Камалова Нилуфар Дилшод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим табиий фанлар йоъналиши талабаларининг лексик компетенсийаларини инновацион технологийалар асосида ривожлантириш методикаси (немис тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9234.
Илмий раҳбар: Сайдалиев Саидумар, педагогика фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент ; Зияева Севара Анваровна, педагогика фанлари  доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим табиий йўналиши талабаларининг лексик компетенсиясини инновацион технологиялар орқали ривожлантисиҳ бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
талабаларнингнинг немис тилида лексик компетенсиясини ривожлантиришда юзага келадиган лексик бирликлар билан боғлиқ тилга оид ва тиллараро маъновий (семантик), вазифавий (функсионал) ва шаклий (формал) қийинчиликларни олдини олиш бўйича  тизимлилик, изчиллик, такрорлаш, мустаҳкамлаш тамойиллари комуникатив ёндашув асосида аниқланган;
немис тили машғулотларида талабаларнинг лексик компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвистик (семантик, деривация, грамматик, фонетик, орфаграфик) ва лингводидактик (контекстуал ўқитиш, коммуникатив йўналтирилганлик, индивидуаллаштириш) хусусиятларини лингвометодик жиҳатдан аниқланган;
табиий фанлар (кимё, биология) факултети курсларида касбий йўналтирилган лексиканинг муваффақиятли ўргатилишини ва мустаҳкамлашини таъминловчи методик машқлар тизими CЛИЛ технологияси асосида тилнинг аккумулятив (аccумулативе), идентификацион (идентифиcаторй), коммуникатив (cоммуниcативе), апеллятив (аппеллативе) ва когнитив (cогнитиве) функсияларидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқилган;
табиий фанлар бўйича бакалавриат йўналиши малака талаблари доирасида немис тили машғулотларида талабаларнинг касбига йўналтирилган лексиканинг эгалланганлик даражасини баҳолаш меъзонлари давлат таълим стандартлари ва умумевропа (CЕФР) талаблари асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим табиий фанлар йоъналиши талабаларининг лексик компетенсийаларини инновацион технологийалар асосида ривожлантириш методикаси (немис тили мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларнингнинг немис тилида лексик компетенсиясини ривожлантиришда юзага келадиган лексик бирликлар билан боғлиқ тилга оид ва тиллараро маъновий (семантик), вазифавий (функсионал) ва шаклий (формал) қийинчиликларни олдини олиш бўйича  тизимлилик, изчиллик, такрорлаш, мустаҳкамлаш тамойиллари комуникатив ёндашув асосида аниқланган таклифларидан “Хорижий тил (Немис тили)” номли ўқув қўлланма шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли нашр рухсатномаси) Натижада табиий фанлар талабаларининг  лексик компетенсияни ривожлантиришда қийинчиликлар бартараф этилган;
немис тили машғулотларида талабаларнинг лексик компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвистик (семантик, деривация, грамматик, фонетик, орфаграфик) ва лингводидактик (контекстуал ўқитиш, коммуникатив йўналтирилганлик, индивидуаллаштириш) хусусиятларини лингвометодик жиҳатдан аниқлашга доир таклифлари “Хорижий тил (Немис тили)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли нашр рухсатномаси) Натижада, талабаларнинг немис тилда лексик компетенсиясини ривожлантиришда инновацион технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
табиий фанлар (кимё, биология) факултети курсларида касбий йўналтирилган лексиканинг муваффақиятли ўргатилишини ва мустаҳкамлашини таъминловчи методик машқлар тизими CЛИЛ технологияси асосида тилнинг аккумулятив (аccумулативе), идентификацион (идентифиcаторй), коммуникатив (cоммуниcативе), апеллятив (аппеллативе) ва когнитив (cогнитиве) функсияларидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқилган таклифларидан “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 19-августдаги 05-09-1323-сонли маълумотномаси) Натижада, немис тилида инновацион технологиялар асосида талабаларнинг лексик компетенсиясини ривожлантиришни оммалаштиришга хизмат қилган;
табиий фанлар бўйича бакалавриат йўналиши малака талаблари доирасида немис тили машғулотларида талабаларнинг касбига йўналтирилган лексиканинг эгалланганлик даражасини баҳолаш меъзонлари давлат таълим стандартлари ва умумевропа (CЕФР) талаблари асосида такомиллаштиришга доир таклифлари “Хорижий тил (Немис тили)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли нашр рухсатномаси). Натижалар шуни кўрсатдики, табиий йўналиш талабаларининг немис тили дарслари ва мустақил ўрганиш жараёнида лексик компетенсиясининг самарадорлиги ортган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish