Даминова Дурдона Джамбуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олча (Prunus cerasus L.) мевасини музлатиб сақлаш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Qx1946
Илмий раҳбар: Нортожиев Бобошер Шералиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Арипов Миролим Миразим ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олчани узоқ муддатли сақлаш даврида озуқавий ва биологик қийматларини, шунингдек, маҳсулот сифатини юқори даражада сақланишини таъминлайдиган жадал музлатиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор олча навлари меваларининг физик-кимёвий хусусиятлари таҳлил этилиб, олча навлари ичидан Любская 15 ва Шпанка черная нави мевалари жадал музлатиб сақлашга мос навлар эканлиги аниқланган;
олча мевалари оддий усулда, яъни –10...–15оC ҳароратда, 6 соат давомида музлатилганда, мева этининг сифати бирламчи холатидан 42–48% ёмон томонга ўзгарганлиги, жадал музлатиш усулида –30...–35оC ҳароратда, 30 дақиқа давомида музлатилганда эса 4–8% га ёмонлашгани, бу эса ўз навбатида жадал музлатиш усули, махсулотнинг асл кўриниши ва товарбоплик кўрсаткичларини сақлаб қолишида афзалликларга эга эканлиги аниқланган;
олча мевалари оддий усулда –10...–15оC  музлатилиб, –12...–14оC ҳароратда 6 ой давомида сақланганда, умумий миқдордан 76–78 % сифатли маҳсулот олинган бўлса, жадал музлатиш усулида –30...–35оCмузлатилиб, -12...-14оC ҳароратда 6 ой давомида сақланганда эса 91–93% сифатли маҳсулот олиниб, жадал музлатиш усули орқали меваларни сифатли холатда сақлаб қолиш имконияти юқорилиги аниқланган;
олча мевалари жадал усулда –30...–35оC ҳароратда музлатилиб, –12...–14оC ҳароратда 12 ой давомида сақланганда, маҳсулотнинг вазн йўқотиш кўрсаткичи 3,4% га, C витамин кўрсаткичи 0,6% га, кислоталик кўрсаткичи 0,7% га, камайганлиги, қуруқ модда миқдори эса 0,6% га ортганлиги, кўрсаткичларни аслига яқин (янги узилган мева) холатида сақланиб қолиши, жадал музлатиш усулининг устунлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олча навлари меваларини турли усулларда музлатиб сақлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
олчанинг Шпанка черная, Любская 15 навлари ҳосилидан Тошкент вилояти Қибрай тумани “Имкон Плюс” МЧЖ га қарашли, 2 тонналик музлатгичда олча мевларини музлатиб сақлаш бўйича ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 06.04.2026 йил № 06-32/04-26-сонли маълумотномаси). Натижада олча меваларини жадал музлатиб сақлашдан сўнг реализация қилинганда, 1 кг олча меваси 18 минг 400 сўмдан баҳоланиб, 650 кг маҳсулот сотишдан 11 млн 960 минг сўм даромад олиниб, 5 млн 300 минг сўм соф фойда олишга эришилган. Рентабеллик кўрсаткичи эса, 89,2 % ни ташкил этган.
олчанинг Шпанка черная нави ҳосилидан Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани “Мадина Бону” МЧЖ га қарашли 1 тонналик музлатгичда олча меваларини музлатиб сақаш бўйича ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 06.04.2026 йил № 06-32/04-26-сонли маълумотномаси). Натижада олча меваларини жадал музлатиб сақлашдан сўнг реализация қилинганда, 1 кг олча меваси 18 минг 400 сўмдан баҳоланиб, 1000 кг маҳсулот сотишдан 18 млн 400 минг сўм даромад олиниб, 8 млн 480 минг сўм соф фойда олишга эришилган. Рентабеллик кўрсаткичи эса, 105,6 % ни ташкил этган. 
    

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish