Раҳимов Заррух Аминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чизиқли моделлар учун буцтрап ишонч интерваллари”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3452
Илмий раҳбар: Ибрагимов Дилшод Алишерович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети, DSc.03/2025.27.12.I.28.01.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Бахтиёр Рузумбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимухаммедова Наргиза Батиржановна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади:
Чизиқли эконометрик моделларнинг аниқлигини оширувчи методологияларни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон маълумотларидан фойдаланган ҳолда идеал бўлмаган статистик шароитларда буцтрап ёндашувларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аномал қийматларга чидамлилик тизими асосланган: таъсирчан аномал қийматлар (оутлиерс) мавжуд бўлганда, жуфтлик буцтрап (паирс бооцтрап) интерваллари анъанавий ЭККУ (ОЛС) интервалларига қараганда анча барқарор эмпирик қамров эҳтимоллигини (cовераге пробабилитиес) сақлаб қолиши ҳамда чекли танланмаларда статистик оғишларни минималлаштириши исботланган;
гетероскедастиклик шароитида муқобил барқарорлик тизими аниқланган: қолдиқлар дисперсияси ўзгармас бўлмаган (гетероскедастик) муайян шароитларда, жуфтлик буцтрап усули қўшимча регрессия тузатишларисиз ҳам Хубер-Уайт (Ҳубер-Wҳите) робуст стандарт хатоларига мослашувчан ва функсионал муқобил бўлиб хизмат қила олиши симуляцион моделлар орқали кўрсатиб берилган;
тизимли бўлмаган маълумотлар етишмовчилиги (МНАР) таъсири баҳоланган: маълумотларнинг тасодифий бўлмаган ҳолда тушиб қолиши (Миссинг Нот ат Рандом – МНАР) ссенарийларида, танланма ҳажми 80 тадан кам бўлган микро ва макроиқтисодий регрессия моделларида жуфтлик буцтрап интерваллари анъанавий усулларга нисбатан юқори аниқлик ва ишончли қамров даражасини таъминлаши аниқланган;
фаразларнинг биргаликда бузилиши ҳолатлари классификация қилинган: аномал қийматлар (оутлиерс) ва қолдиқларнинг гетероскедастиклиги бир вақтнинг ўзида содир бўладиган идеал бўлмаган маълумотлар тўпламларида жуфтлик буцтрап услубиётининг анъанавий ЭККУга нисбатан қиёсий афзалликлари ва ишонч оралиқларининг барқарор ўлчамлари (кенглиги) тизимлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чизиқли регрессия моделларида жуфтлик буцтрап ишонч интервалларини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар ва амалий воситалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг (ИТИМ/CЕРР) таҳлилий фаолиятида далилларга асосланган сиёсатни моделлаштириш ишончлилигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган “бооцтрап-паир” алгоритмлари ва услубий таклифлари интеграция қилинган (ИТИМнинг 2026-йилдаги жорий этиш бўйича маълумотномаси). Хусусан, ушбу методология ижтимоий сўровнома маълумотлари асосида аҳолининг молиявий барқарорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, 1995–2024-йилларда импортни маҳаллийлаштиришнинг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш ҳамда глобаллашув шароитида аёлларнинг меҳнат бозоридаги иштироки динамикасини ўрганиш моделларида стандарт хатолар ва ишонч оралиқларининг статистик аниқлигини такомиллаштириш имконини берган.
“САМ-АНТЕП-ГИЛАМ” МЧЖ қўшма корхонасининг операцион ва маркетинг қарорларини оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган амалий таклифлар корхона фаолиятига жорий этилган (“САМ-АНТЕП-ГИЛАМ” МЧЖнинг жорий этиш бўйича маълумотномаси). Хусусан, кичик танланма ҳажми ва ҳудудий маълумотларнинг тасодифий бўлмаган тушиб қолиши (МНАР) шароитида, премиум сегментда нарх сиёсатини шакллантириш ҳамда иш ҳақи даражасининг сотув ҳажмига таъсирини баҳолашда жуфтлик буцтрап регрессияси қўлланилиб, маркетинг харажатлари оптималлаштирилган ва премиум сегментдаги савдо ҳажмининг 12% га ҳамда умумий сотувнинг 5% га ошиши таъминланган.
Ҳудудий бозорда мавсумий талабни прогнозлаш алгоритмлари такомиллаштирилиб, “САМ-АНТЕП-ГИЛАМ” МЧЖнинг логистика тизимига татбиқ этилган (“САМ-АНТЕП-ГИЛАМ” МЧЖнинг жорий этиш бўйича маълумотномаси). Маълумотлар етарли бўлмаган Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида чизиқли моделларнинг буцтрап ишонч оралиқлари орқали талаб динамикасидаги ноаниқликлар аниқ баҳоланган, бу эса омбор захираларини бошқариш самарадорлигини ошириб, логистика ва сақлаш харажатларини 8 %га камайтириш имконини берган.