Шокиров Мурод Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек миллий фалсафаси ривожланишида диалектик тафаккурнинг ўрни (Жондор Туленов фалсафий мероси асосида), 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fal1528
Илмий раҳбар: Намозов Бобир Бахриевич, фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Туленова Карима Джандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Жондор Туленов фалсафий мероси асосида диалектик тафаккурнинг ўзбек миллий фалсафаси ривожланишидаги ўрнини ва ёшларнинг фикрлаш маданиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жондор Туленовнинг диалектика ва диалектик тафаккурга оид қарашлари асосида ўзбек миллий фалсафасини ривожлантиришнинг ижтимоий тараққиётни таъминлашда зиддиятларни бартараф этиш, миллий қадриятлар ривожида ворисийлик ва янгиланиш, шахс ва жамият муносабатларини ўзаро таъсир ҳамда ижтимоий масъулият бирлигида очиб бериш йўналишлари аниқлаштирилган;
Жондор Туленовнинг диалектик консепсиясида ривожланиш қонунлари ва категорияларининг ижтимоий тараққиёт манбалари, шарт-шароитлари ва йўналишларини тушунтиришдаги ўзаро алоқадорлиги ҳамда уларнинг билиш жараёнида воқеликнинг ички боғланишларини (сабабий шартланганлик, моҳиятнинг ҳодисаларда намоён бўлиши, имкониятнинг муайян шароитларда воқеликка айланиши) ифодалаши, тараққиётнинг муқобил имкониятларини баҳолаш ва амалиёт билан боғлашдаги методологик аҳамияти асосланган;
диалектик тафаккурнинг билиш муносабатларидаги гносеологик роли, обектив шароитлар ва субектив омилларни ўзаро боғлиқликда баҳолаш, ижтимоий ҳодисаларни тарихийлик ва мантиқийлик бирлигида ўрганишга доир методологик хусусиятлари ҳамда ижтимоий ривожланиш тенденсияларини аниқлашда зиддиятлар динамикасини кузатиш, миқдорий ўзгаришларнинг сифат ўзгаришларига ўтиш шартларини аниқлаш ва барқарор қонуний алоқаларни вақтинчалик ҳолатлардан фарқлашга оид йўналтирувчи хусусиятлари очиб берилган;
миллий фалсафий тафаккур тараққиётида диалектик ёндашувнинг замонавий ижтимоий воқеликни англашдаги миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини таъминлаш, анъанавийлик ва янгиланиш нисбатини барқарорлаштириш каби имкониятлари ҳамда глобаллашув ва рақамлашув шароитида ёшлар диалектик тафаккурини ривожлантиришнинг муаммоли вазиятлар таҳлилига асосланган таълим, далилларга таянган мунозара ва ахборотни танқидий таҳлил қилиш каби механизмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жондор Туленов фалсафий мероси асосида ўзбек миллий фалсафасининг ривожланишида диалектик тафаккурнинг ўрнини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Жондор Туленовнинг диалектика ва диалектик тафаккурга оид қарашлари асосида ўзбек миллий фалсафасини ривожлантиришнинг ижтимоий тараққиётни таъминлашда зиддиятларни бартараф этиш, миллий қадриятлар ривожида ворисийлик ва янгиланиш, шахс ва жамият муносабатларини ўзаро таъсир ҳамда ижтимоий масъулият бирлигида очиб бериш йўналишларига оид хулоса ва умумлашмалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сон “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган илмий ва методик тавсиялар, машғулот ишланмалари фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 6-майдаги 04/11-11540-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ўзбек халқи миллий фалсафаси ҳақидаги билим ва кўникмалари кенгайишига, уларда диалектик фикрлаш маданияти ривожланишига, талабалар маънавиятини юксалтиришга қаратилган методик қўлланмалар мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Жондор Туленовнинг диалектик консепсиясида ривожланиш қонунлари ва категорияларининг ижтимоий тараққиёт манбалари, шарт-шароитлари ва йўналишларини тушунтиришдаги ўзаро алоқадорлиги ҳамда уларнинг билиш жараёнида воқеликнинг ички боғланишларини (сабабий шартланганлик, моҳиятнинг ҳодисаларда намоён бўлиши, имкониятнинг муайян шароитларда воқеликка айланиши) ифодалаши, тараққиётнинг муқобил имкониятларини баҳолаш ва амалиёт билан боғлашдаги методологик аҳамиятига доир илмий янгилик ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирларда, ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш ва “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларда, тренинглар, конференциялар, семинарлар ва танловлар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 19-майдаги 4-10-21-3524-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш ҳамда диний бағрикенглик ва инсонийлик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилган;
диалектик тафаккурнинг билиш муносабатларидаги гносеологик роли, обектив шароитлар ва субектив омилларни ўзаро боғлиқликда баҳолаш, ижтимоий ҳодисаларни тарихийлик ва мантиқийлик бирлигида ўрганишга доир методологик хусусиятлари ҳамда ижтимоий ривожланиш тенденсияларини аниқлашда зиддиятлар динамикасини кузатиш, миқдорий ўзгаришларнинг сифат ўзгаришларига ўтиш шартларини аниқлаш ва барқарор қонуний алоқаларни вақтинчалик ҳолатлардан фарқлашга оид йўналтирувчи хусусиятлари, илмий хулосалар ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил учун чора-тадбирлар дастури И йўналишининг 1-бандида белгиланган вазифаларни, жумладан маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини ошириш ва мафкуравий жараёнларни бошқаришда замонавий ёндашувларни жорий этишни амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказиҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 3-июндаги 10/389-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини ошириш, мафкуравий жараёнларни илмий асосда таҳлил қилиш, ёшларда танқидий ва диалектик фикрлаш маданиятини шакллантириш ҳамда тарғибот самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилган;
миллий фалсафий тафаккур тараққиётида диалектик ёндашувнинг замонавий ижтимоий воқеликни англашдаги миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини таъминлаш, анъанавийлик ва янгиланиш нисбатини барқарорлаштириш каби имкониятлари ҳамда глобаллашув ва рақамлашув шароитида ёшлар диалектик тафаккурини ривожлантиришнинг муаммоли вазиятлар таҳлилига асосланган таълим, далилларга таянган мунозара ва ахборотни танқидий таҳлил қилиш каби механизмлари оид илмий янгиликлар ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг 2026-йил январ ва феврал ойларида эфирга узатилган “Ассалом, Бухоро” ва “Махсус репортаж” кўрсатувлари ҳамда “Бухоро” радиосида эфирга берилган “Мозийдан садо” ва “Нажот билимда” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 20-майдаги 01-09-69-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар (тингловчилар) билан мулоқот самарадорлигини ошишига, кўрсатувларнинг илмий-оммабоп таъсирчанлиги кучайишига, улар учун тайёрланган материаллар мазмуни илмий далиллар билан бойитишга ва кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган.