Турабова Шахноза Тахировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларини рақамлаштиришда Биг Дата технологияларини қўллашни такомиллаштириш” 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5279.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Рихсимбаев Одилжон Кабилжанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хужамуратов Аббос Марданович, иқтисодиёт фанлари номзоди (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли банк жараёнида банк маълумотларини қайта ишлашнинг Биг Дата технологияларини қўллашни такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида Биг Дата технологияларини жорий этиш индекси (БД_ит)нинг активлар рентабеллиги, капитал рентабеллиги ва муаммоли кредитлар улушига таъсирини иқтисодий жиҳатдан ўлчаш тартиби такомиллаштирилган ва панел маълумотлар модели (Фихед Эффеcц) асосида эмпирик синовдан ўтказилган;
Биг Дата технологияларини қўллаш механизмини маълумотлар хавфсизлиги ва киберхавфсизликка оид низом талаблари билан уйғунлаштирган алгоритмик тартиб асосланган;
мижознинг тўлов интизоми, пул айланмаси ва рақамли фаоллигига оид кенг қамровли маълумотларга таянувчи такомиллашган кредит скоринг модели таклиф этилган;
шубҳали операцияларни реал вақт режимида аниқлаш ва чеклаш имконини берувчи тезкор фирибгарлик мониторинги механизми ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация натижалари асосида тақдим этилган қуйидаги илмий-услубий, илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари тизимига жорий этиш учун қабул қилинган. Жумладан:
-    тижорат банкларида Биг Дата технологияларини жорий этиш индекси (БД_ит)нинг молиявий натижаларга таъсирини иқтисодий жиҳатдан ўлчаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф АТ “Халқ Банки” томонидан амалиётга жорий этилган (АТ “Халқ Банки” бошқарувининг 2026-йил 10-апрелдаги 06/06-сонли маълумотномаси);
-    Биг Дата технологияларини қўллаш механизмини маълумотлар хавфсизлиги ва киберхавфсизлик низом талаблари билан уйғунлаштирган алгоритмик тартиб АТ “Халқ Банки” томонидан амалиётга жорий этилган (АТ “Халқ Банки” бошқарувининг 2026-йил 10-апрелдаги 06/06-сонли маълумотномаси);
-    мижознинг тўлов интизоми, пул айланмаси ва рақамли фаоллигига оид кенг қамровли маълумотларга таянувчи такомиллашган кредит скоринг модели “АПЕХ БАНК” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“АПЕХ БАНК” АЖ бошқарувининг 2026-йил 10-мартдаги 02/17-329-сонли маълумотномаси);
-    шубҳали операцияларни реал вақт режимида аниқловчи ва чекловчи тезкор фирибгарлик мониторинги механизми “АПЕХ БАНК” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“АПЕХ БАНК” АЖ бошқарувининг 2026-йил 10-мартдаги 02/17-329-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish