Умурқулов Камолиддин Чори ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Оилада фарзанд тарбияси билан боғлиқ этнологик хусусиятлар (ХИХ асрнинг иккинчи ярми-ХХИ аср биринчи чораги, Сурхон воҳаси мисолида)”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tar1986.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Фахриддин Шаймардонович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Акчаев Фаррух Шавкатович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ асрнинг иккинчи ярми ХХИ аср биринчи чорагида Сурхон воҳаси аҳолисининг фарзанд тарбияси билан боғлиқ халқ педагогикасининг ўзига хос хусусиятлари ва улар билан боғлиқ урф-одат ва маросимларини мавзуга алоқадор бошқа манбалар ҳамда дала этнографик тадқиқотлари маълумотлари асосида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон воҳаси аҳолисининг фарзанд туғилиши билан боғлиқ урф-одат ва маросимларининг минтақавий фарқлари, табиат, булоқлар, тепалик, тоғ, осмон жисмлари, ўсимликлар, дарахтлар, ҳайвон ва меҳнат қуроллари билан боғлиқ исмларни қўйилиш сабаблари ва улар билан боғлиқ магик қарашларга оид урф-одат ва маросимлар ва уларнинг диний-этник асослари далилланган;
Ислом дини кириб келгандан кейин қўйилган исмлар ва уларни хосиятлари, оила, фарзанд тарбиясидаги ахлоқий фазилатлар, оилани сақлаш ва мустаҳкамлашга оид исломий ҳадислар, алломаларни оилавий мунсобатларга, фарзанд туғилгандан кейинги чилла даври ва бу даврдаги табулар ҳамда амал қилиниши керак бўлган одатлар. Бу урф-одатларнинг фарзанд тарбиясида тутган ўрни ҳамда уларнинг тарихий илдизлари этнографик манбалар ва дала тадқиқоти материаллари орқали аниқланди;
Сурхон воҳаси аҳолиси ҳаётига узоқ даврлардан буён сингишиб кетган ва фарзанд тарбиясидаги энг муҳим хусусиятларни ўзида жамлаган урф-одат ва маросимларнинг анъанавий халқ педагогикасидаги ўрни, оилалардаги фарзанд тарбияси билан боғлиқ урф-одатларнинг бугунги замонавий одатлар билан трансформациялашув жараёни, оммавий маданиятни оила, фарзанд тарбиясига, оилавий муносабатларига таъсири, оилавий муаммоларни келтириб чиқарётган ижтимоий-иқтисодий муаммолар, шунингдек замонавий одат ва маросимлар тадқиқ этилган;
Фарзанд тарбиясида ота-онанинг вазифалари ҳамда қариндош-уруғ ва маҳалланинг тутган ўрни, бошқа миллатлар билан никоҳ, оилада болаларнинг носоғлом туғилиши, ишсизликни оилага таъсири, оилада миллий кийимларга муносабат, қуда-андачиликни ёш оилаларга таъсири, индивидуал тарбия ҳамда жамоавий тарбиянинг этник хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оилада фарзанд тарбияси билан боғлиқ этнологик хусусиятларни (ХИХ асрнинг иккинчи ярми-ХХИ аср биринчи чораги, Сурхон воҳаси мисолида) тадқиқ этиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Сурхон воҳаси аҳолисининг фарзанд туғилиши билан боғлиқ урф-одат ва маросимларининг минтақавий фарқлар, табиат, булоқлар, тепалик, тоғ, осмон жисмилари, ўсимликлар, дарахтлар, ҳайвон ва меҳнат қуроллари билан боғлиқ исмларни қўйилиш сабаблари ва улар билан боғлиқ магик қарашларга оид урф-одат ва маросимлар ва уларнинг диний-этник асосларини ўрганиш жараёнида тўпланган маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш ҳамда фарзанд тарбиясида миллий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятида фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 24-мартдаги 10/205-сон далолатномаси). Натижада, Сурхон воҳаси аҳолисининг фарзанд туғилиши ва тарбияси билан боғлиқ анъанавий урф-одатлари, исм қўйиш маросимларининг минтақавий хусусиятлари, магик қарашлар ҳамда уларнинг диний-этник илдизларига оид илмий материаллар маънавий-маърифий тадбирлар мазмунини бойитишга хизмат қилди.
Ислом дини кириб келгандан кейин қўйилган исмлар ва уларни хосиятлари, оила, фарзанд тарбиясидаги ахлоқий фазилатлар, оилани сақлаш ва мустаҳкамлашга оид исломий ҳадислар, алломаларнинг оилавий мунсобатларга оид қарашлари, фарзанд туғилгандан кейинг чилла даври ва бу даврдаги табулар ҳамда амал қилиниши керак бўлган одатлар. Бу урф-одатларнинг фарзанд тарбиясида тутган ўрни ҳамда ҳамда дала тадқиқоти материаллари асосида аниқланган илмий-амалий маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлимининг 2024–2025-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлимининг 2026-йил 2-февралдаги 01-09/35-сон маълумотномаси). Натижада, оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, фарзанд тарбиясида миллий ва диний қадриятларнинг тарбиявий аҳамиятини тарғиб этиш, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари учун маъруза матнлари ҳамда тарғибот материаллари тайёрлаш мазмуни илмий-этнографик далиллар билан бойитилди.
Сурхон воҳаси аҳолиси ҳаётига узоқ даврлардан буён сингишиб кетган ва фарзанд тарбиясидаги энг муҳим хусусиятларни ўзида жамлаган урф-одат ва маросимларнинг анъанавий халқ педагогикасидаги ўрни, оилаларидаги фарзанд тарбияси билан боғлиқ урф-одатларнинг бугунги замон одатлари билан трансформациялашув жараёни, оммавий маданиятни оила, фарзанд тарбиясига, оилавий муносабатларига таъсири, оилавий муаммоларни келтириб чиқарётган ижтимоий-иқтисодий муаммолар, шунингдек замонавий одат ва маросимлар тадқиқ этилганлигига оид илмий-тарихий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилди (“Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 10-мартдаги 01-33/164-сон маълумотномаси). Натижада, Сурхон воҳасига хос оилавий маросимлар, фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни, маҳалла ва оилавий муносабатлар, шунингдек, миллий урф-одатлар тизимида содир бўлаётган трансформацион жараёнлар ҳақидаги илмий асосланган маълумотлар кенг телеаудиторияга етказилди.
Фарзанд тарбиясида ота-онанинг вазифалари ҳамда қариндош-уруғ ва маҳалланинг тутган ўрни, бошқа миллатлар билан никоҳ, оилада болаларни носоғлом туғилиши, ишсизликни оилага таъсири, оилада миллий кийимларга муносабат, қуда-андачиликни ёш оилаларга таъсири, индивидуал тарбия ҳамда жамоавий тарбиянинг этник хусусиятларига оид илмий-тарихий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилди (“Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 10-мартдаги 01-33/164-сон маълумотномаси). Натижада, фарзанд тарбиясида ота-она, маҳалла ва қариндош-уруғ институтининг ўрни, оилавий муносабатларнинг этник хусусиятлари ҳамда замонавий ижтимоий-иқтисодий омилларнинг оила муҳитига таъсири ҳақидаги илмий асосланган маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилди.