Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадрахимов Шермухаммади Нуруллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фланорин, ферулен, цинарозид, эксумид, катацин ва аллергодаф субстанцияларидан тайёр дори шакллари технологиясини яратиш», 15.00.01–Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Far21.
Илмий маслаҳатчи: Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Азизов Умархон Мухторович, кимё фанлари доктори, профессор; Дўсматов Азиз Файзаматович, фармацевтика фанлари доктори; Искандарова Шохиста Фехрузовна, фармацевтика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти  .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида олинган фланорин, ферулен, цинарозид, эксумид, катацин ва аллергодаф субстанцияларидан тайёр дори шаклларининг оптимал таркиби ҳамда технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фланорин, ферулен, цинарозид, эксумид, катацин ва аллергодаф субстанцияларининг нам тортиш хоссалари ҳамда оптимал қолдиқ намликлари аниқланган;  
илк бор субстанцияларни кенг кўламли физик-кимёвий, технологик ва биофармацевик нуқтаи назардан баҳолаш орқали ёрдамчи моддалар ва технология қўллаган холда илмий асосланган фланорин 0,05г, ферулен 0,05г, цинарозид 0,05г, эксумид 0,025г, катацин 0,05г ва аллергодаф 0,40г таблеткаларининг таркиби ва технологияси яратилган;
илк бор тайёр дори шаклларини сифат ва миқдорий таҳлил усуллари ишлаб чиқилган;
тавсия қилинаётган таблеткаларнинг биофармацевтик хусусиятларини аниқлашнинг «in vitro» ва «in vivo» усулларида ишлаб чиқилган;
тайёр дори шаклларнинг турғунлигини табиий усулда аниқлаш йўли билан уларнинг сақланиш муддати белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлар асосида оригинал дори воситаларини технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аллергияга қарши таъсир қилувчи воситани олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05730, 2015 й.). Натижада синтетик дори воситаларига нисбатан безарар бўлган аллергияга қарши табиий дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган;
«Ферулен», «Фланорин» ва «Цинарозид» дори воситаларини ишлаб чиқариш ва тиббиёт амалиётида қўллаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан рухсат этилган (Гувоҳнома рақами: Нефроцизин-02475/03/19, Гепафлан-01812/09/17). Натижада препаратларнинг тайёр дори шаклларини «NIKA PHARM» фармацевтик корхонасида ишлаб чиқариш имконини берган;
жигарни ҳимояловчи «Гепафлан» дори воситаси учун вақтинчалик фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (НД Уз-3532-2018). Натижада жигар касалликларини даволаш учун янги дори воситаси яратиш имконини берган;
простата безининг аденомаси ва саратонини даволаш хусусиятига эга дори воситаси учун вақтинчалик фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (ВФС 42 Уз-2764-2015). Натижада шу турдаги синтетик дори воситаларига нисбатан безарар бўлган табиий антипростатик дори воситасини яратиш имконини берган;
янги индивидуал гипоазотемик) дори воситаси учун вақтинчалик фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (Нефроцизин 42 Уз-2896-2016). Натижада маҳаллий хом ашёлар асосида арзон, безарар гипоазотемик таъсирга эга дори воситасини таркиб ва технологияси яратиш имконини берган;
эксумид биофаол қўшимчаси учун корхона стандарти ишлаб чиқилган ва «O’zstandart agentligi» томонидан тасдиқланган (Ts 03535440-015:2015). Натижада оқсил биосинтезини кучайтириб, тонусни оширувчи биофаол қўшимчаси яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish