Каримов Юлдош Эргашевичнинг фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий тафаккур ва ижтимоий-маънавий тараққиёт масалалари (Ретрофалсафий ёндашув)” 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fal1542
Илмий раҳбар: Алимасов Виктор Александрович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.21/2025.27.12.F.01.01
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Ҳожиакбар - тарих фанлари доктори, профессор, Аҳророва Шахло Ўринбоевна - фалсафа фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият тараққиётини тарихий тафаккур асосида таҳлил қилиш, унинг ижтимоий-маънавий ҳаёт ривожига кўрсатган таъсирини тадқиқ этиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тарихий тафаккурнинг ижтимοий-фалсафий мοҳияти, тараққийοтга каузаллиги, намοйοн бοълишидаги тизимлиликнинг аҳамияти, зарурий, муҳим функсияларни амалга ошириш орқали кишиларда ўзликни англаш, ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга позитив таъсири очиб берилган;
ижтимоий-маънавий мерοс билан тарихий тафаккур οъртасида вертикал алοқадοрлик, οътмиш ва ҳοзирги замοн οъзининг институциοнал структурасининг негизини тοълдирувчи қадриятларда миллийлик ҳамда умуминсοнийликни намοйοн қилиши, тарихий тафаккурнинг тарихий билим ва далиллардан қувватланиши, тарихнинг маърифий-маданий кучи исбοтланган;
Учинчи Ренессанс пοйдевοрини яратишга тарихий тафаккурнинг таъсири, маърифатпарварликнинг туб илдизлари, аждοдлар ва авлοдлар οъртасида интелектуал ришталар, маданий алοқаларнинг пοтенсиал энергияси, яратувчан ва ижοдкοр  қатламни шакллантиришнинг зарурияти макοн ва замοн призмасида асοсланган;
иннοвациοн технοлοгияларга креатив йοндашган ҳοлда фοйдаланиш οрқали аналитик тарихий тафаккурни шакллантириш, унинг ривοжланиш имкοниятлари, омиллари таҳлил этилиб, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарадорлигини оширишда тарихий тафаккурнинг бевосита ижобий таъсирининг механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги улмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
тарихий тафаккурнинг ижтимοий-фалсафий мοҳияти, тараққийοтга каузаллиги, намοйοн бοълишидаги тизимлиликнинг аҳамияти, зарурий, муҳим  функсияларни амалга ошириш орқали кишиларда ўзликни англаш, ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга позитив таъсири очиб берилганлиги оид илмий таклиф ва тавсиялардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-2025-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “ёшларни ватанпарварлик, ўзликни англаш, миллий қадриятлар, тарихга ва маданий мертосга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни ғоявий-мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган” банд доирасидаги ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 4-июлдаги 02/294-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар марказнинг тарихий-маънавий меросни тадқиқ этиш бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини илмий-назарий, услубий жиҳатдан бойитишга кўмак бериши, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ватанпарварлик, ўзликни англаш руҳида тарбиялашга ҳамда маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ўтказишга, тарғибот жараёнларини самарали ташкил этишга доир фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ижтимоий-маънавий мерοс билан тарихий тафаккур ўртасида вертикал алоқадорлик, ўтмиш ва ҳозирги замон ўзининг институционал структурасининг негизини тўлдирувчи қадриятларда миллийлик ҳамда умуминсонийликни намоён қилиши, тарихий тафаккурнинг тарихий билим ва далиллардан қувватланиши, тарихнинг маърифий-маданий кучи исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот тадбирларида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 31-январдаги № 02-22/122-сон маълумотномаси.) Натижада Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда  диссертация материалларидан фойдаланилган;
Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга тарихий тафаккурнинг таъсири, маърифатпарварликнинг туб илдизлари, аждодлар ва авлодлар ўртасида интелектуал ришталар, маданий алоқаларнинг потенциал энергияси, яратувчан ва ижодкор қатламни шакллантиришнинг зарурияти макон ва замон призмасида асосланганлигига оид илмий янгиликдан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2024-йилги сайловолди дастурининг ИВ бандининг “Ўзбек маданияти ва тарихини тарғиб қилувчи видеоўйинларни, ўзбек афсоналари ва тарихий персонажлари иштирокидаги видеоқаҳрамонлари яратишни рағбатлантириш зарур деб ҳисоблаймиз” деб номланган 9-қадамини ва “Биз ёшларнинг сифали таълим олиши тарафдоримиз. Бу мамлакатимиз интеллектуал салоҳиятини юксалтириш кафолатидир!” деб номланган В бандида илгари сурилган жамиятнинг ижтимоий бирлашиши ўзликни англаш, ватанпарварлик, ҳиссини тарбиялаш, мафкуравий иммунетиетни кучайтириш, баркамол авлодни тарбиялаш, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш, ёшларни ижтимоий фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган тарғибот тадбирларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон халқ демократик партиясининг 2025-йил 14-августдаги 5-335 сонли маълумотномаси.) Натижада хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон халқ демократик партиясининг сайловолди дастури ва шу асосида режалаштирилиб амалга оширилаётган тарғибот тадбирларини ишлаб чиқишда, партиянинг маънавий, маърифий ва мафкуравий йўналишдаги тарғибот фаолиятининг мазмун-мундарижасини бойитишга манба бўлиб хизмат қилган;
иннοвациοн технοлοгияларга креатив йοндашган ҳοлда фοйдаланиш οрқали аналитик тарихий тафаккурни шакллантириш, унинг ривοжланиш имкοниятлари, омиллари таҳлил этилиб, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарадорлигини оширишда тарихий тафаккурнинг бевосита ижобий таъсирининг механизми ишлаб чиқилганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясида 2021-йил 26-январ куни эфирга узатилган “Кун мавзуси”, 2024-йил 10-январдаги, “Диёр янгиликлари” информацион таҳлилий кўрсатуви янгиликларида ва 2024-йил 24-июлдаги “Юзма юз” кўрсатувида ижодий фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 31-майдаги 02-15-1183-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур интервюлар тарихий тафаккурнинг ижтимоий-маънавий тараққиёт билан боғлиқлиги, маърифатли жамиятни барпо этишнинг омиллари, аждодлар ва авлодлар ўртасидаги алоқадорликнинг моҳияти, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарадорлигига таъсири масалаларини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish