Халикулова Ширин Уткир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта ташкилотининг молиявий барқарорлигини ошириш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5092.
Илмий раҳбар: Қобулов Хотамжон Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умурзоқова Мўтабар Нодир қизи, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғурта ташкилотларида капитал етарлилигини таъминлаш ва капитал юкламасини оптималлаштириш мақсадида риск даражаси юқори бўлган суғурта портфелига эга ташкилотларда устав капитали ва ўз маблағларини шакллантиришда фақат меъёрий талабларга таяниш эмас, балки рискка мослаштирилган дифференциал ёндашув асосида шакллантириш таклиф этилган;
суғурта ташкилотларида тарифларни белгилаш амалиётида суғурта мукофотлари ўсишини фақат бозор конюнктураси ёки рақобат босимига эмас, балки тўловлар динамикаси, зарарлилик даражаси ва суғурта портфели риск таркиби билан узвий боғлиқ ҳолда бошқаришга асосланган рискка мослаштирилган тариф сиёсатини жорий этиш таклиф этилган;
суғурта ташкилотлари фаолиятида йирик, консентрацияланган ва юқори рискли мажбуриятлар улушининг ортиши капиталга ортиқча юклама юзага келтириши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, қайта суғурталаш улушини оширишга қаратилган рискни тақсимлашга асосланган ёндашувни жорий этиш таклиф этилган;
суғурта ташкилотларида молиявий барқарорликни баҳолаш амалиётида алоҳида кўрсаткичлардан фойдаланиш чекланган ахборот бериши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, капитал етарлилиги, ликвидлик, тўловлар коеффициенти, зарарлилик даражаси ва инвестиция самарадорлигини қамраб олган комплекс интеграл индикаторлар тизими ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш йўналишларини белгилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта ташкилотларида капитал етарлилигини таъминлаш ва капитал юкламасини оптималлаштириш мақсадида риск даражаси юқори бўлган суғурта портфелига эга ташкилотларда устав капитали ва ўз маблағларини шакллантиришда фақат меъёрий талабларга таяниш эмас, балки рискка мослаштирилган дифференциал ёндашув асосида шакллантириш «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий қилинган («АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компаниясининг 2026-йил 2-июндаги 1419-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этиш натижасида капиталдан фойдаланиш самарадорлиги 8 фоизга ошиши, ортиқча капитал юкламаси 10,5 фоизга қисқариши ҳамда тўлов қобилияти коеффициентининг 1,3-1,5 даражада барқарор сақланишига эришилди. Натижада суғурта ташкилотлари ўз мажбуриятларини барқарор бажариш қобилиятини ошириш, капитал етарлилиги кўрсаткичларини оптимал даражада ушлаб туриш ва умумий молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлди;
суғурта ташкилотларида тарифларни белгилаш амалиётида суғурта мукофотлари ўсишини фақат бозор конюнктураси ёки рақобат босимига эмас, балки тўловлар динамикаси, зарарлилик даражаси ва суғурта портфели риск таркиби билан узвий боғлиқ ҳолда бошқаришга асосланган рискка мослаштирилган тариф сиёсатини жорий этиш «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий этилди («АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компаниясининг 2026-йил 2-июндаги 1419-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур ёндашув суғурта портфелининг реал риск юкламасини тарифларга тўғри акс эттириш имконини бериб, молиявий натижаларнинг сунʼий яхшиланиши ёки яширин зарарлар шаклланишининг олди олинди ва ушбу тариф сиёсатини жорий этиш натижасида техник натижа 7,2 фоизга яхшиланди, зарарлилик коеффициенти 5,8 фоиз пунктга пасайди ҳамда суғурта операцияларининг ўзини қоплаш даражаси барқарор таъминланди, бу эса суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди;
суғурта ташкилотлари фаолиятида йирик, консентрацияланган ва юқори рискли мажбуриятлар улушининг ортиши капиталга ортиқча юклама юзага келтириши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, қайта суғурталаш улушини оширишга қаратилган рискни тақсимлашга асосланган ёндашувни жорий этиш таклифи «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий этилган («АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компаниясининг 2026-йил 2-июндаги 1419-сонли маълумотномаси). Натижада қайта суғурталаш механизмлари орқали рискларнинг бир қисмини ташқи бозорга чиқариш суғурта ташкилотларига ўз капитали ҳисобидан юқори рискларни қоплаш эҳтиёжини камайтириш, катта ҳажмдаги тўловлар эҳтимолини чеклаш ҳамда молиявий барқарорликни сақлаш имконини берди, ушбу ёндашувни амалга ошириш натижасида суғурта портфелининг консентрация риски 12 фоизга камайди, капиталга тушадиган молиявий юклама пасайди ҳамда тўлов қобилияти коеффициенти 1,8 даражада барқарор сақланиб қолди, бу эса суғурта ташкилотининг рискларга чидамлилигини оширди;
суғурта ташкилотларида молиявий барқарорликни баҳолаш амалиётида алоҳида кўрсаткичлардан фойдаланиш чекланган ахборот бериши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, капитал етарлилиги, ликвидлик, тўловлар коеффициенти, зарарлилик даражаси ва инвестиция самарадорлигини қамраб олган комплекс интеграл индикаторлар тизимини жорий этиш «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компанияси томонидан фойдаланилган («АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компаниясининг 2026-йил 2-июндаги 1419-сонли маълумотномаси). Мазкур тизим суғурта ташкилотининг молиявий ҳолатини статик эмас, балки динамик ҳолда баҳолаш, эҳтимолий молиявий муаммоларни олдиндан аниқлаш ва бошқарув қарорларини ўз вақтида қабул қилиш имконини яратди, ушбу мониторинг тизимини қўллаш натижасида молиявий барқарорликка таҳдидлар эрта босқичда аниқланиб, рискларни бошқариш самарадорлиги 18,5 фоизга ошди ҳамда молиявий барқарорликни ўрта ва узоқ муддатда таъминлаш учун мустаҳкам аналитик асос шакллантирилди.