Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Олий Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гуанидин гуруҳлари тутган полисахарид ҳосилаларининг микробларга қарши ва фунгицид фаоллиги», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/К15.
Илмий раҳбар: Тураев Аббасхан Сабирханович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.K/В/T.37.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонбердиев Гаппар Рахмонбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Ощепкова Юлия Игоревна, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гуанидин гуруҳлари тутган полисахарид ҳосилалари асосида микробларга қарши ва фунгицид фаолликка эга макромолекуляр тизимлар синтез қилиш ҳамда уларнинг тузилиши, молекуляр катталиклари ва биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полисахаридларнинг (целлюлоза, крахмал, пектин ва Na-КМЦ) реакцион-фаол диальдегид ҳосилалари ва гуанидиннинг нуклеофил ўрин олиш реакцияси асосида азометин боғлари воситасида гуанидин гуруҳлари тутувчи макромолекуляр тизимлар синтез қилинган;
полисахаридларнинг (целлюлоза, крахмал, пектин ва Na-КМЦ) азометин боғли гуанидин гуруҳлари тутувчи ҳосилаларининг натрий боргидриди ёрдамида амин боғларигача кимёвий қайтариш реакциясининг оптимал шароити топилган;
полисахаридларнинг (целлюлоза, крахмал, пектин ва Na-КМЦ) гуанидин гуруҳлари тутувчи ҳосилаларининг тузулиши ва молекуляр кўрсатгичлари физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
илк бор гуанидин гуруҳлари тутувчи макромолекуляр тизимларнинг микробларга қарши ва фунгицид фаоллиги уларнинг молекуляр кўрсаткичларига (полимер-ташувчининг табиати ва молекуляр массаси, гуанидин гуруҳлар миқдори ва бошқа) боғлиқлиги аниқланган;
илк бор макромолекула занжири бўйлаб гуанидин гуруҳлари тутувчи, организмга ножўя таъсири кам ва узоқ вақт самарали таъсир этувчи микробларга қарши ва фунгицид фаолликка эга дори воситаларини яратиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гуанидин тутган полисахарид макромолекулаларини конструкциялаш ва уларни биологик фаоллиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гуанидин тутган полисахарид ҳосилаларни синтези бўйича ишлаб чиқилган усулларидан Намсеул Университетининг мақсадли илмий тадқиқотларида табиий полиэлектролитлар асосида биологик фаол интерполимер комплекслар олишда фойдаланилган (Namseoul Universityнинг (Korea) 2018 йил 21 декабрдаги маълумотномаси). Натижада полимер комплекс ҳосил бўлиш жараёни, молекуляр массаси, молекуляруст структураси, реологик хусусиятларини исботлаш ҳамда олдиндан белгиланган физик-кимёвий ва биологик хусусиятларга эга бўлган полимер материалларини олиш имконини берган.   
гуанидин тутган полисахарид хосилаларидан ФА-Ф6-Т219 рақамли «Маҳаллий Lactobacillus casei group штаммлари томонидан бактериоцинга ўхшаш моддаларнинг ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак касалини чақирувчи Helicobacter pyloriга қарши таъсирини ўрганиш» лойиҳасида Helicobacter pyloriга қарши препаратларнинг антимикроб фаоллигини аниқлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 16 майдаги 4/1255-1457-сон маълумотномаси). Натижада Helicobacter pyloriга қарши янги антимикроб восита таркибини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish