Асқаров Аброржон Хайитмирзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий ўқув юрти талабаларида молиявий саводхонликни ривожлантиришнинг педагогик технологиялари” (Ноиқтисодий йўналиш талабалари мисолида), 13.00.02 -  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.PhD/Ped6300.
Илмий раҳбари: Файзуллаев Турсунбой, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02.  
Расмий оппонентлар: Рахматуллаева Дурдона Равшановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эргашева Фотима Ибрагимовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ноиқтисодий йўналиш талабаларида молиявий саводхонликни ривожлантиришга қаратилган педагогик технологияларининг мазмуни ва тузилмасини такомиллаштириш асосида таълим жараёнида самарали қўллаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
“молиявий саводхонлик” тушунчасининг мазмун-моҳияти замонавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш талаблари ҳамда инновацион педагогик ва иқтисодий билимлар интеграцияси асосида когнитив, мотивацион-аксиологик ва хулқ-атвор компонентлари уйғунлигида талабаларнинг молиявий қарор қабул қилиш компетентлигини таъминловчи педагогик-психологик детерминантлар адаптивлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
талабалар молиявий саводхонлигини ривожлантиришга қаратилган методик моделининг мазмуний-технологик компоненти молиявий мазмундаги кейслар, бюджетлаштиришга оид амалий топшириқлар, молиявий қарор қабул қилишга йўналтирилган вазиятли машқлар ҳамда рақамли молиявий инструментлар билан ишлаш фаолиятларини интеграциялаш асосида талабаларнинг молиявий тафаккури ва иқтисодий хулқ-атворини шакллантиришга хизмат қилувчи педагогик-психологик механизмларни тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган;
олий ўқув юртларида иқтисодий фанларни ўқитишнинг илмий-услубий таъминоти педагогик жараёнларнинг методик комплексини (тавсиялар, ишланмалар, ресурслар, ссенарий) ва талабаларда молиявий саводхонликнинг ривожланиш даражасини баҳолаш тузилмаси (когнитив, психоемосионал, стереотиплаштириш бўйича) мезонлари асосида такомиллаштирилган;
“Молиявий саводхонлик асослари” фани доирасида иқтисодий фаолиятга тайёргарликни ривожлантириш технологияси молиявий қарор қабул қилиш компетентлигини шакллантиришга йўналтирилган адаптив ўқув топшириқлари, симуляцион вазиятлар ва рақамли молиявий воситалар билан ишлаш фаолиятларини интеграциялаш, талабаларни реал молиявий жараёнларга жалб этиш ҳамда уларнинг молиявий хулқ-атворини ривожлантиришга хизмат қилувчи дидактик имкониятларни кенгайтиришга йўналтирилган педагогик шарт-шароитларини оптималлштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ўқув юрти талабаларида молиявий саводхонликни ривожлантириш технологиялари бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
“молиявий саводхонлик” тушунчасининг мазмун-моҳияти замонавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш талаблари ҳамда инновацион педагогик ва иқтисодий билимлар интеграцияси асосида когнитив, мотивацион-аксиологик ва хулқ-атвор компонентлари уйғунлигида талабаларнинг молиявий қарор қабул қилиш компетентлигини таъминловчи педагогик-психологик детерминантлар адаптивлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Талабаларда молиявий саводхонликни оширишда МатҳCад дастуридан фойдаланиш” электрон дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 19-декабрдаги 02/01-01-608-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг молиявий саводхонлик тушунчасини белгилаш ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий маданиятини ривожлантиришда самарадорликка эришилган; 
талабалар молиявий саводхонлигини ривожлантиришга қаратилган методик моделининг мазмуний-технологик компоненти молиявий мазмундаги кейслар, бюджетлаштиришга оид амалий топшириқлар, молиявий қарор қабул қилишга йўналтирилган вазиятли машқлар ҳамда рақамли молиявий инструментлар билан ишлаш фаолиятларини интеграциялаш асосида талабаларнинг молиявий тафаккури ва иқтисодий хулқ-атворини шакллантиришга хизмат қилувчи педагогик-психологик механизмларни тизимлаштириш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ноиқтисодий бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган «Молия асослари” фанидан ўқув қўлланма ишлаб чиқилди (Наманган давлат университети Кенгашининг 2025-йил 30-майдаги л2-сонли баёнига асосан тасдиқланган 300525112-сонли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг молиявий саводхонлигини ривожлантиришда самарадорликка эришилган;
олий ўқув юртларида иқтисодий фанларни ўқитишнинг илмий-услубий таъминоти педагогик жараёнларнинг методик комплексини (тавсиялар, ишланмалар, ресурслар, ссенарий) ва талабаларда молиявий саводхонликнинг ривожланиш даражасини баҳолаш тузилмаси (когнитив, психоемосионал, стереотиплаштириш бўйича) мезонлари асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Талабаларда молиявий саводхонликни оширишда МатҳCад дастуридан фойдаланиш” электрон дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 19-декабрдаги 02/01-01-608-сонли ва                 2026 йил 7-майдаги 02/01-01-375-сонли маълумотномаси). Натижада иқтисодий фанларни ўқитишнинг илмий-услубий таъминоти педагогик жараёнларнинг методик комплексини амалиётда қўллаш самарадорлиги оширилган.  
“Молиявий саводхонлик асослари” фани доирасида иқтисодий фаолиятга тайёргарликни ривожлантириш технологияси молиявий қарор қабул қилиш компетентлигини шакллантиришга йўналтирилган адаптив ўқув топшириқлари, симуляцион вазиятлар ва рақамли молиявий воситалар билан ишлаш фаолиятларини интеграциялаш, талабаларни реал молиявий жараёнларга жалб этиш ҳамда уларнинг молиявий хулқ-атворини ривожлантиришга хизмат қилувчи дидактик имкониятларни кенгайтиришга йўналтирилган педагогик шарт-шароитларини оптималлштиришга оид тавсиялардан “Молиявий саводхонлик асослари” фанининг ўқув дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 19-декабрдаги 02/01-01-608-сонли маълумотномаси). Натижада “Молиявий саводхонлик асослари” фанини ўқитиш жараёнида ўзлаштириладиган компетенсияларни ўз ичига олган талабаларда иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларининг ривожланишига эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish