Хасанова Саодат Қайимовнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги нисбат категорияси типологияси”,  10.00.13 – Қиёсий ва  чогʻиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil5385.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01. 
Расмий оппонентлар: Гафуров Бахтиёр Закирович, филология фанлари доктори, профессор; Турсунали Жумаев, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида нисбат категориясининг аниқ (бош), мажҳул, ўзлик, биргалик/ўзаро ва орттирма нисбатларини структур-семантик, функсионал ҳамда қиёсий-типологик жиҳатдан комплекс тадқиқ этиш, уларнинг умумий ва миллий-специфик хусусиятларини аниқлаш ҳамда қиёсий тилшунослик нуқтайи назаридан илмий тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги нисбат категорияси комплекс қиёсий-типологик ёндашув асосида структур-семантик, функсионал ва прагматик жиҳатдан яхлит тизим сифатида тавсифланган ҳамда аниқ, мажҳул, ўзлик, ўзаро ҳамда орттирма нисбатларнинг морфологик, синтактик ва коммуникатив сатҳлардаги ўзаро муносабатлари аниқлаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги нисбат шаклларининг семантик юкламаси когнитив ва коммуникатив ёндашувлар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг нутқий воқеланиши, функсионал-семантик хусусиятлари, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари қиёсий типология нуқтайи назаридан тизимлаштирилган;
қиёсланаётган тилларда нисбат категориясининг грамматик ифодаланиш усуллари ва трансформация жараёнлари таржима назарияси ҳамда таржима амалиёти нуқтайи назаридан тадқиқ этилиб, нисбат шаклларининг прагматик ва дискурсив жиҳатлари уларнинг коммуникатив функсиялари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида нисбат категориясини ўқитишда замонавий лингводидактик ёндашувларни қўллашнинг назарий ва амалий имкониятлари белгиланган ҳамда  ушбу категорияни ўргатишнинг таржима амалиётида қўллашга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
инглиз ва ўзбек тилларидаги нисбат категорияси комплекс қиёсий-типологик ёндашув асосида структур-семантик, функсионал ва прагматик жиҳатдан яхлит тизим сифатида тавсифланган ҳамда аниқ, мажҳул, ўзлик, ўзаро ҳамда орттирма нисбатларнинг морфологик, синтактик ва коммуникатив сатҳлардаги ўзаро муносабатлари аниқлаштирилганлигига оид илмий янгилик ва амалий таклифларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2021-йилларда бажарилган Эрасмус+дастурининг Прожеcт № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) грант лойиҳасини мазмунан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 12-июндаги 04/11-7367-сонли далолатномаси). Натижада, ўзбек ва инглиз тилларидаги нисбат категориялари типологияси ҳамда уларнинг ўзаро таржимасига оид илмий-назарий хулосаларга эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги нисбат шаклларининг семантик юкламаси когнитив ва коммуникатив ёндашувлар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг нутқий воқеланиши, функсионал-семантик хусусиятлари, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари қиёсий типология нуқтайи назаридан тизимлаштирилганлиги, қиёсланаётган тилларда нисбат категориясининг грамматик ифодаланиш усуллари ва трансформация жараёнлари таржима назарияси ҳамда таржима амалиёти нуқтайи назаридан тадқиқ этилиб, нисбат шаклларининг прагматик ва дискурсив жиҳатлари уларнинг коммуникатив функсиялари аниқланганлигига доир хулосалардан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси Жамоатчилик дипломатияси бўлими ҳамда АҚШнинг “Wорлд Леарнинг” ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилган “Энглиш фор Спеcифиc Пурпосес фор Мининг Профессионалс” (“Касбга йўналтирилган инглиз тилини ўқитиш”) халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг 2026-йил 20-майдаги 1-04/2445-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот иши лойиҳа доирасида касбий инглиз тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш, техник ва мутахассислик фанлари билан инглиз тилини интеграциялаш, коммуникатив компетенсияларни ривожлантириш ҳамда талабаларнинг академик ва касбий нутқини шакллантиришда муҳим илмий-методик асос сифатида хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида нисбат категориясини ўқитишда замонавий лингводидактик ёндашувларни қўллашнинг назарий ва амалий имкониятлари белгиланган ҳамда  ушбу категорияни ўргатишнинг таржима амалиётида қўллашга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилганлигига оид маълумотлардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, янги кун”, “Диёр 24”, “Келажак ёшлари”  каби турли кўрсатувлар, шунингдек, янгиликлар дастурлари, интервюлар ва сериалларда фойдаланилди (Навоий вилояти телерадио-компаниясининг 2025-йил 05-мартдаги № 01-04/23 рақамли маълумотномаси). Натижада нутқ маданияти ва хорижий билимларни оширишда келтирилган мулоҳазалар кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашда муҳим рол ўйнаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish