Сайдалиева Машҳура Анваржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2117.
Илмий раҳбар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01. 
Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Пўлатхон Мухибуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманазаров Умид Умрзоқович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантириш методикасига оид таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
инглиз тилида ўқувчиларнинг оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантиришнинг психологик-когнитив ва ижтимоий-ёшга оид ривожланиш хусусиятлари лингвистик билимларга оид назариялар (тил, нутқ, мулоқот ва нутқий мулоқот) асосида оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантиришнинг методик тамойилларини (таълим шароити, мақсади ва мазмуни) ўзаро интеграциялаш асосида аниқлаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантириш методикасига доир машқлар тизими ўқувчиларнинг тил тажрибасини ҳисобга олиш, тил машқи ва нутқ амалиётининг боғлиқлиги, нутқий йўналганлик ва оғзаки машқларга асосий ўрин бериш тамойилларига таяниш, тил ва нутқий машқларни бажариш жараёнида ўйин, қўшиқ, ҳикоя ва замонавий таълим технологияларини ўзаро интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқ компетенсиясининг таркибий қисми ҳисобланган монологик ва диалогик нутқни ўргатишда юзага келадиган тиллараро ва тил ички қийинчиликлар қиёсий ва чоғиштирма усуллар асосида ўқувчиларнинг ўз фикрини оғзаки ва ёзма мулоқот шаклларида нутқ вазиятига мос равишда равон, тўғри ва хатосиз ифодалаш, ўзгаларнинг нутқини тўғри англаш малакаларини эгаллашга хизмат қилувчи методлари асосида аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантириш методикаси нутқий мулоқот қилиш жараёнида сўз ва сўз бирикмалари асосида гаплар тузиш, нутқ мавзулари доирасида матн мазмунини қайта ҳикоя қилиш, маданиятлараро мулоқот маданиятини оғзаки нутқни ривожлантиришга йўналтирилган тайёрлов ва нутқий машқлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантириш технологиясига доир тадқиқот натижалари асосида:
инглиз тилида ўқувчиларнинг оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантиришнинг психологик-когнитив ва ижтимоий-ёшга оид ривожланиш хусусиятлари лингвистик билимларга оид назариялар (тил, нутқ, мулоқот ва нутқий мулоқот) асосида оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантиришнинг методик тамойилларини (таълим шароити, мақсади ва мазмуни) ҳамда бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантириш методикасига доир машқлар тизими ўқувчиларнинг ътил тажрибасини ҳисобга олиш, тил машқи ва нутқ амалиётининг боғлиқлиги, нутқий йўналганлик ва оғзаки машқларга асосий ўрин бериш тамойилларига таяниш, тил ва нутқий машқларни бажариш жараёнида ўйин, қўшиқ, ҳикоя ва замонавий таълим технологияларини ўзаро интеграциялашга доир илмий-назарий таклифлардан 2020-2021-йилларда Наманган давлат университетида бажарилган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Алумни Оутреч Гранц Програм дастури доирасида бажарилган С-УЗ800-20-ИН-0106-рақамли “Инглиз тили ўқитувчиларининг ҳамкорликда ишлаш методикаси (Виртуал Wоркшоп он Cоллоборативе Аcтион Ресеарч фор Энглиш Теачерс)” номли амалий лойиҳасининг таълимий, маданий соҳадаги тадбирлар ва амалий ишларида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 7-декабрдаги 864-01-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини замонавий талаблар даражасида шакллантиришга муваффақ бўлинган;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқ компетенсиясининг таркибий қисми ҳисобланган монологик ва диалогик нутқни ўргатишда юзага келадиган тиллараро ва тил ички қийинчиликлар қиёсий ва чоғиштирма усуллар асосида ўқувчиларнинг ўз фикрини оғзаки ва ёзма мулоқот шаклларида нутқ вазиятига мос равишда равон, тўғри ва хатосиз ифодалаш, ўзгаларнинг нутқини тўғри англаш малакаларини эгаллашга хизмат қилувчи методларига доир таклиф ва тавсияларидан бошланғич синфларда инглиз тилида оғзаки нутқ мазмунига оид ўқув материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 26-декабрдаги 01/11-6-1149-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларнинг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсияси шакллантириш самарадорлиги таъминланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантириш методикаси нутқий мулоқот қилиш жараёнида сўз ва сўз бирикмалари асосида гаплар тузиш, нутқ мавзулари доирасида матн мазмунини қайта ҳикоя қилиш, маданиятлараро мулоқот маданиятини оғзаки нутқни ривожланишга йўналтирилган тайёрлов ва нутқий машқлар асосида такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф-тавсияларлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Наманган вилояти” телерадиокомпаниясининг 2023-йил 19-майдаги “Гулдаста” бадиий-мусиқали ва информацион дастурини самарали ташкил этиш, унинг сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Наманган вилояти” телерадиокомпаниясининг 2023-йил 6-июндаги №02-04-164-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синфларда инглиз тилида ўқувчиларнинг оғзаки нутқини шакллантиришга доир чет тил ўқитиш методикаси оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish