрсатиш, енгил саноат маҳсулотлари бўйича майда ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик, фермерлик, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик соҳаларида  кўпроқ фаолият олиб борганлиги   ҳакида асослаб берилган хулоса ва тавсиялардан маҳаллаларда хотин-қизларнинг жамиятдаги ва иқтисодий ислоҳотлардаги роли мавзуидаги тадбирларни ташкил этишда ва аёллар тадбиркорлигини тарғиб қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Махалла уюшмасининг 2024 йил 20-декабрдаги №248 сонли маълумотномаси). Натижада тадбирлар  мазмунан  бой ва аниқ маълумотлар асосида тайёрланиб, тингловчиларни эътирофига  сазовор   бўлган;
мамлакатда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва такомиллаштириш жараёнида нафақат давлат институтлари, балки нодавлат тузилмаларнинг ҳам фаол иштироки муҳим омил сифатида намоён бўлганлиги, хусусан, Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маҳалла тизими ҳамда “Тадбиркор аёл” ассоциацияси каби жамоат ташкилотларининг амалий фаолияти хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг иқтисодий фаоллигини рағбатлантириш ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилаётгани “Тадбиркор аёл” ассоциацияси томонидан ташкил этилган тадбир ва ўқув семинарларда фойдаланилган (“Тадбиркор аёл” ассоциацияси 2024-йил 28-ноябрдаги 02-02/06–сонли маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг мамлакатимизда аёллар тадбиркорлиги тўғрисида тасаввурларини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish