Расулов Фахриддин Фахмуддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экин сифатида ширин қалампир (Capsicum annuum ssp. grossum Fil.) етиштириш технологиясининг илмий асослари”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Qx392
Илмий раҳбар: Мавлянова Равза Фазлетдиновна, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик  илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Дусмуратова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Нурматов Норқобил Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Мадреимова Дилфуза Еркабаевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республиканинг марказий минтақасининг бўз тупроқларида такрорий экин сифатида ширин қалампир  (Capsicum annuum ssp. grossum Fil.) нинг етиштириш технологиясининг илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор такрорий муддатда ширин қалампирнинг 16 та нав ва Ф1 дурагайларининг, ушбу муддатда етиштиришга мос, эртапишар (Сабо, Юлдуз навлари, Доврас Ф1 ва Пкоcрафт Ф1 дурагайлар меваларини ёппасига техник пишиши  110-116 кун), ҳосилдор (стандартга нисбатан Юлдуз, Шодлик, Д11200, Д08018 навларида 113,7-126,3% га юқори, энг юқори ҳосилдорлик Адриатиcо Ф1 ва Пкоcрафт Ф1 дурагайларида 42,8-42,9 т/га), мева сифат кўрсатгичлари юқори ҳамда иссиққа чидамли навлари танланган;
ширин қалампирни такрорий экин сифатида етиштиришда озиқали тувакчаларда экилган 55-60 кунлик кўчатни  20 июнда экиш асосида Дар Ташкента навида 48,7 т/га ва Тонг навид 41,8 т/га ҳосил олишга эришилган ва озиқали тувакчаларда етиштирилган 55-60 кунлик кўчатни 20 июнда экиш илмий асосланган;
ширин қалампир кўчатларини озиқали тувакчаларда етиштириш оддий усулга нисбатан ўсимлик ўсув даврини 8-9 кунга қисқаришини таъминлагани илмий асосланган;
ширин қалампирни ўсимликни ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига самарали таъсир этган энг мақбул 70×20 см, бир уяда икитадан кўчат бўлган 70×40/2 ва 70×50/2 см экиш схемалари аниқланган;
ширин қалампирни ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлига суғориш тартиботини ва ўғитлаш меъёрини таъсири (ўсимлик ЧДНС 80-80-70% да суғориш ва 25т/га+Н250П175К125 билан озиқлантирилганда Дар Ташкента навидан 44,1 т/га, Заря востока навида 40,0 т/га ҳосил олиш) илмий асосланган;
ширин қалампирни етиштиришда ўстирувчи моддаларнинг  ўсимликни ўсиши ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган  ва ЧДНС буйича 80-80-70%, 25 т/га+Н250П175К125 фон асосида Калий гумати 30% (0,8 кг/т+0,3+0,4 кг/га экиш олдидан кўчат препарат эритмасида ивитилади ҳамда ўсимликнинг ўсув даврида 2 марта пуркалади) қўлланилган вариантда Дар Ташкента ҳосилдорлик 47,2 т/га га, Адриатиcо Ф1 дурагайида  51,6 т/га га бўлиб, назоратга нисбатан ҳосил 18,3 % га қўшимча ҳосил олиш илмий асосланган;
ширин қалампирни етиштиришда Зелекснур 10,4% э.м.к. гербисидини 1 л/га меъёрда қўллаш майдондаги 48,9% бегона ўтларни йўқ қилиши ва Дар Ташкента навидан 26,2 т/га, Заря Востока навидан 19,5 т/га ҳосил олиш аниқланган;
ширин қалампир навларини қурғоқчиликка чидамлилиги илмий асосда аниқлаган ва кўчат суви билан суғорилиб, кўчат ўзини тутиб олгандан сўнг то қийғос гуллагунча сувсизликка яхши бардош бера олган ва бу давр 22-24 кун давом этиб, Дар Ташкент навидан 22,9 т/га ҳосил олиш илмий асосланган;
ширин қалампир ўсимталарини қиздириш усули билан иссиқликка чидамлилигини бахоланган ва Дар Ташкента, Сабо, Юлдуз нави ва Д08018,  Ф1 РР10676 Ф1 Маcчиато дурагайлари 440С иссиқ ҳароратга энг бардошли бўлиши илмий асосланган;
шарин қалампирнинг нав намуналарини ўрганиш натижасида танлов усули билан янги «Маржона» нави ихтиро қилиниб 2020 йилда 642-сонли нав гувохномаси олинган ва Давлат реестрига киритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Такрорий экин сифатида ширин қалампир етиштириш  технологиясини  илмий асослари бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ширин қалампирни такрорий муддатда ўғитлаш, суғоришдан олдинги тупроқ намлигига асосланиб суғориш, ўсишини бошқарувчи препаратлар, бегона ўтларга қарши самарали гербисидлар Андижон, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари фермер хўжаликларида жами 21,3 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 3-августдаги 05/06-03-328-сон маълумотномаси). Натижада, суғоришдан олдинги тупроқ намлигига асосланиб суғориш ва ўғитлаш ҳисобига “Дар Ташкента” навидан 38,2 тонна, “Заря востока” навидан 35,4 тонна ҳосил олишга эришилган;
ширин қалампирни такрорий муддатда суғоришдан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС бўйича 70-80-70% ва 25 т. гўнг+Н200П140К100 (назорат) ва янги таклиф этилган суғоришдан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС бўйича 80-80-70% да суғориш 25 т. гўнг+Н250П175К125 билан озиқлантириш меъёрлари маҳаллий “Дар Ташкента” ва “Заря востока” навлари мисолида 2024-2025 йилларда Самарқанд вилояти Оқ дарё туманида жойлашган “Равшан бобо”, “Оқдарё Шуҳрат даласи”, “Бобур Бахтиёр сабазавотлари”, “Яё олмос Оқдарё” фермер хўжаликларида жами 8,0 майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 3-августдаги 05/06-03-328-сон маълумотномаси). Натижада, бир гектар майдондан “Дар Ташкента” навида 8,3 тонна, “Заря востока” навида 6,4 тонна қўшимча ҳосил олишга ва етиштирилган қўшимча ҳосил ҳисобига “Дар Ташкента” навида 14,9 млн сўм/га ва “Заря востока” навида 11,5 млн сўм/га қўшимча соф даромад олишга эришилган;
ширин қалампирни такрорий муддатда етиштиришда суғоришдан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС бўйича 80-80-70% да суғориш ва 25т.гўнг+Н250П175К125 фонида “Калий гумати 30%” ўсишини бошқарувчи препарат қўллаш Тошкент туманида жойлашган “Зоиржон Табаррук” фермер хўжалигида 1,6 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 3-августдаги 05/06-03-328-сон маълумотномаси). Натижада, “Дар Ташкента” навида 44,0 т/га ва “Адриатиcо Ф1” дурагайида 47,1 т/га ҳосил олишга, етиштирилган қўшимча ҳосил ҳисобига бир гектар майдондан “Дар Ташкента” навида 15,2 млн сўм ва “Адриатиcо Ф1” дурагайида 20,0 млн сўм қўшимча соф даромад олишга эришилган;
ширин қалампирни такрорий муддатда етиштиришда суғоришдан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС бўйича 80-80-70% да суғориш ва 25 т. гўнг+Н250П175К125 фонида “Калий гумати 30%” ўсишини бошқарувчи препарат қўллаш Андижон туманида жойлашган “Само шодлик”, “Экоклин Анд” фермер хўжаликларида жами 3,2 гектар майдонда жорий этилган  (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 3-августдаги 05/06-03-328-сон маълумотномаси). Натижада, “Дар Ташкента” навида 43,0 т/га (назорат варинтда 35,8 т/га) ва “Адриатиcо Ф1” дурагайида 46,9 т/га (назорат варинтда 36,8 т/га) ҳосил олишга етиштирилган қўшимча ҳосил ҳисобига бир гектар майдондан “Дар Ташкента” навида 12,9 млн сўм ва ва “Адриатиcо Ф1” дурагайида 18,1 млн сўм қўшимча соф даромад олишга эришлган;
ширин қалампирни такрорий муддатда етиштиришда бегона ўтларга қарши “Зелекнур” 104% эм.к. гербисидини 1 гектар майдонга 1 литр меъёри Наманган тумани “Зоҳид” фермер хўжалигида жами 1,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 3-августдаги 05/06-03-328-сон маълумотномаси). Натижада, Зелекснур 10,4 % эм.к. гербисидини 1 гектар майдонга 1 литр меъёрда қўллаш орқали майдондаги 48,9% бегона ўтларни йўқ қилишга ва бир гектар майдондан “Дар Ташкента” навидан 26,2 ва “Заря Востока” навидан 19,5 тонна ҳосил олишга эришилди.
“Такрорий муддатда ширин қалампир навларини танлаш ва етиштириш технологияси” номли монография (2026 й.) ҳаммуаллифликда нашр этилган, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станцияларида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 3-августдаги 05/06-03-328-сон маълумотномаси). Натижада, илмий-тадқиқот институтлари илмий ходимлари, Олий таълим муассасаларида соҳа бўйича таҳсил олаётган талабалар, магистрантлар ва илмий изланувчилар ҳамда сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, шахсий томорқа ер эгалари учун илмий услубий қўлланма сифатида хизмат қилган. 
    

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish