Хайитова Феруза Бахром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3880
Илмий раҳбар: Ахмедиева Алия Тохтаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Остонақулова Гулсарахон Мухаммадёқуб қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилояти туманларини рақобатбардошлигига таъсир этувчи табиий-иқлим ва ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда типологиясини аниқлаш бўйича услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
Тошкент вилояти ҳудудларини мавжуд ресурс салоҳияти, ихтисослашуви ва рақобат устунликларидан келиб чиқиб, вилоят туманларини 2030-йилгача иқтисодий ривожлантириш стратегик йўналишлари ишлаб чиқилган;
Тошкент вилояти ҳар бир туманларининг ўзига хос экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш самарадорлигини комплекс эконометрик таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ҳудудлар иқтисодиёти ривожланишига таъсирини баҳолаш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган экспорт ҳажмларининг мақсадли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
Тошкент вилояти экспортининг амалдаги кўрсаткичлари таҳлили, мавжуд экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражаси ҳамда ишлаб чиқилган прогноз натижаларидан келиб чиққан ҳолда, экспорт салоҳиятини ошириш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида экспортни тартибга солиш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент вилояти туманларини рақобатбардошлигига таъсир этувчи табиий-иқлим ва ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда типологиясини аниқлаш бўйича услубий ёндашувини такомиллаштириш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 27-май 03-21-00721-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларнинг ривожланиш даражаси ва хусусиятларидан келиб чиқиб манзилли сиёсат чораларини ишлаб чиқишда хизмат қилади;
Тошкент вилояти ҳудудларини мавжуд ресурс салоҳияти, ихтисослашуви ва рақобат устунликларидан келиб чиқиб вилоят туманларини 2030-йилгача иқтисодий ривожлантириш стратегик йўналишлари ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 27-май 03-21-00721-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоят ҳудудларининг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини кенгайтиришга хизмат қилади.
Тошкент вилояти ҳар бир туманларининг ўзига хос экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш самарадорлигини комплекс эконометрик таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ҳудудлар иқтисодиёти ривожланишига таъсирини баҳолаш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган экспорт ҳажмларининг мақсадли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 27-май 03-21-00721-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар кесимида экспорт салоҳиятини манзилли ривожлантириш, экспортга йўналтирилган тармоқларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда паст ва ўрта экспорт салоҳиятига эга ҳудудлар учун устувор экспорт йўналишлари бўйича аниқ ва самарали амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконияти яратилади.
Тошкент вилояти экспортининг амалдаги кўрсаткичлари таҳлили, мавжуд экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражаси ҳамда ишлаб чиқилган прогноз натижаларидан келиб чиққан ҳолда, экспорт салоҳиятини ошириш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида экспортни тартибга солиш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари такомиллаштириш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 27-май 03-21-00721-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент вилояти ҳудудларида экспорт салоҳиятини ошириш механизмларини тизимли равишда такомиллаштириш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш, ҳудудларнинг рақобатдош устунликларидан самарали фойдаланиш, экспорт инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини диверсификация қилиш орқали барқарор экспорт ўсишини таъминлашга хизмат қилади.