Отажонова Маликабону Садулла қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларининг танқидий фикрлашларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped12149.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Сабиров Сардор Жуманазарович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД),
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Жаҳонгир Тилакмурадович, педагогика фанлари доктори (DSc); Мақсудова Гулноза Олимовна, педагогика фанлари доктори (DSc). 
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларнинг танқидий фикрлашларини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларида танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг когнитив-экотизимли интеграция модели асосида рақамли ва анъанавий таълим компонентлари ўртасидаги синергик таъсир “педагогик бифуркация нуқтаси” орқали аниқлаштирилиб, талабанинг аналитик қарор қабул қилиш траекторияси тизимли асосда такомиллаштирилган;
бошланғич таълим жараёнида танқидий фикрлашни ривожлантиришда ўқув жараёни анъанавий репродуктив-спирал эволюциядан метакогнитив-регулятив механизмлар асосидаги когнитив инверсия моделига ўтказилиб, билимларни кетма-кет ўзлаштириш эмас, балки юқори даражадаги таҳлилий конструкцияларни аввал генерация қилиш орқали мазмунни декодлаш механизми аниқлаштирилган;
талабаларнинг мултиканалли персепсияси (кўриш, эшитиш, матнли ва рақамли кодлар) негизида семантик деконструкция ва аргументатив реконструксия механизми ишлаб чиқилиб, бу модел асосидаахборотни танқидий саралаш, маъноларни қайта қуриш ҳамда асосланган хулосалар генерациясини комплекс ривожлантиришлари такомиллаштирилган; 
талабанинг тафаккур фаолияти ўз-ўзини мониторинг қилувчи ва адаптив бошқарувга эга бўлган когнитив тизимга трансформация қилиниб, танқидий фикрлаш самарадорлиги рекурсив метакогнитив цикл муаммо идентификацияси – аналитик деконструкция – далиллаш – верификация – рефлексив корекция асосида ишлаб чиқилган микроструктуравий алгоритмлар орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларнинг танқидий фикрлашларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида: 
бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчилари танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг когнитив-экотизимли интеграция модели асосида рақамли ва анъанавий таълим компонентлари ўртасидаги синергик таъсир “педагогик бифуркация нуқтаси” орқали аниқлаштирилиб, талабанинг аналитик қарор қабул қилиш траекторияси тизимли асосда такомиллаштиришга доир таклифлари “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 – йил 13 – апрелдаги 1643-1669-дc79-81б3-ба01-2600-7829 – рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабанинг аналитик қарор қабул қилиш траекторияси тизимли асосда такомиллаштиришга хизмат қилган. 
бошланғич таълим жараёнида танқидий фикрлашни ривожлантиришда  ўқув жараёни анъанавий репродуктив-спирал эволюциядан метакогнитив-регулятив механизмлар асосидаги когнитив инверсия қўлланилишига ўтказилиб,  билимларни кетма-кет ўзлаштириш эмас, балки юқори даражадаги таҳлилий конструкцияларни аввал генерация қилиш орқали мазмунни декодлаш механизмини қўлланилишига оид илмий ғоялари “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 – йил 13 – апрелдаги 1643-1669-дc79-81б3-ба01-2600-7829 – рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич таълим жараёнида танқидий фикрлашни ривожлантиришда ўқув жараёни  билимларни кетма-кет ўзлаштириш эмас, балки юқори даражадаги таҳлилий конструкцияларни аввал генерация қилиш орқали мазмунни декодлаш механизми аниқлаш даражаси шакллантирилган.
талабаларнинг кўп тармоқли персепсияси негизида семантик деконструкция ва аргументатив реконструксия механизми ишлаб чиқилиб, бу модел асосида ахборотни танқидий саралаш, маъноларни қайта қуриш ҳамда асосланган хулосалар генерациясини комплекс ривожлантиришга оид илмий гўялари “Креатив фикрлаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 – йил  29 – майдаги 194 – сонли  буйруғига асосан берилган 194-418 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бу модел асосида талабаларнинг ахборотни танқидий саралаш, маъноларни қайта қуриш ҳамда асосланган хулосалар генерациясини комплекс ривожлантиришлари самарадорлиги таъминланган. 
талабанинг тафаккур фаолияти ўз-ўзини мониторинг қилувчи ва адаптив бошқарувга эга бўлган когнитив тизимга трансформация қилиниб, танқидий фикрлаш самарадорлиги рекурсив метакогнитив цикл муаммо идентификацияси – аналитик деконструкция – далиллаш – верификация – рефлексив коррексия асосида микроструктуравий алгоритмларни қўлланилишига оид таклифлар “Креатив фикрлаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 – йил  29 – майдаги 194 – сонли  буйруғига асосан берилган 194-418 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабанинг тафаккур фаолияти ўз-ўзини мониторинг қилувчи ва адаптив бошқарувга эга бўлган когнитив тизимга трансформация қилиниб, танқидий фикрлаш самарадорлиги микроструктуравий алгоритмлар орқали такомиллаштирилганлиги ишнинг амалий натижадорлигини оширган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish