Сатторова Шахноза Рахмонқуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Филолог талабаларнинг грамматик компетенциясини шеърий матнлар асосида такомиллаштириш (немис тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9419.
Илмий раҳбар: Муртозаева Маҳфуза Муртозаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02.
Расмий оппонентлар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор (Кенгаш аъзоси); Хасанова Озодахон Қурвонали қизи, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис тилини ўқитишда олий таълим муассасалари Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) таълим ёʻналиши талабаларининг грамматик компетенциясини шеърий матнлар асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
филология йўналиши талабаларнинг грамматик компетенциясини шеърий матнлар асосида такомиллаштиришда грамматик бирликларнинг структуравий, коммуникатив ва эстетик функсияларини интеграциялаш орқали лингвопоетик (эстетик-грамматик) компонентнинг дидактик имкониятлари аниқланган;
шеърий матнлар асосида грамматик компетенцияни такомиллаштириш жараёнида юзага келадиган қийинчиликларни машқ ва фаолиятлар натижаларига кўра лингвистик-лингвопоетик, тиларо интерференсияга асосланган, методик-ташкилий, психологик-индивидуал ҳамда баҳолаш ва технологик турларга ажратиш орқали Босқичли дидактик-когнитив механизм (БДК механизм) ишлаб чиқилган;
немис тилида филолог талабаларнинг грамматик компетенциясини шеърий матнлар асосида босқичма-босқич, лингвистик ва лингвопоетик интеграция асосида такомиллаштириш имконияти матн интеграциялашган коммуникатив ўқитиш технологияси ҳамда ТАГ (ЭФА) ва СМИЛЕ методларини қўллаш натижасида далилланган;
грамматик компетенцияни такомиллаштириш жараёнида идентификацион-таҳлилий, трансформацион-қиёсий ҳамда ижодий-коммуникатив машқларни ягона изчил методик тизимда бирлаштириш орқали шеърий матнларга асосланиб ўқитишнинг дидактик ва методик имкониятлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Филолог талабаларнинг грамматик компетенциясини шеърий матнлар асосида такомиллаштиришни (немис тили мисолида) таҳлил қилиш жараёнида ишлаб чиқилган натижа ва хулосалар, услубий ва амалий таклифлар асосида: 
филология йўналиши талабаларнинг грамматик компетенциясини шеърий матнлар асосида такомиллаштиришда грамматик бирликларнинг структуравий, коммуникатив ва эстетик функсияларини интеграциялаш орқали лингвопоетик (эстетик-грамматик) компонентнинг дидактик имкониятларини аниқлашга доир илмий хулосалар 
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025-йилларда бажарилган Германиянинг Гумболдт университети билан ҳамкорликдаги “Erasmus+International KA107 Creidit mobility Key action 1-Mobility for learners and staff – Higher education student and staff mobility” номли лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 09-феврадаги 04/1-648-сон маълумотномаси). Натижада, олинган илмий хулосалар лойиҳа доирасида мавжуд методик ёндашувларни такомиллаштиришга ҳамда унинг илмий-методик самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим манба вазифасини бажарган;
шеърий матнлар асосида грамматик компетенцияни такомиллаштириш жараёнида юзага келадиган қийинчиликларни лингвистик-лингвопоетик, тилларо интерференсияга асосланган, методик-ташкилий, психологик-индивидуал ҳамда баҳолаш ва технологик турларга ажратиш асосида ишлаб чиқилган Босқичли дидактик-когнитив механизм (БДК механизм) Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари ассоциацияси (Deuschlehrerverband Usbekistan) томонидан ўтказиладиган ўқув-семинарлар, тренинглар ва малака ошириш машғулотларида методик модел сифатида жорий этилган (ННТ “Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари ассоциацияси”нинг 2026-йил 19-январдаги 3-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг грамматик қийинчиликларни босқичма-босқич аниқлаш ва бартараф этишга доир методик ёндашувлари тизимлаштирилиб, малака ошириш жараёнининг илмий-назарий асосланганлиги кучайтирилди; 
немис тилида филология йўналиши талабаларнинг грамматик компетенциясини шеърий матнлар асосида босқичма-босқич, лингвистик ва лингвопоетик интеграция асосида такомиллаштириш имкониятини матн интеграциялашган коммуникатив ўқитиш технологияси, шунингдек ТАГ (ЭФА) ва СМИЛЕ методларини қўллаш орқали асословчи илмий натижалардан “Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган маърифий-методик семинарлар ва немис тили ўқитувчилари учун тренинглар жараёнида фойдаланилган (“Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамиятининг 2026-йил 19-январдаги ОД-02-сон маълумотномаси). Натижада, шеърий матнлар асосида грамматик компетенцияни ривожлантиришга доир замонавий интегратив методик ёндашувларнинг амалий самарадорлиги таъминланди ҳамда ўқитувчиларнинг методик қарашлари кенгайтирилди;
грамматик компетенцияни такомиллаштириш жараёнида идентификацион-таҳлилий, трансформацион-қиёсий ҳамда ижодий-коммуникатив машқларни ягона изчил методик тизимда бирлаштириш орқали шеърий матнларга асосланган ўқитишнинг дидактик ва методик имкониятлари аниқланганлигига оид илмий натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025 йилларга мўлжалланган Германиянинг Гумболдт университети билан ҳамкорликдаги “Erasmus+International KA107 Creidit mobility Key action 1-Mobility for learners and staff – Higher education student and staff mobility” номли лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 09-феврадаги 04/1-648-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур методик ёндашувлар шеърий матнлар асосида грамматик компетенцияни такомиллаштиришда лингвопоетик компонентнинг амалий қўлланиш имкониятларини кенгайтириб, лойиҳа фаолиятининг илмий-методик натижадорлигини таъминлади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish