Шодмонова Шахноза Дадахужаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Жамият хавфсизлигини таъминлашда консенсусга эришишнинг диалектик таҳлили (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”
09.00.04 - Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fal1630
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD. 03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Собиров Неъмат Собирович фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Рўзиматзода Қодирқул Рузимат ўғли, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Ташанов Абдухолиқ Дўсанович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Этакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият хавфсизлигини таъминлашда консенсусга эришишнинг диалектик таҳлилининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият хавфсизлигини таъминлашда илмий консепсияларнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида “консенсус”, “ижтимоий консенсус”, “ижтимоий шартнома”, “ижтимоий муроса” категорияларнинг илмий таърифларига янги умумфалсафий изоҳлар ишлаб чиқилган;
янгиланаётган жамиятда жамоат хавфсизлигга қарши қаратилган таҳдидларнинг мафкуравий, ғоявий ҳамда информацион шакллари кўрсатилиб, уларни бартараф этишда ижтимоий консенсус механизмларидан бири сифатида ижтимоий келишув эканлиги эмпирик далилланган;
жамият хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишда миллий таълим-тарбия тизими самарадорлигини ошириш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, маънавий тарғибот методологиясини яхшилаш, эркин фикрлаш, ижтимоий консенсус муҳитини яратиш, соғлом ижтимоий ва бағрикенг мулоқот муҳитинининг ижтимоий аҳамияти асосланган;
жамият хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишга таъсир кўрсатувчи ижтимоий низолар, зиддиятлар, миллатчилик, ахборий таҳдид ва тажовузлар каби обектив омиллар ва ишсизлик, қашшоқлик, боқимандалик, бефарқлик, манфаатларни уйғун эмаслиги каби субектив омилларни ижтимоий келишув ва муросага келишишдаги таъсирининг диалектик алоқадорлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Жамият хавфсизлигини таъминлашда консенсусга эришишнинг диалектик таҳлили (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” бўйича илмий натижалар асосида:
жамият хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишга доир илмий консепсияларнинг ижтимоий-фалсафий ва қиёсий таҳлили асосида “консенсус”, “ижтимоий консенсус”, “ижтимоий шартнома”, “ижтимоий муроса” категорияларнинг ахборотлашган жамиятда ёшлар тарихий онгини такомиллаштириш, инсон-жамият-давлат парадигмасига оид илмий янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 21-банди “Ижтимоий-сиёсий, ахборотпсихологик, ғоявий-мафкуравий ҳуружлар ҳамда турли ёт ва бузғунчи ғояларнинг мазмунмоҳиятини очиб беришга доир таҳлилий кўрсатув ва ток-шоулар тайёрлаш” мавзусида тарғибот дастурини ишлаб чиқишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2005-йил 1-ийил 10/397-сон Маълумотномаси). Натижада, инсон ва жамият экзистенсиясининг жамиятда потенсиал ижтимоий (конфликтоген ижтимоий вазият, социал катаклизм каби) хавфларни оқилона ҳал этиш, жамият бирдамлигини таъминловчи демократик қадриятлар механизмларини ривожлантиришга хизмат қилган;
янгиланаётган жамиятда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий асослари ва методологик имкониятларини жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган таҳдидларнинг мафкуравий (сиёсий, этник ва миллий), ғоявий (аҳлоқий, эгоцентризм, манипуляцион) ҳамда информацион (сохта ахборот, ахборотни очиқлаш) шакллари кўрсатилиб, уларни бартараф этишда ижтимоий консенсус механизмлари асосида ижтимоий шартнома, келишув, муроса ва ҳамкорликни йўлга қўйишнинг фалсафий жиҳатларига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармасининг 2025-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 2-июлдаги 2-13-21-3629-сон Маълумотномаси). Натижада мазкур ёндашувлар ёшларда ғоявий бирдамликни нафақат миллий контекстда, балки глобал муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик масъулияти сифатида ривожлантиришга хизмат қилади;
жамиятда ёшлар тарихий онгини такомиллаштириш, инсон-жамият-давлат парадигмасида миллий бирдамликни белгиловчи индикатор бўлиб, жамият ижтимоий-маданий қадриятлар структурасида ўзликни англашнинг пассеистик, футуристик хусусиятларини олдини олишига оид янгиликларидан Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 25-мартдаги “Олий таълим муаасасаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 12-сон Қарори ҳамда 2024-йил 30-декабрдаги “Олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида хизмат кўрсатаётган профилактика инспекторлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги 750-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг 2025-йил 17-июн №26/2485-сон Маълумотномаси). Натижада, инсон ва жамият экзистенсиясининг жамиятда потенсиал ижтимоий (конфликтоген ижтимоий вазият, социал катаклизм каби) хавфларни оқилона ҳал этиш, жамият бирдамлигини таъминловчи демократик қадриятлар механизмларини ривожлантиришга хизмат қилган;
жамият хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишда миллий таълим-тарбия тизими самарадорлигини ошириш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, маънавий тарғибот методологиясини яхшилаш, эркин фикрлаш, ижтимоий консенсус муҳитини яратиш, соғлом ижтимоий ва бағрикенг мулоқот муҳитини яратишга оид янгиликларидан натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” ижодий бирлашмаси” акциядорлик жамиятида 2024-йил давомида “Ростини айтинг”, “Навбат бизга”, “Махсус репортаж” дастурларини самарали ташкил этиш ҳамда дастур ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” ижодий бирлашмаси” акциядорлик жамиятининг 2005-йил 9-ийил 14-02-88-сон Маълумотномаси). Натижада, хозирги глобаллашув шароитда тарихий онгдаги трансоформация Жараёнлари, жамиятда маданий унивcрсаллашув тенденсияларини келтириб чиқариб, авлодлараро ворисийликни белгилашда анъанавийлик ва замонавийликнинг дихотомик бирлигини таъининлаш янада лакомиллаштирилиб, кўрсатиб берилган.