Муйдинов Мансуржон Илҳомжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамлаштириш шароитида талабаларнинг ёзув кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10152.
Илмий раҳбар: Эркулова Феруза Меликузиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01.
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Атамирзаева Эъзоза Бекмирзаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштириш шароитида талабалар ёзув кўникмасини такомиллаштириш методикасига га оид илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
рақамлаштириш шароитида талабаларнинг инглиз тилида ёзув кўникмасини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари рақамли ёзув компетенсиясини шакллантирувчи консептуал модел ва асосий дидактик омиллар асосида аниқлаштирилган;
рақамлаштириш шароитида талабаларнинг ёзув кўникмасини ривожлантиришга таъсир этувчи психолингвистик ва рақамли педагогик омиллар аниқланиб, ёзув жараёнини қўллаб-қувватлайдиган когнитив стратегиялар ва матнни қайта ишлаш жараёнларига таянган, амалий топшириқлар ва интерфаол машқлар билан бойитилган технопедагогик методик технология ишлаб чиқилган;
талабаларнинг ёзув кўникмасини такомиллаштириш методикаси сунъий интеллектга асосланган адаптив рақамли ёзув экотизимлари (АИ-энҳанcед дигитал wритинг эcосйстемс), автоматлаштирилган когнитив-диагностик фикр-мулоҳаза механизмлари (интеллигент феедбаcк анд ассессмент аутоматион) ва когнитив-дискурсив матнни қайта ишлаш жараёнлари (cогнитиве-дисcурсиве техт проcессинг) интеграцияси асосида қайта консептуаллаштирилиб, ёзувга оид билим, кўникма ва компетенсиялар синергетик-дидактик, мултикомпонентли методик тизим доирасида тизимли равишда такомиллаштирилган;
рақамли жараёнли ёзув (дигитал проcесс-басед wритинг) методикаси асосида талабаларнинг ёзув кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантирувчи коммуникатив-прагматик машқлар мажмуасининг мазмуни ва педагогик самарадорлиги аниқланиб, рақамли таълим муҳити учун мослашган интегратив технология ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштириш шароитида талабаларнинг ёзув кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
рақамлаштириш шароитида талабаларнинг ёзув кўникмасини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари аниқланиб, рақамли ёзув компетенсиясини шакллантирувчи консептуал модел ва асосий дидактик омиллар белгилаш жараёнида интерфаол методларнинг дидактик хусусиятлари (талабага йўналтирилганлик, ўқув-билиш фаолиятининг бошқарувчанлиги, ҳамкорлик ва ижодкорлик) ҳамда ўқув фанининг таянч тушунчалари, кўникма, малака ва компетенсияларни таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлар билан интеграциялаш механизмлари тадқиқ этилиб, рақамли таълим муҳити учун самарали бўлган мотивацион стратегиялар – онлайн ёзув ўйинлари, электрон диагностик тизимлар, индивидуал ёзма топшириқлар ва рақамли баҳолашнинг такомиллаштирилган шаклларини жорий этишга оид тавсиялардан 2024-2025-йилларда бажарилган Эрасмус+ ЭМПОWЕР – 101129076 - рақамли лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти 2025-йил 18-ноябрдаги 0122 рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ёзув компетенсиясидаги ижобий ўсиш билан тасдиқланди.
рақамлаштириш шароитида талабаларнинг ёзув кўникмасини ривожлантиришга таъсир этувчи психолингвистик ва рақамли педагогик омиллар аниқланиб, ёзув жараёнини қўллаб-қувватлайдиган когнитив стратегиялар, матнни қайта ишлаш жараёнлари ҳамда технопедагогик ечимлар консептуал-методик асосда тизимлаштиришга оид тавсиялар “Тҳе поwер оф wордс: унлоcкинг wритинг потентиал” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-октябрдаги 387-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, инглиз тили ёзув компетенсиясини замонавий рақамли ёндашувлар асосида ривожлантиришга муваффақ бўлинди.
ёзув кўникмасини такомиллаштириш методикаси сунъий интеллектга асосланган адаптив рақамли ёзув экотизимлари, автоматлаштирилган когнитив-диагностик фикр-мулоҳаза ва когнитив-дискурсив матнни қайта ишлаш жараёнлари интеграцияси асосида қайта консептуаллаштирилиб, синергетик-дидактик, мултикомпонентли тизим доирасида такомиллаштириш жараёнида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институти, 2026-йил 6-мартдаги 602-03-сонли маълумотнома). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида ёзув компетенсиясини сунъий интеллект ва рақамли таълим технологиялари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
талабалар ёзув кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қилувчи, коммуникатив вазиятларга асосланган амалий машғулотлар мажмуасини шакллантириш ҳамда уларнинг мазмуний-тузилмавий хусусиятлари ва ўқув жараёнидаги самарадорлик кўрсаткичлари илмий асосда аниқлаш орқали бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиф, топшириқлар тизими ва ўқув технологияларига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлари сенарийсининг 2025 йил феврал-сентябр ойларидаги сонларида Олий таълимга оид рукнида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-сентябрдаги 05-09-1504-сонли маълумотномаси). Натижада, рақамлаштириш шароитида ёзув кўникмаларини ривожлантиришга доир ишлаб чиқилган методик тавсиялар, амалий машқлар тизими ва ўқув технологиялар оммалаштирилди.