Абдумаликов Абдулатиф Абиджановичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият тараққиётида инсон ва табиат муносабатлари уйғунлигининг ижтимоий омиллари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Fal52
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ҳакимов Назар Ҳакимович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори профессор, Исмоилов Мухаммадихон Исроилович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Толипов Бахтиёржон Хамитович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Акматалиев Асанбек Турғунбаевич.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жамият тараққиётида инсон ва табиат муносабатлари уйғунлигини таъминлашнинг ижтимоий омилларини таҳлил ва тадқиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    Янги Ўзбекистонда инсон ва табиат муносабатлари уйғунлигинни таъминлашда шахс ахлоқий маданиятини экоетик, экологик ахлоқий масъулиятни шакллантириш ва биоетик, биоахлоқий қоидалар асосида “инсон-табиат-жамият” тизимида иекологик тафаккурни юксалтириш орқали “табиятга бўлган ҳурмат”, “тирикликни қадрлаш”, “яшилликга эҳтиром” тушунчаларининг замонавий ижтимоий-фалсафий мазмуни очиб берилган;
жамият тараққиётининг янги босқичида инсон ва табиат муносабатлари уйғунлигига эришишда инсоннинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятини мониторинги, ижтимоий, маънавий-аҳлоқий нормаларга таяниши зарурияти, эмпирик тадқиқотлар натижаси асосида далилланган;
фуқаролик жамиятида инсон ва табиат муносабатлари алоқадорлигининг назарий билиш, амалий ўзгартириш ва миллий қадриятларни бойитиш жараёни яъни репродуктив, муқобиллаштирувчи, ретроспектив хусусиятлари жамиятнинг ижтимоий-экологик сифатини белгиловчи мезон сифатида номаён бўлиши асосланган;
глобаллашув шароитида минтақада экологик вазият чигаллашганлиги, инсон ва табиат муносабатлари мувозанати, антропоген экологик фаолиятни мониторинг қилиш билан боғлиқ миллий, умуминсоний қадрият нормалари, мезонлари ва тамойилларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ижтимоий индикаторлари аниқланган;
жамиятни рақамлаштириш чуқурлашаётган даврда, табиатни муҳофаза қилишда сунъий интелектдан самарали фойдаланиш, миллий қадриятлар мазмунини сигдириш асосида инсонда экологик тафаккурни ва дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилувчи таклифлар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият тараққиётида инсон ва табиат муносабатлари уйғунлигини таъминлашнинг ижтимоий омиллари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида: 
Янги Ўзбекистонда инсон ва табиат муносабатлари уйғунлигидаги таъминлашда шахс ахлоқий маданиятини экоетик масъулиятни шакллантириш ёндашувга “ҳаётга бўлган ҳурмат”, “тирикликни қадрлаш” тамойиллатиининг ижтимоий-фалсафий мазмуни очиб берилганлигига доир илмий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масcалалари” томонидан ташкил этилган “Мамлакатимизда экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш” илмий-амалий конференциясининг назарий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилди. (Ўзбекистон Экология партиясининг 2024-йил 7-августдаги 01/343-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Экологик партиясининг жамият тараққиётида инсон ва табиат муносабатлари уйғунлигини таъминлашдаги амалий фаолиятининг мазмундорлиги ошди, экологик фаол фуқароларнинг табиатни асраб-авайлашга доир муносабатлари ва қарашлари ижобий томонга ўзгаришига хизмат қилган;
жамиятнинг янги босқичида инсон ва табиат муносабатлари уйғунлигига эришишда инсоннинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини мониторинг, ижтимоий, маънавий-аҳлокий нормаларга таянадиган илмий асослари таснифланганлигига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 27-майдаги 434-сонли “Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш консепсиясини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси” асосида “Экологик муаммолар ва уларнинг эчимлари билан боғлиқ мавзулар бўйича материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш” номли 34-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят кенгашининг 2023-йил учун мўлжалланган тадбирлар режасини ишлаб чиқишда, шунингдек, агентлик томонидан ташкил этилган семинар-тренинг, учрашувлар ва бошқа тадбирларда, таълимга оид илмий материалларни тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 1-августдаги 10-21-4039-сон маълумотномаси). Натижада Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган семинар-тренинг, учрашувлар ва тули тадбирлар иштирокчиларида, ўқувчи-ёшлар ва талабаларда экологик масъулиятни шакллантиришга доир билим ва кўникмалар ривожланишига хизмат қилган;
фуқаролик жамиятида инсон ва табиат муносабатлари алоқадорлигининг назарий билиш, амалий ўзгартириш ва миллий қадриятларни бойитиш жараёни яъни репродуктив, муқобиллаштирувчи, ретроспектив хусусиятлари жамиятнинг ижтимоий-сиёсий сифатини белгиловчи мезон сифатида номаён бўлиши асосланганлигига доир таклиф ва твсяиларидан Ўзбекистон республикасида маънавий-марифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интелектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга доир чора тадбирлар дастурининг 29-бандида назарда тутилган, таълим муассаларида ўқувчиларнинг маънавий-марифий билимлари ва дунёқарашаини юксалтириш, жойлардаги тарихий обидалар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш мақсадида “Юртим тарихини ўрганаман” ва “Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Республика маънавият ва марифат кенгаши республика маънавият марифат марказининг 2024-йил 3-августдаги 01/19-1148-сон маълумотномаси). Натижада Республика Маънавият ва марифат маркази томонидан ташкил этилган тарғибот-ташвиқот ишларини самарадорлигини уксалтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда экологик муносабатлари уйғунлигидаги таъминлашда шахс биоетик асосида “инсон-табиат-жамият” тизимида инсонийликни сақлаб қолиш ёндашувга  “ҳаётга эҳтиром” тамойилининг ижтимоий-фалсафий мазмуни очиб берилганлигига доир илмий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаcи Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси” томонидан ташкил этилган “Мамлакатимизда экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш” илмий-амалий конференциясининг назарий асосларини такомиллаштиришда, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилган ўқув семинарлари ва бошқа фаолият турларини ташкил этишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Экология партиясининг 2024-йил 7-августдаги 01/343-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Экологик партиясининг амалий фаолияти доирасида инсон ва табиат муносабатларининг ижтимоий-ахлоқий жиҳатларини ёритиш, фуқароларда табиатга масъулиятли муносабатни шакллантириш ҳамда уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги онгли иштирокини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилган;
глобаллашув шароитида минтақада экологик вазият кескинлашаётган шароитда инсон ва табиат муносабатлари мувозанати, антропоген экологик фаолиятни мониторинг қилиш билан боғлиқ миллий умуминсоний қадрият нормалари, талаблари, мезонлари ва тамойилларини такомиллаштиришнинг ижтимоий жиҳатлари илмий фалсафий мазмунга асосланганлигига доир таклиф ва тавсияларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви сенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон республикаси миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 19-ноябртдаги 05-09-1846-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон тарихи” телеканали кўрсатувлари таъсирини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish