Хуморахон Ўлмасбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта таълим ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари (ўқув марказлари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (инглиз тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped11237.
Илмий раҳбар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.4502.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умиджон Умирзакович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Аҳмедова Нодира Мухторжоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ўқув марказларидаги ўрта таълим ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўқув марказларидаги ўрта таълим ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришдаги ўзига хос жиҳатлари (кичик гуруҳлар, индивидуал ёндашув, эркин мулоқот муҳити, интерфаол методлар) асосида натижага асосланган ўқитиш тизимининг консептуал йўналишлари ўқувчиларнинг индивидуал психологик ва коммуникатив хусусиятларини ҳисобга олувчи дифференциал ёндашув тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаблари ва ўқув марказларида нутқий компетенсияларни ривожлантиришда ўқув марказларидаги ўқитиш тажрибаларини умумтаълим тизимига Леарнинг стйле (аудиторй, висуал, кинестҳетиc леарнинг) бўйича А2-Б1 тилни эгаллаш даражаларига  мослаштириш имкониятлари  далилланган;
комплекс ёндашув асосида ўрта таълим ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришдаги дидактик-методик таъминоти репродуктив фаолиятдан продуктив фаолиятга ўтишини коммуникатив топшириқларни босқичма-босқич мураккаблаштириш ва ўқувчиларнинг мустақил нутқий фаолиятини фаоллаштириш орқали интегративлиги, креативлиги ва танқидийлигини таъминлайдиган “билиш → қўллаш → мулоқот қилиш” кетма-кетлигида рақамли технологиялар таъсири бўйича такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг нутқий фаоллиги, мулоқот маданияти, фикрни мантиқий ифодалаш даражаси, сўз бойлиги ва коммуникатив мустақиллиги асосида форматив ва сумматив баҳолаш уйғунлиги орқали ўрта таълим ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини  баҳолаш мезонлари (fluency, accuracy, coherence) ҳар бир мезон бўйича  баҳолаш кўрсаткичлари, даражалари ва диагностик индикаторлари аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув марказларидаги ўрта таълим ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқув марказларидаги ўрта таълим ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришдаги ўзига хос жиҳатлари (кичик гуруҳлар, индивидуал ёндашув, эркин мулоқот муҳити, интерфаол методлар) асосида натижага асосланган ўқитиш тизимининг консептуал йўналишлари ўқувчиларнинг индивидуал психологик ва коммуникатив хусусиятларини ҳисобга олувчи дифференциал ёндашув тамойиллари асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан  2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сон “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳада белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 23-январдаги 11-25/45-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган диагностик мезонлар ва баҳолаш воситалари орқали ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларининг бошланғич, ўрта ва юқори даражалари аниқланиб, уларнинг ривожланиш динамикаси мунтазам мониторинг қилишга имкон берган;
умумтаълим мактаблари ва ўқув марказларида нутқий компетенсияларни ривожлантиришда ўқув марказларидаги ўқитиш тажрибаларини умумтаълим тизимига Learning style (auditory, visual, kinesthetic learning) бўйича А2-Б1 тилни эгаллаш даражаларига  мослаштириш имкониятлари  далилланган хулоса ва таклифлардан 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сон “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳада белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 23-январдаги 11-25/45-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув марказларида синовдан ўтган самарали педагогик тажрибалар умумтаълим мактаблари амалиётига мослаштирилган;
комплекс ёндашув асосида ўрта таълим ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришдаги дидактик-методик таъминоти репродуктив фаолиятдан продуктив фаолиятга ўтишини коммуникатив топшириқларни босқичма-босқич мураккаблаштириш ва ўқувчиларнинг мустақил нутқий фаолиятини фаоллаштириш орқали интегративлиги, креативлиги ва танқидийлигини таъминлайдиган “билиш → қўллаш → мулоқот қилиш” кетма-кетлигида рақамли технологиялар таъсири бўйича такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан 2022-2025 йилларда баражилган “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2026-йил 31-январдаги 04-125-сон маълумотномаси). Натижада, нутқий компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган методик ёндашувлар ўқувчиларнинг нутқий фаоллигини оширишга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг нутқий фаоллиги, мулоқот маданияти, фикрни мантиқий ифодалаш даражаси, сўз бойлиги ва коммуникатив мустақиллиги асосида форматив ва сумматив баҳолаш уйғунлиги орқали ўрта таълим ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини  баҳолаш мезонлари (fluency, accuracy, coherence) ҳар бир мезон бўйича  баҳолаш кўрсаткичлари, даражалари ва диагностик индикаторлари аниқлаштирилган хулоса ва тавсиялардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари айрим кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 27-январдаги 01-33/63-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг инглиз тилида эркин гапириш кўникмалари, мулоқотга киришиш фаоллиги ва фикрни мантиқий ифодалаш қобилияти яхшиланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish