Тилаволдиев Отабек Хусанбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аргументатив ёзув машқлари ёрдамида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикаси (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8787.
Илмий раҳбар: Уразбаев Ҳикматулло Исматуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01.
Расмий оппонентлар: Ҳашимова Дилдархан Уринбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аргументатив ёзув машқлари ёрдамида талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
танқидий фикрлашнинг ўзаро бир-бири билан боғлиқ элементлари ҳисобланган интеллектуал стандартлар (Интеллеcтуал Стандардс), фикрлаш элементлари (Элеменц оф Тҳоугҳт) ҳамда интеллектуал ҳислатлар (Интеллеcтуал Траиц)ни ривожлантиришнинг инфузион-иммерсив ёндашувли татбиқига таянган ҳолда чет тилида продуктив нутқ малакаси ҳисобланган ёзув малакасини ривожлантиришга қаратилган аргументатив ёзув машқларини ўқув жараёнига самарали жорий этишнинг методологик ва дидактик асослари аниқланган;
аргументатив ёзув машқларини бажаришда аргументларни тузиш, муаллиф томонидан ўзининг ва ўзгаларнинг аргументларини баҳо бериши асосида тил ўрганувчилар ва талабаларнинг интеллектуал ривожланишига эришишини таъминловчи танқидий фикрлашнинг Фасионе бўйича асосий когнитив қобилиятлари (Cоре Cогнитиве Скиллс: талқин қилиш, таҳлил қилиш, баҳолаш, хулосалар ясаш, тушунтириш ва ўз-ўзини назорат қилиш)ни инглиз тилида ёзув кўникмасини ривожлантириш жараёнига сингдиришнинг 3 босқичли модели ишлаб чиқилган;
танқидий фикрлашнинг диспозицион элементлари, хусусан, янги ғоя ва фикрларга очиқлик, таҳлилий ёндашув, тизимлилик, ўрганишга ва янги билимларни эгаллашга чанқоқлик, фикрлаш теранлиги элементларининг педагогик-методик аспектлар ҳамда CРААП усули асосида аргументатив ёзув машқлари ишлаб чиқилган;
аргументатив ёзув машқлари воситасида талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини Фасионе моделининг “Ҳолистиc Cритиcал Тҳинкинг Сcоринг Рубриc”ги асосида аргументлар, далиллар, қарама-қарши фикрларни таҳлил қилиш, хулоса чиқариш каби баҳолаш меъзонлари асосида баҳолаш тизими такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аргументатив ёзув машқлари ёрдамида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикаси (инглиз тили мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бакалавриат босқичидаги инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш таълим йўналишининг малака талаблари, ўқув режаси ва модуллари ўқув фаолияти натижаларига мувофиқ ҳолда талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришга қаратилган аргументатив ёзув моделини ўз ичига олган “Аргументативе Wритинг” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди (Гулистон давлат университети томонидан 2025-йил 2-июлдаги 130-20-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, таҳлил, баҳолаш ва синтез каби юқори даражадаги когнитив қобилиятларни ўз ичига олувчи танқидий фикрлашини ёзув орқали ривожлантиришга йўналтирилган педагогик ёндашувлар асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш курси методик таъминоти бойитилди;
аргументатив ёзув машқлари ёрдамида талабаларда танқдий фикрлашни ривожлантиришнинг 3 босқичли модели Самарқанд давлат чет тиллар институтида Америка Кенгаши (Америcан Cоунcилс) билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилди (СамДЧТИнинг 2025-йил 26-июндаги 1902/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада иштирок этган инглиз тилини ўрганувчи талабаларнинг илмий манбалар, айниқса, онлайн материалларнинг ишончлилик даражасини баҳолаш, уларни аргументатив ёзма ва оғзаки матнларда қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар мазмунан бойтилган;
аргументатив ёзув машқларини бажаришда аргументларни тузиш, муаллиф томонидан ўзининг ва ўзгаларнинг аргументларига баҳо бериши асосида тил ўрганувчилар ва талабаларнинг интеллектуал ривожланишига эришишини таъминловчи танқидий фикрлашнинг асосий когнитив қобилиятларини инглиз тилида ёзув малакасини ривожлантириш жараёнига сингдиришнинг 3 босқичли модели Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-июндаги 01/4-2378-сонли маълумотномаси). Натижада, танқидий фикрлашнинг асосини ташкил қилувчи асосий когнитив қобилиятлари (Cоре Cогнитиве Скиллс: талқин қилиш (интерпретатион) таҳлил қилиш (аналйсис), баҳолаш (эвалуатион) хулосалар ясаш (инференcе), тушунтириш (эхпланатион) ва ўз-ўзини назорат қилиш (селф-регулатион) кетма-кетлиги асосида лингвистик маълумотларни талқин қилиш, морфологик тузилмаларни тизимли таҳлил қилиш, уларнинг турли контекстларда фойдаланилишига доир қоидаларни шакллантиришда мантиқий хулосалар чиқариш, дастурий таъминотнинг самарадорлигини баҳолаш, методологияларни тушунтириш ва фаолияти натижаларини назорат қилиш орқали ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситаси такомиллаштирилган;
аргументатив матнлар яратишда шахснинг индивидуал когнитив ва интеллектуал ҳислатларини такомиллаштиришнинг методик таъминоти Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022 2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10 июндаги 01/4-2378-сонли маълумотномаси). Натижада, танқидий фикрлашнинг диспозицион элементлари, хусусан, янги ғоя ва фикрларга очиқлик, таҳлилий ёндашув, тизимлилик, ўрганишга ва янги билимларни эгаллашга чанқоқлик, фикрлаш теранлиги элементларининг педагогик-методик аспектлари асосида ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори ривожлантирилган.