Амиров Лочинбек Файзуллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон иқтисодиёти аграр сектори барқарор ривожланишининг илмий-услубий ва методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.02-Макроиқтисодиёт ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2946
Илмий маслаҳатчи: Беркинов Базарбай, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02                    
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Насирходжаева Дилафруз Собитхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдурахмонова Саида Ахматжановна.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.        
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқтисодиёти аграр сектори барқарор ривожланишининг илмий-услубий ва методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хорижий давлатлар аграр сектори тараққиёти тенденсияларининг таҳлили асосида мамлакатимизда ушбу соҳани барқарор ривожланишини таъминлашнинг ташкилий-институционал таркиби, ижтимоий-иқтисодий ҳамда инновацион ривожланиш омиллари ва шартлари самарали қўшилган қиймат занжирини яратиш консепсияси нуқтаи назаридан тўрт таянч, ўн олти омил ва беш занжир бўғинини боғловчи консептуал модел шаклида такомиллаштирилган;
аграр сектор ва унинг тармоқлари рақобатбардошлигини оширишда инновацион фаолликка мойилликни бевосита (тўғридан-тўғри) ва билвосита омиллар индексларидан фойдаланиб рейтинг баҳолаш усули индексларни энтропия вазнлари билан геометрик ўртачада бирлаштириш асосида ишлаб чиқилган ва 13 ҳудуд кесимида 2019–2025-йиллар учун қўлланилган;
аграр секторнинг қишлоқ, балиқчилик ва ўрмон хўжаликлари ҳамда ҳудудларининг ривожланиш тенденсиялари ва молиявий-иқтисодий самарадорлиги ялпи қўшилган қиймат, соф тушум ҳамда маҳсулот таннархи динамикаси бўйича ишлаб чиқилган вертикал ва горизонтал таҳлил усули, занжирли алмаштириш декомпозицияси ҳамда гектар маҳсулдорлиги ва сув унумдорлигига асосланган ҳудудий самарадорлик индекси орқали баҳоланган;
қишлоқ хўжалигида суғоришда мўлжалланган сувлардан фойдаланиш тенденсиялари ва улар самарадорлигига таъсир этувчи омиллар таҳлили асосида сув ресурсларини тежашнинг консептуал қоидалари ишлаб чиқилган ҳамда сувга бўлган талаб ва таклиф мувозанатини ҳудудлараро прогноз қилишнинг тўрт модулли кўп функсияли усули ва тўрт зонали тариф механизми яратилган;
аграр сектор тармоқлари маҳсулотини экспорт қилиш, ички ва ташқи инвестиция ресурсларини жалб қилиш вариантларининг динамик ўзгариши математик усуллар асосида прогноз қилинган ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг бўғинлараро матрицавий модели, уни ҳисоблаш услубиёти ва қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари ялпи қўшилган қийматининг 2030-йилларгача ўсиш суръатларининг прогноз вариантлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистон иқтисодиёти аграр сектори барқарор ривожланишининг илмий-услубий ва методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
хорижий давлатлар аграр сектори тараққиёти тенденсияларининг таҳлили асосида соҳани барқарор ривожланишини таъминлашнинг ташкилий-институционал таркиби, ижтимоий-иқтисодий ҳамда инновацион ривожланиш омиллари ва шартларини қўшилган қиймат занжири консепсияси нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва иновациялар маркази 2026-йил 07-октябрдаги 05/04-04-931-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари тўрт таянч ва ўн олти омил кесимида кузатила бошланди: 2025-йил ҳолатига кўрсаткичларнинг бажарилиши 25 фоиздан (деҳқон хўжаликлари кооперацияси) 93 фоизгача (аграр экспорт) тарқалгани, йиллик реал ўсиш 5 фоизлик мақсадга нисбатан 72 фоизга, сув тежовчи технологиялар билан қамров 35 фоизга бажарилгани аниқланиб, қўллаб-қувватлаш воситаларини институционал таянчга йўналтириш асосланган;
аграр сектор ва унинг тармоқлари рақобатбардошлигини оширишда инновацион фаолликка мойилликни бевосита ва билвосита омиллар индексларидан фойдаланиб рейтинг баҳолаш усулини ишлаб чиқиш юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва иновациялар маркази 2026-йил 07-октябрдаги 05/04-04-931-сон маълумотномаси). Натижада 13 ҳудуд 2019- ва 2025-йиллар учун рейтингланиб, Тошкент вилояти (0,976), Андижон (0,699) ва Наманган вилоятлари биринчи типга, Қорақалпоғистон Республикаси (0,000) тўртинчи типга киритилган, Наманган вилоятининг еттинчи ўриндан тўртинчи ўринга кўтарилгани ва Сирдарё вилоятининг бешинчидан еттинчи ўринга тушгани аниқланган, рейтингнинг рақобатбардошлик кўрсаткичлари билан мослиги (ρ = 0,86) тасдиқланган;
аграр секторнинг қишлоқ, балиқчилик ва ўрмон хўжаликлари ҳамда ҳудудларининг ривожланиш тенденсиялари ва молиявий-иқтисодий самарадорлигини ялпи қўшилган қиймат, соф тушум ҳамда маҳсулот таннархи динамикаси бўйича вертикал ва горизонтал таҳлил усули асосида баҳолаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва иновациялар маркази 2026-йил 07-октябрдаги 05/04-04-931-сон маълумотномаси). Натижада 2018–2025-йилларда товар сектори соф тушумининг реал ифодада 2,8 марта, якуний молиявий натижанинг 5,7 марта ўсгани, 2025-йилдаги ўсишнинг 56,1 фоизи тушум ва 38,9 фоизи таннарх омилига боғлиқлиги, харажатлар рентабеллигининг 8,8 дан 20,2 фоизга кўтарилиб кредит ставкаси даражасига етгани, ҳудудларнинг гектар маҳсулдорлиги бўйича 5,6 марта, сув унумдорлиги бўйича 8 марта фарқ қилиши ва сектор маҳсулотини майдонни кенгайтирмасдан 44 трлн сўмга ошириш захираси мавжудлиги аниқланган;
қишлоқ хўжалигида суғориш сувидан фойдаланиш тенденсиялари ва улар самарадорлигига таъсир этувчи омиллар таҳлили асосида сув ресурсларини тежашнинг консептуал қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда сувга бўлган талаб ва таклиф мувозанатини ҳудудлараро прогноз қилишнинг кўп функсияли усул платформасини яратиш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва иновациялар маркази 2026-йил 07-октябрдаги 05/04-04-931-сон маълумотномаси). Натижада 2010–2025-йилларда суғориш сувига талабнинг 2,40 млрд. м³ га камайиши майдон (+0,60), экин таркиби (+0,39) ва технология (−3,38 млрд. м³) омилларига ажратилган, 2030-йилгача тўққиз ссенарий бўйича базавий вариантда 9,7 млрд. м³ тежаш имконияти, қуруқ йил режимида Қорақалпоғистон ва Хоразмда тақчиллик индексининг 1,3–1,4 га етиши ҳисобланган, моделнинг ретроспектив хатоси 2,2 фоизни ташкил этган ва тўрт зонали тариф механизми асосланган;
аграр сектор тармоқлари маҳсулотини экспорт қилиш, ички ва ташқи инвестиция ресурсларини жалб қилиш вариантларининг динамик ўзгаришини математик усуллар асосида прогноз қилиш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратиш модели, уни ҳисоблаш услубиёти ва қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари ялпи қўшилган қийматининг 2030-йилгача ўсиш суръатлари прогноз вариантлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва иновациялар маркази 2026-йил 07-октябрдаги 05/04-04-931-сон маълумотномаси). Натижада мева-сабзавот экспортининг ресурс салоҳияти 2025-йилда 10,6 млн тонна, ундан фойдаланиш 20,8 фоиз экани, экспортнинг 2030-йилда базавий вариантда 2,58 млрд долларга (1,49–3,98 млрд доллар оралиғида) етиши, секторнинг 2026–2030-йиллардаги инвестиция эҳтиёжи 151–160 трлн сўм экани, занжир мултипликатори 1,516 ва бўғинлар мултипликаторлари 0,404–0,704 экани ҳисобланган, ялпи қўшилган қийматнинг 2030-йилгача уч варианти (363,7; 390,3 ва 422,8 трлн сўм) ҳамда 20 трлн сўм бюджет харажатида 53,4 трлн сўм қўшимча қўшилган қиймат берувчи чоралар пакети асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish