Узоков Шерзод Хамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.4.PhD/Ped13154.
Илмий раҳбар: Кулмуродов Дилшод Истамович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи бир марталик PhD.26/27.02.2020.Т.109.01.
Расмий оппонентлар: Кўкиев Бобурмирзо Баходир ўгʻли, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Хайитова Шаҳноза Данияровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат унверситети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларни компетенсиявий ёндошув асосида лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш жараёнининг таркибий компонентлари компетенсиявий, тизимли ва рақамли-педагогик ёндашувларнинг интеграциясига асосланиб, функсионаллик, адаптивлик ҳамда амалиётга йўналтирилганлик омилларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш орқали илмий-методик жиҳатдан аниқлаштирилган;
бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари муҳандислик дизайн-тафаккури (Десигн Тҳинкинг) ва лойиҳага асосланган ўқитиш (Прожеcт-Басед Леарнинг) методларининг интеграциясига асосланиб, касбий тайёргарликнинг мақсадли, мазмунли, жараёнли ва натижавий компонентлари узвийлигини таъминловчи структуравий-функсионал моделни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳавий-конструкторлик компетенсияларини ривожлантириш методикаси умумкасбий фанларни ўқитишда адаптив таълим платформалари (Адаптиве Леарнинг Платформс), ғоялар генерацияси (Браинсторминг) ва генератив дизайн (Генеративе Десигн) технологияларини лойиҳа топшириқлари билан интеграциялаш, индивидуал таълим траекторияларини лойиҳалаш ҳамда амалий-конструкторлик фаолиятининг босқичма-босқич мураккаблашувини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикасининг самарадорлигини баҳолаш механизми компетенсиявий диагностика мезонлари, даражавий кўрсаткичлар ва педагогик мониторинг натижаларини ўзаро мувофиқлаштириш, лойиҳавий-конструкторлик топшириқлари натижаларини босқичма-босқич баҳолаш ҳамда тескари алоқа асосида коррексиялаш имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларни компетенсиявий ёндошув асосида лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш жараёнининг таркибий компонентлари компетенсиявий, тизимли ва рақамли-педагогик ёндашувларнинг интеграциясига асосланиб, функсионаллик, адаптивлик ҳамда амалиётга йўналтирилганлик омилларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш орқали илмий-методик жиҳатдан аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар техника олий таълим тизимида инновацион муҳандислик фаолиятни ташкил этиш жараёнига татбиқ этилган ва “Чизма геометирия” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи асосида № 438606149528382431 рақамли нашр рухсатномаси). Мазкур ўқув қўлланма боълажак муҳандислари учун ўқув материалларини замонавий дидактик таъминотини яратишга ҳизмат қилган;
бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари муҳандислик дизайн-тафаккури (Десигн Тҳинкинг) ва лойиҳага асосланган ўқитиш (Прожеcт-Басед Леарнинг) методларининг интеграциясига асосланиб, касбий тайёргарликнинг мақсадли, мазмунли, жараёнли ва натижавий компонентлари узвийлигини таъминловчи структуравий-функсионал моделни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикаси” номли методик қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2026-йил 4-февралдаги 02/01-01-63-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-методик таъминот муҳандислик электрон таълим дастурлари воситасида талабаларнинг лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлашга доир илмий-методик тавсияларни оммалаштиришга эришилган;
бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикасининг самарадорлигини баҳолаш механизми компетенсиявий диагностика мезонлари, даражавий кўрсаткичлар ва педагогик мониторинг натижаларини ўзаро мувофиқлаштириш, лойиҳавий-конструкторлик топшириқлари натижаларини босқичма-босқич баҳолаш ҳамда тескари алоқа асосида коррексиялаш имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш платформаси” номли электрон ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2026-йил 4-февралдаги 02/01-01-63-сон маълумотномаси). фойдаланилган. Натижада компетенсиявий ёндашув асосида ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган ўқув методик ва дидактик таъминоти такомиллаштирилган.