Джуманов Абдумалик Абдувахабовичнинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли трансформация воситаларига асосланган бизнес жараёнларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.13–Менежмент  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий маслаҳатчи: Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, DSc.03/2025.27.12.I.28.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мурадова Хусния Мухиддиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади башоратловчи ва кўрсатма берувчи аналитика платформаларни жорий этиш орқали рақамли трансформация воситалари асосида бизнес жараёнларини бошқариш учун рақамли ечимлар методологиясини тадқиқ этиш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бизнес-таҳлил (Дата-Дривен Аппроач) усуллари ва ўйинлар назарияси интеграциясига асосланган ҳолда ташкилий ўзгаришларни бошқаришга доир консептуал ёндашув ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бу тавсифий таҳлилдан трансформациялар шароитида ходимлар хулқ-атворини башоратли моделлаштиришга ўтиш имконини беради;
операцион хатарларни камайтириш ҳамда ишлаб чиқариш тизимларининг ўзгарувчан ички ва ташқи муҳит шароитларига мослашишини таъминлаш мақсадида имитацион моделлаштириш маълумотларига асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишнинг умумлаштирилган методологияси ва умумлаштирилган рақамли трансформация алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
ташкилий-ишлаб чиқариш тизимларида бизнес жараёнларини бошқаришга рақамли трансформация ва сунъий интеллект воситаларини жорий этиш учун услубий ёндашувларни ишлаб чиқиш, бунда имитацион моделлар Тюринг тести асосида, реал ҳамда моделлаштирилган маълумотларни экспертлар даражасида таққослаш орқали моделнинг мувофиқлигига текширилади;
рақамли технологияларни жорий этиш даражаси билан раҳбар ва ходимларнинг хулқ-атвор омиллари ўртасидаги барқарор боғлиқликни аниқлаш мақсадида уларни математик моделлаштириш;
харажатларни камайтириш ва мижозлар эҳтиёжини қондириш орқали бизнес жараёнлари самарадорлигини ошириш;
ташкилотларнинг рақамли трансформация даражасини баҳолаш услубларини ҳамда олий таълим муассасаларида инсон ресурсларини бошқаришга интеграциялашган ёндашув асосида ижтимоий соҳа тармоқлари учун кадрлар менежменти таҳлили платформаларини ишлаб чиқиш. Бу таълим тизимининг рақамли трансформацияси шароитида ходимлар таркиби ва кадрлар сиёсатининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш имконини беради.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари мамлакатимиз иқтисодиётининг қуйидаги тармоқлари ва корхоналарида жорий этилган:
бизнес-таҳлил (Дата-Дривен Аппроач) усуллари ва ўйинлар назарияси интеграциясига асосланган менежмент ва ташкилий ривожланишни бошқариш бўйича ишлаб чиқилган консептуал ёндашув тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришда (Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агенлигининг 2026-йил 14-майдаги 14-1403-сонли маълумотномаси), шунингдек, Ўзбекистон энергетика тизимини стратегик режалаштиришда жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2026-йил 31-июлдаги 02-11-4079-сонли хати, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари Миллий илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 31-июлдаги 02/347-сонли маълумотномаси,  Энергетиклар миллий ассоцияциясининг 2026-йил 23-июлдаги 23-01/07-2026-сонли маълумотномаси)  ҳамда кенг қўллаш учун тавсия қилинди. Бу эса рақамли трансформация шароитида алоҳида ишлаб чиқариш корхоналарида қарор қабул қилиш самарадорлигини ошириш имконини берди;
операцион хатарларни камайтириш ҳамда ишлаб чиқариш тизимларининг ички ва ташқи муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига мослашувчанлигини таъминлаш мақсадида рақамли моделлаштириш маълумотларига асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишнинг рақамли трансформация алгоритми ишлаб чиқилди. У, хусусан, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида (МЧЖ шаклидаги “Журабек Лабораториес” ҚКнинг 2026-йил 8-майдаги 238-соли маълумотномаси), қишлоқ хўжалигида ер ҳайдашни ташкил этишда (“Агромах Течниc” корхонасининг 2026-йил 18-майдаги 44-сонли маълумотномаси) ва электрон бизнеснинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда қарор қабул қилишнинг рақамли платформаси сифатида жорий этилди;
рақамли моделларни текшириш орқали бизнес жараёнларини бошқаришда рақамли трансформация ва сунъий интеллект воситаларини жорий этиш бўйича услубий ёндашувлар фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида, қишлоқ хўжалигида ер ҳайдашни ташкил этишда ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг башорат моделини моделлаштириш амалиётида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2026-йил 31-июлдаги 02-11-4079-сонли хати, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари Миллий илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 31-июлдаги 02/347-сонли маълумотномаси, Энергетиклар миллий ассоцияциясининг 2026-йил 23-июлдаги 23-01/07-2026-сонли маълумотномаси);
раҳбар ва ходимларнинг хулқ-атвор омилларининг математик моделлари Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети (Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг 2026-йил 29-июндаги РО/03-01965-сонли маълумотномаси) ва Фармацевтика техник университетида (Фармацевтика тахник университетининг 2026-йил 1-июлдаги 03-5-сонли маълумотномаси) меҳнат самарадорлигини узлюксиз ошириш, ташкилий маданиятни ва ишлаб чиқариш (академик) натижалари сифатини яхшилашга қаратилган кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилди, бу эса ушбу муассасаларга Британиялик ҳамкорлар томонидан халқаро институционал аккредитациядан ўтиш имконини берди;
ташкилотларнинг рақамли трансформация даражасини баҳолашнинг асосланган усуллари ва олий таълим муассасаларида инсон ресурсларини бошқаришга интеграциялашган ёндашув Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети (Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг 2026-йил 29-июндаги РО/03-01965-сонли маълумотномаси) ва Фармацевтика техник университетида (Фармацевтика тахник университетининг 2026-йил 1-июлдаги 03-5-сонли маълумотномаси) академик ва маъмурий ходимларни касбий ривожлантириш, уларнинг иш унумдорлигини ҳар йили баҳолаш (аттестация), меҳнатини муносиб рағбатлантириш тизимларини ишлаб чиқиш жараёнига корпоратив ҳамда корпоратив АКТ-тизимларинини жорий этиш ва такомиллаштиришда жорий этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish