Ёқубова Сафия Хамдамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Исмоилхон Фақирий адабий меросининг ғоявий-бадиий таҳлили”, 10.00.02 – Ўзбек мумтоз адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Fil5507.
Илмий раҳбар: Мухитдинова Бадеа Муслиҳиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08.
Расмий оппонентлар: Хўжақулов Сирожиддин Холмаҳматович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Шаҳобиддин Нуриддинов Бобоёрович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Исмоилхон Фақирий адабий меросининг ўзбек мумтоз адабиётидаги ғоявий-бадиий ўрни ва илмий-назарий аҳамиятини аниқлаш, девон композицион-жанрий хусусиятлар, ғоявий-эстетик тамойиллар ҳамда мумтоз адабий анъаналар ва поетик маҳорат уйғунлигида комплекс таҳлил этиш орқали унинг ўзбек адабиёти тарихидаги ўрнини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шоирнинг ўзбек мумтоз адабиётида янги тадқиқ этилаётган адиб сифатидаги ўрни, шоир ижодининг шаклланишига таъсир кўрсатган адабий муҳит ҳамда поетик омиллар илк бор тизимли таҳлил қилиниб, шеъриятида бадиий санъатларнинг қўлланилиши, жанр, мавзу ва поетик тизимни таснифлашга доир илмий мезонлар асосида Фақирий ижодининг ғоявий-эстетик генезиси ёритилган;
Шоирнинг адабий-эстетик қарашлари ва ижодий тамойиллари мумтоз ўзбек адабиёти анъаналари, жумладан, Алишер Навоий ва мумтоз адабиёт анъаналари билан қиёсий-типологик асосда таҳлил қилиниб, унинг ижодида анъана ва индивидуал бадиий тафаккурнинг уйғунлашув тамойиллари илмий жиҳатдан далилланган;
Исмоилхон Фақирийнинг ўзбек адабиётидаги поетик ўрни унинг адабий меросининг ғоявий-бадиий хусусиятлари, девонининг таркиби ва жанрлар хилма-хиллиги, шунингдек, ижодидаги анъанавийлик ва янгиликнинг ўзаро муносабати асосида илмий жиҳатдан аниқланган;
Исмоилхон Фақирий шеъриятининг поетик тизими жанр хусусиятлари, мухаммас ва татаббуъ яратиш анъаналари, қофия тизими ҳамда бадиий тасвир воситаларидан фойдаланиш усуллари асосида тадқиқ этилиб, шоир бадиий маҳорати ва поетик индивидуаллиги илмий жиҳатдан асослаб аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Исмоилхон Фақирий адабий меросининг ғоявий-бадиий жиҳатдан таҳлил ва тадқиқ этиш, мазкур муаммонинг илмий янгилигини, амалий аҳамиятини белгилаш натижалари ва хулосалари асосида:
шоирнинг ўзбек мумтоз адабиётида янги тадқиқ этилаётган адиб сифатидаги ўрни, шоир ижодининг шаклланишига таъсир кўрсатган адабий муҳит ҳамда поетик омиллар илк бор тизимли таҳлил қилиниб, Фақирий ижодининг ғоявий-эстетик генезиси ёритилганлиги натижаларидан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021-2023-йилларга моължалланган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезеси, образлар тизими, сужет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон боълимининг 2025-йил 24-декабрдаги 811/1-сон). Натижада жанрлар тузилиши ва уларнинг шаклланиш генезисини, образлар тизими, сужет ва мотивларнинг бадиий-функсионал хусусиятларини ҳамда поетик қурилишини тадқиқ этишга доир илмий хулосаларни бойитишга асос бўлган;
шоирнинг адабий-эстетик қарашлари ва ижодий тамойиллари мумтоз ўзбек адабиёти анъаналари, жумладан, Алишер Навоий ва мумтоз адабиёт анъаналари билан қиёсий-типологик асосда таҳлил қилиниб, унинг ижодида анъана ва индивидуал бадиий тафаккурнинг уйғунлашув тамойиллари илмий жиҳатдан далилланганлиги натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2023-2024-йилларда бажарилган “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-декабрдаги 04/1-6355-сон). Натижада Алишер Навоий асарларининг бадиий-эстетик хусусиятларини, мавзу-ғоя ва бадиий шакллар муносабатини, шунингдек, ижодий янгиланиш жиҳатларини тизимлаштириш ҳамда уларнинг электрон шаклда акс эттирилишини такомиллаштиришга асос бўлган;
Исмоилхон Фақирийнинг ўзбек адабиётидаги поетик ўрни унинг адабий меросининг ғоявий-бадиий хусусиятлари, девонининг таркиби ва жанрлар хилма-хиллиги, шунингдек, ижодидаги анъанавийлик ва янгиликнинг ўзаро муносабати асосида илмий жиҳатдан аниқланган. Мазкур илмий натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг йиғилишлари ҳамда ушбу бўлим қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида адабий суҳбатлар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 17-декабрдаги 01-03/475-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг Фақирий ижодининг ўзбек адабиётидаги поетик ўрни, адабий меросининг ғоявий-бадиий хусусиятлари, девонининг таркиби ва жанрлар хилма-хиллиги, шунингдек, ижодидаги анъанавийлик ва янгиликнинг ўзаро муносабати ҳақидаги билим ва тасаввурлари кенгайтирилган;
Фақирий шеъриятининг поетик тизими жанр хусусиятлари, мухаммас ва татаббуъ яратиш анъаналари, қофия тизими ҳамда бадиий тасвир воситаларидан фойдаланиш усуллари асосида тадқиқ этилиб, шоирнинг бадиий маҳорати ва поетик индивидуаллиги илмий жиҳатдан асослаб берилганлиги илмий хулосалар ва назарий умумлашмалардан “Зарафшон” газетаси таҳририяти томонидан ўзбек адабиёти дурдоналарини тарғиб этиш, адабиёт ва маданият соҳасидаги маънавий мулоқотни ёритишга бағишланган Зарафшон” газетаси (Зарафшон ва Самаркандский вестник газеталари таҳририяти давлат муассасаси 2025-йил 24-декабрдаги 01/91 ЭРИ билан тасдиқланган. Ҳужжат коди: HE01731855). Натижада Фақирий ижодининг поетик хусусиятлари ва бадиий маҳоратига оид илмий маълумотларни кенг оммага тушунарли шаклда етказиш, мумтоз адабий меросни тарғиб этиш ҳамда адабий-публицистик материалларнинг илмийлиги ва таъсирчанлигини оширишга эришилган. Тадқиқот натижалари ОАВда адабиёт ва маданият мавзуларини ёритишда илмийлик ва оммабоплик уйғунлигини таъминлашга хизмат қилган.