Шарофиддинов Махмуджон Машрабжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жадид маърифатпарварлари таълимий қарашлари асосида талабаларда миллий идентитетни ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped11877.
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Жавохир Абдурахим ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Абдусамиев Дилмурод Абдуғани ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жадид маърифатпарварлари таълимий қарашлари асосида талабаларда миллий идентитетни ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш назариясини ривожлантириш ва амалиётига қаратилган таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
талабаларда миллий идентитетни ривожлантиришнинг тузилмаси (когнитив, аффектив ва конатив компонентлар ҳамда уларга мос мезон, кўрсаткич ва уч даража - юқори, ўрта, паст бирлигидан иборат “компонент–мезон–кўрсаткич–даража” тузилмаси) тарихий онг, миллий қадриятларни идрок этиш, фуқаролик масъулияти, ватанпарварлик ҳисси ва миллий ўзига хосликни англаш кўрсаткичларининг мазкур компонентлар билан горизонтал ҳамда вертикал алоқадорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
жадид маърифатпарварлари таълимий қарашлари асосида талабаларда миллий идентитетни ривожлантириш методикаси (мотивацион-диагностик, мазмуний-когнитив, эмоционал-қадриятли, амалий-фаоллик ва рефлексив-баҳолаш босқичларидан иборат беш босқичли “ТМИР” методикаси) жадид меросига таяниш, миллий тарихий-маданий меросдан фойдаланиш, миллий қаҳрамонлар тимсолида ўрнак кўрсатиш ҳамда танқидий фикрлаш ва ватанпарварликни шакллантириш тамойиллари асосида ишлаб чиқилган;
талабаларда миллий идентитетни ривожлантириш жараёнининг педагогик модели мазмунга доир компоненти (жадид педагогик меросига таянган, когнитив, аффектив ва конатив йўналишлар бўйича таркиблаштирилган мазмуний блок) миллий адабиёт, тарих, санъат ва ахлоқшунослик материаллари, миллий қадриятларни акс эттирувчи топшириқ ва машқлар ҳамда фаол фуқаролик позициясини ифодаловчи вазиятларни миллий руҳдаги тарбия тизимига ички интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда миллий идентитетни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (ташкилий-педагогик, мазмуний-методик, шахсий-субектив ҳамда маънавий-муҳитга оид шарт-шароитлар мажмуаси) шахслараро мулоқотда миллий ғурур ва қадриятларга ҳурматнинг намоён бўлиши, миллий-маданий мерос элементларини талабалар томонидан мустақил танлаш ва ўзлаштириши учун қулай таълимий муҳит барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жадид маърифатпарварлари таълимий қарашлари асосида талабаларда миллий идентитетни ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий ва услубий таклифлар асосида:
талабаларда миллий идентитетни ривожлантиришнинг когнитив, аффектив ва конатив компонентлар ҳамда уларга мос мезон, кўрсаткич ва даражалар бирлигидан иборат тузилмаси аниқлаштирилганлиги юзасидан олинган илмий натижалардан 2025/2026-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт н.2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-000209878 бетwеен Писа Университй анд Наманган Стате Институте оф Фореигн ЛангуаГЭС” лойиҳаси доирасида, хусусан, талабаларнинг миллий ўзликни англаш даражасини баҳолаш ва таққослашда фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 17-мартдаги КА171:УНИПИ/НамСИФЛ-0044-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа иштирокчиларида миллий идентитетни ривожлантиришга оид фанлараро ва хусусий компетенсиялар тизими такомиллаштирилган;
жадид маърифатпарварларининг таълимий қарашларига таяниш, миллий тарихий-маданий меросдан фойдаланиш, миллий қаҳрамонлар тимсолида ўрнак кўрсатиш ҳамда танқидий фикрлаш ва ватанпарварликни шакллантириш тамойиллари асосида талабаларда миллий идентитетни ривожлантиришнинг беш босқичли “ТМИР” методикаси ишлаб чиқилганлиги юзасидан олинган таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган маънавий-маърифий руҳдаги кўрсатув ва эшиттиришларни ҳамда семинар-тренинг, учрашув ва ўқув тадбирларини режалаштириш ва ўтказишда, хусусан, жадид меросини оммага етказиш шакл ва усулларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 7-апрелдаги 05-09-165-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришларнинг мазмуни жадид маърифатпарварларининг таълимий қарашлари бўйича илмий асосланган материаллар билан бойитилиб, кенг аудиторияда миллий идентитет тўғрисидаги тасаввурларни шакллантиришга хизмат қилган;
талабаларда миллий идентитетни ривожлантириш жараёнининг педагогик модели мазмунга доир компоненти - жадид педагогик меросига таянган, когнитив, аффектив ва конатив йўналишлар бўйича таркиблаштирилган мазмуний блок такомиллаштирилганлиги юзасидан олинган натижалардан 60110900 - Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши 1-босқич талабалари учун “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанидан ўқув қўлланма яратишда, хусусан, миллий адабиёт, тарих ва санъат материалларига асосланган топшириқ ва машқлар тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғига кўра берилган 245332-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқув қўлланма мазмуни миллий қадриятларни акс эттирувчи топшириқ ва машқлар тизими билан бойитилиб, талабаларнинг мустақил таълим фаолияти самарадорлиги ошган;
талабаларда миллий идентитетни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик, мазмуний-методик, шахсий-субектив ҳамда маънавий-муҳитга оид педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилганлиги юзасидан ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тавсиялардан 60110900 - Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши 1-босқич талабалари учун “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанидан дарслик яратишда, хусусан, машғулотларни ташкил этишнинг шакл ва усулларига оид методик кўрсатмаларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги “Ўқув-услубий ҳужжатларни тасдиқлаш ва ўқув адабиётларини нашр этишга рухсат бериш тўғрисида”ги 429-сон буйруғи). Натижада, дарслик мазмунида жадидларнинг педагогик ёндашувини ўқув жараёнига татбиқ этиш механизмлари ўз ифодасини топган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish