Журакулов Вохиджон Нурдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жадидлар таълимотида антропологик қарашларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fal836
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Каримов Сайимназар, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Юнусова Гуландом Самиевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдувохидов Суннатилло Абдунабиевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жадид мутафаккирлари таълимотидаги антропологик қарашларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсоннинг шаклланиши ва эвалюциясида, табиат оламининг қонуниятлари ҳамда ижтимоий жадидлар антропологиясида инсоннинг шаклланиши ва ривожланишида табиат қонуниятлари (ирсият, ёшга доир ривожланиш, табиий муҳитга мослашув) билан ижтимоий омилларнинг (таълим-тарбия, маданий муҳит, ижтимоий муносабатлар) уйғунлиги ҳамда ўзликни англаш, баркамоллик, ҳуррият, озодлик ва Ватан тараққиёти ғоялари инсоннинг онгли фаолияти ва ижтимоий моҳияти субстансионал негизга эга экани асосланган;
жадид мутафаккирларининг инсон қадр-қиммати, маърифий-ахлоқий камолот ва ижтимоий масʼулиятга оид антропологик қарашларидан миллий ғоянинг инсонпарварлик, миллий ўзликни англаш ва ижтимоий ҳамжиҳатликка доир назарий асосларини бойитишда ҳамда шахс камолотини миллат тараққиёт билан боғлаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги ҳамда эркинлик ва масʼулият бирлигини асослашда фойдаланиш имкониятлари аниқлаштирилган;
жадид мутафаккирларининг жамият тараққиётига оид дунёвий билимларни эгаллаш, ақлий мушоҳадага таяниш ва ижтимоий ҳаётни маърифат орқали ислоҳ этишга йўналтирилган секуляристик ғояларининг “илм”, “тарбия”, “миллат” ва “тараққиёт” тушунчалари мазмунини давр эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда талқин қилиш ҳамда шахс камолоти ва жамият янгиланиши ўртасидаги алоқадорликни англашга хизмат қилувчи герменевтик хусусиятлари очиб берилган;
жадидларнинг инсонни қадриятлар таъсирида шаклланувчи фаол ижтимоий субект сифатида талқин этувчи қарашларидаги инсон қадр-қимматини эʼзозлаш, маърифий-ахлоқий камолотни таъминлаш тамойилларининг замонавий ижтимоий сиёсатни инсон манфаатларига йўналтириш, таълим ва маданий ривожланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда шахснинг жамият ҳаётидаги онгли иштирокини қўллаб-қувватлашдаги аҳамияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жадидлар таълимотида антропологик қарашларнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жадидлар антропологиясида инсоннинг шаклланиши ва ривожланишида табиат қонуниятлари (ирсият, ёшга доир ривожланиш, табиий муҳитга мослашув) билан ижтимоий омилларнинг (таълим-тарбия, маданий муҳит, ижтимоий муносабатлар) уйғунлиги ҳамда ўзликни англаш, баркамоллик, ҳуррият, озодлик ва Ватан тараққиёти ғоялари инсоннинг онгли фаолияти ва ижтимоий моҳияти субстансионал негизга эга эканига доир хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг йиллик режаси асосида оʻтказган “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Буюк алломалар илмий мероси” мавзуларидаги давра суҳбатлари ва таргʻибот тадбирларини ташкил этишда ҳамда буюртма асосида тайёрланган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли энциклопедик китоб мазмунини бойитишда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 12-июндаги 02/249-сон маълумотномаси). Натижада, инсоннинг қадриятлар олами билан боғлиқ шаклланишида ижтимоий омиллар, ўзликни англаш, баркамоллик ва эркинлик ғояларининг ўрнини асослашга хизмат қилган;
жадид мутафаккирларининг инсон қадр-қиммати, маърифий-ахлоқий камолот ва ижтимоий масʼулиятга оид антропологик қарашларидан миллий ғоянинг инсонпарварлик, миллий ўзликни англаш ва ижтимоий ҳамжиҳатликка доир назарий асосларини бойитишда ҳамда шахс камолотини миллат тараққиёт билан боғлаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги ҳамда эркинлик ва масʼулият бирлигини асослашда фойдаланиш имкониятларига илмий хулоса ва тавсиялардан Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондини бойитишда ҳамда экспозициясининг ИИ бўлим. “Миллий уйғониш ҳаракати, унинг намоён бўлиши ва амалий йўналишлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2024-йил 14-июндаги 177-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотчи тақдим этган архив ҳужжатлари нусхалари, илмий тадқиқот натижалари, хариталар ҳамда фалсафий-тарихий материаллар экспозиция мазмунини бойитиш, унинг қизиқарлилиги ва таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган;
жадид мутафаккирларининг жамият тараққиётига оид дунёвий билимларни эгаллаш, ақлий мушоҳадага таяниш ва ижтимоий ҳаётни маърифат орқали ислоҳ этишга йўналтирилган секуляристик ғояларининг “илм”, “тарбия”, “миллат” ва “тараққиёт” тушунчалари мазмунини давр эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда талқин қилиш ҳамда шахс камолоти ва жамият янгиланиши ўртасидаги алоқадорликни англашга хизмат қилувчи герменевтик хусусиятларига юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ИЛ-4821091548-сон “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” (2022-2024 йй) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 6-ноябрдаги 04/11-27060-сон маълумотномаси). Натижада, жадидлар маънавий меросининг ёш авлод ахлоқий, интеллектуал ва руҳий етуклигини таъминлашдаги кўп функсияли имкониятларини илмий асослашга хизмат қилган;
жадидларнинг инсонни қадриятлар таъсирида шаклланувчи фаол ижтимоий субект сифатида талқин этувчи қарашларидаги инсон қадр-қимматини эʼзозлаш, маърифий-ахлоқий камолотни таъминлаш тамойилларининг замонавий ижтимоий сиёсатни инсон манфаатларига йўналтириш, таълим ва маданий ривожланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда шахснинг жамият ҳаётидаги онгли иштирокини қўллаб-қувватлашдаги аҳамиятига доир илмий хулоса ва таклиф-тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил 27-июн куни эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшиттиришининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 10-июлдаги 01-07/188-сон маълумотномаси). Натижада, жадид мутафаккирларининг маънавий меросини методологик жиҳатдан таҳлил қилиш орқали ёшларнинг ватанпарварлик тафаккурини ривожлантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish