Шодманова Шахноза Курдашевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Академик лицей ўқувчиларининг рефлексив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (кимё фани мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Ped1452.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К/Т.34.03.
Расмий оппонентлар: Маматқулова Сурайёхон Абдусаматовна, кимё фанлари доктори, профессор; Аҳадов Маъмуржон Шарипович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хушвақтова Хуснабод Солиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицей ўқувчиларининг кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат бўлиб, бу орқали ўқувчиларнинг ўз фаолиятини таҳлил қилиш, баҳолаш ва ўзгарувчан таълим муҳитида онгли ҳаракат қилиш қобилиятини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рефлексив компетенцияларнинг тузилмаси ва функсионал таркиби психологик-педагогик нуқтайи назардан чуқур таҳлил қилиниб, академик лицей ўқувчиларининг кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ёш ва когнитив хусусиятларга кўра аффектив, когнитив ва метакогнитив компонентлар тузилмаси ва функсионал таркибини умумдидактик тамойилларга устуворлик бериш асосида қиёсий аниқлаштирилган;
рефлексив компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар илк бор академик лицейлар контекстида аниқлаб берилиб, ўқувчиларнинг кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларини ривожлантириш методикаси очиқ мулоқот муҳити, мустақил таҳлилга йўналтирилган топшириқлар, интерактив методлар, метарефлекция ва ижтимоий-психологик хавфсизликни таъминловчи омиллар иерархиклигини алгоритмик тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
академик лицей ўқувчиларининг кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш модели таълимни индивидуаллаштиришга қаратилган таълим шакллари имкониятларидан эффектив фойдаланишда субъект-субъект муносабатлари доимийлиги ва динамиклигига эришиш имкониятларини прогностик баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
рефлексив компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган методик тизим такомиллаштирилиб, ўқувчиларининг кимё таълими йўналишида мустақил фикрлаши, ўз фаолиятини баҳолаш, қарор қабул қилиш ва ўз ривожланишини режалаштириш кўникмаларини шакллантирувчи топшириқларни ҳаётий вазиятларда конструктив-фаол қўллаш асосида такомиллаштирилган;
академик лицей ўқувчиларининг кимё таълими йўналишида рефлексив компетенциялари ривожланганлик даражаси метакогнитив фаоллиги, танқидий таҳлил даражаси ва ўз — ўзини адекват баҳолашга йўналтирилган обектив дидактик мезонларни қўллаш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицей ўқувчиларининг кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
академик лицей ўқувчиларининг кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ёш ва когнитив хусусиятларга кўра аффектив, когнитив ва метакогнитив компонентлар тузилмаси ва функсионал таркибини умумдидактик тамойилларга устуворлик бериш асосида қиёсий аниқлаштиришга оид таклифлар “Ноорганик кимё” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори асосида берилган 2025-559У-826 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, рефлексив компетенцияларнинг тузилмаси ва функсионал таркиби психологик-педагогик нуқтайи назардан чуқур таҳлил қилиниб, академик лицей босқичидаги ўқувчиларнинг ёш ва когнитив хусусиятларига мослаштиришга хизмат қилган.
ўқувчиларининг кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларини ривожлантириш методикаси очиқ мулоқот муҳити, мустақил таҳлилга йўналтирилган топшириқлар, интерактив методлар, метарефлекция ва ижтимоий-психологик хавфсизликни таъминловчи омиллар асосланган ҳолда тизимлаштиришга оид таклифлар “Ноорганик кимё” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори асосида берилган 2025-559У-826 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, рефлексив компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар илк бор академик лицейлар контекстида аниқлаб берилди. Жумладан, очиқ мулоқот муҳити, мустақил таҳлилга йўналтирилган топшириқлар даражаси шакллантирилган.
академик лицей ўқувчиларининг кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш модели таълимни индивидуаллаштиришга қаратилган таълим шакллари имкониятларидан эффектив фойдаланишда субъект-субъект муносабатлари доимийлиги ва динамиклигига эришиш имкониятларини прогностик баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ноорганик кимё” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори асосида берилган 2025-559У-826 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларни шакллантириш моделини ишлаб чиқишга хизмат қилган.
ўқувчиларининг кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларини ривожлантириш жараёни мустақил фикрлаши, ўз фаолиятини баҳолаш, қарор қабул қилиш ва ўз ривожланишини режалаштириш кўникмаларини шакллантирувчи топшириқлар мажмуаси ишлаб чиқишга оид таклифлар “Ноорганик кимё” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори асосида берилган 2025-559У-826 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, рефлексив компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган методик тизим такомиллаштиришни ривожлантириш интенсивлиги ва самарадорлиги таъминланган.
академик лицей шароитида кимё таълими йўналишида рефлексив компетенцияларни мониторинг қилиш ва баҳолаш индикаторлари таклиф қилинди. Улар ўқувчининг метакогнитив фаоллиги, танқидий таҳлил даражаси, ўзини баҳолаш, ижтимоий ўзаро таъсир ва фаол қарор қабул қилиш кўникмаларига асосланган ҳолда ишлаб чиқишга оид таклифлар “Ноорганик кимё” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори асосида берилган 2025-559У-826 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада академик лицей шароитида рефлексив компетенцияларни мониторинг қилиш ва баҳолашга хизмат қилган.