Ахмадова Мафтуна Амин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сут бези саратонида радиологик тасвир ва морфологик хусусиятларни қиёсий тавсифлаш (Бухоро вилояти)” 14.00.02 – Морфология, 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4837.
Илмий раҳбарлар: Султонова Лола Жахонқуловна тиббиёт фанлари доктори(DSc) профессор, Нишанова Юлдуз Хатамовна тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.  
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса ва рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баҳодировна, тиббиёт фанлари доктори; Юнусова Лаллита Ринатовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: сут бези саратонида радиологик ва морфологик, иммуногистокимёвий кўрсаткичларни қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилояти аёлларида сут бези тўқимасининг ёшга боғлиқ морфометрик ўзгаришлари комплекс баҳоланиб, без паренхимаси, строма компонентлари ва терминал дуктолобуляр бирликларнинг ёшга хос морфометрик қонуниятлари аниқланган;
сут бези саратонининг гистологик турлари ҳамда иммуногистокимёвий маркерлари (ЭР, ПР, ҲЕР2/неу ва Ки-67) экспрессияси асосида ўсма тўқимасининг морфологик хусусиятлари тизимли баҳоланиб, уларнинг касаллик прогнозидаги диагностик ва прогностик аҳамияти илмий асосланган; 
илк бор сут бези саратонининг турли иммуногистокимёвий фенотиплари бўйича гистоструктура хусусиятлари морфологик кўрсаткичлар билан қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг маммография, ултратовуш текшируви ва магнит-резонанс томографияда аниқланадиган радиологик тасвирлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
сут бези саратонининг морфологик кўрсаткичлари, иммуногистокимёвий маркерлар (ЭР, ПР, ҲЕР2/неу, Ки-67) ва радиологик тасвирларнинг интеграциялашган қиёсий таҳлилини ўз ичига олган ҳамда эрта ташхислаш самарадорлигини оширадиган комплекс диагностик алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сут бези саратонини ташхислашда радиологик текширув ҳамда морфологик,иммуногистокимёвий таснифи ўртасидаги корреляциясини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: Бухоро вилояти аёлларида сут бези тўқимасининг ёшга боғлиқ морфометрик ўзгаришлари комплекс баҳоланиб, без паренхимаси, строма компонентлари ва терминал дуктолобуляр бирликларнинг ёшга хос морфометрик қонуниятлари аниқланганлиги Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва радиология  илмий-амалий тиббиёт Маркази Сирдарё филиали бўйича буйруқ (04.06.2025 й.; №5-77§25), Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт Маркази Наманган филиали бўйича буйруқ (15.03.2025 й.; №38),Самарқанд тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (10.01.2025 й. №13) билан амалиётга жорий этилган.Тадқиқотларни олиб боришда олинган маʼлумотлардан сут бези саратони 60-69 ёш орасида кўп учраши  исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: Сут бези саратони билан зарарланган беморларда зарарланиш аломатларини эрта аниқлаш, аёллар орасида саратон  оқибатини ўз вақтида башорат қилишнинг такомиллаштирилгани беморларнинг ҳаёт сифати ва уларнинг соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: сут бези саратонининг аниқлаш мураккаблиги текширув  усулларининг иқтисодий харажатлари ҳисоблаб чиқилди. Тадқиқот давомида ишлаб чиққан текширув  усуллари натижасида ноинвазив ва инвазив усулларв орқали эрта ташхислашга асосланган мезонларни ишлаб чиқдик. 1 нафар аёл УТТ, гистологик ва ИГХ, ПЕТ текширув маблағларини 9700000 сўмга тежалиши имконини берган. Хулоса: Бухоро вилоятида аёллар орасида сут бези саратони 60-69 ёш орасида 37.9% билан энг къоп учраган бўлса, энг кам кўрсаткич билан 70 – ёшдан катта аёллар 14.2% ни ташкил этган. ИВ босқич билан 10.2% ҳамда 54.7% билан эса ИИ босқичда сут бези саратони аниқланган. Беморда қанча эрта саратон эрта аниқланса шунча даво чоралари учун дори дармон суммаси камаяди.
    иккинчи илмий янгилик: сут бези саратонининг гистологик турлари ҳамда иммуногистокимёвий маркерлари (ЭР, ПР, ҲЕР2/неу ва Ки-67) экспрессияси асосида ўсма тўқимасининг морфологик хусусиятлари тизимли баҳоланиб, уларнинг касаллик прогнозидаги диагностик ва прогностик аҳамияти илмий асосланганлиги Республика Ихтисослаштирилган Онкология  ва радиология  илмий-амалий тиббиёт Маркази Сирдарё филиали бўйича буйруқ (04.06.2025 й.; №5-77§25), Республика Ихтисослаштирилган Онкология  ва радиология  илмий-амалий тиббиёт Маркази Наманган филиали бўйича буйруқ (15.03.2025 й.; №38), Самарқанд тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (10.01.2025 й. №13) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Сут бези хавфли ўсмаларида рентгенмаммография тасвири орқали морфологик турини ҳамда ИГХ турини прогнозлаш ва баҳолаш учун усулнинг қўлланилиши тажрибавий тадқиқотларда бажариладиган тадқиқотни кетма-кетлигини узвий боғлаган ҳолда ушбу изланишлар самарадорлигини оширади, бу эса олинган натижалар асосида шу категориядаги беморларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширади, ўлим даражасини камайтириш  бўйича олиндан башоратлашнинг юқори даражада бўлишини таъминлаш, тавсия этилаётган баҳолаш усулининг ижтимоий аҳамиятини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: сут безининг хавфли ўсма ва хавфсиз ўсмаларининг морфологик ўзгаришлар хусусиятларини аниқлаш  онкомаммология соҳасида салбий  оқибатлар ва ўлимнинг юқори эҳтимоли олдини олишга имконият яратади. Хавфли ўсмаларда морфологик хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши тажрибада тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик иммуногистокимёвий текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот серияси учун сарфланган маблағнинг 4000000 сўм сўмгача тежалишини кўрсатди.
учинчи илмий янгилик: илк бор сут бези саратонининг турли иммуногистокимёвий фенотиплари бўйича гистоструктура хусусиятлари морфологик кўрсаткичлар билан қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг маммография, ултратовуш текшируви ва магнит-резонанс томографияда аниқланадиган радиологик тасвирлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланганлиги Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт Маркази Сирдарё филиали бўйича буйруқ (04.06.2025 й.; №5-77§25), Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва радиология  илмий-амалий тиббиёт Маркази Наманган филиали бўйича буйруқ (15.03.2025 й.; №38),Самарқанд тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (10.01.2025 й. №13) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Сут бези саратони билан зарарланган беморларда зарарланиш аломатларини ўз вақтида башорат қилишнинг такомиллаштирилгани беморларнинг ҳаёт сифати ва уларнинг соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот давомида СБС нинг аниқлаш мураккаблиги текширув  усулларининг иқтисодий харажатлари ҳисоблаб чиқилди. Тадқиқот давомида ишлаб чиққан текширув  усуллари натижасида ноинвазив текшириш орқали эрта ташхис усулига  асосланган мезон асосида ишладик. 1 нафар бемор ИГХ текширув  маблағлари  3 000 000 сўмга  тежалиши имконини берган. Хулоса: Сут бези хавфсиз ўсмалари бўлган беморларда асосан ўсманинг паст интенсивлиги И тури кузатилди. Сут бези саратонининг визуализацион хусусиятлари ўсманинг молекуляр-генетик турига боғлиқ эмас, чунки ҳатто уч карра салбий СБСда ҳам хавфсиз ўсмаларга хос думалоқ-овал шакл ва текис чегара кузатилиши мумкин.
тўртинчи илмий янгилик: сут бези саратонининг морфологик кўрсаткичлар, иммуногистокимёвий маркерлар (ЭР, ПР, ҲЕР2/неу, Ки-67) ва радиологик тасвирларнинг интеграциялашган қиёсий таҳлилини ўз ичига олган ҳамда эрта ташхислаш самарадорлигини оширадиган комплекс диагностик алгоритм ишлаб чиқилганлиги Республика Ихтисослаштирилган Онкология  ва радиология  илмий-амалий тиббиёт Маркази Сирдарё филиали бўйича буйруқ (04.06.2025 й.; №5-77§25), Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт Маркази Наманган филиали бўйича буйруқ (15.03.2025 й.; №38),Самарқанд тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (10.01.2025 й. №13) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Сут бези саратони билан зарарланган беморларда зарарланиш аломатларини эрта ташхислаш, рангли допплерография орқали ўсманинг атрофида васкулиризациясини аниқлаш билан хавфли хавфсиз ўсмаларни гистологик ва ситологик таҳлил натижаларини олдиндан аниқлаш мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот давомида СБС нинг давоси биологик фенотип туридан келиб чиқишини ҳисобга олиб, танланган даво усулларининг иқтисодий харажатлари ҳисоблаб чиқилди.Диагностика ва морфо-иммуногистокимёвий кўрсаткичлар уйғунлигидан фойдаланиб ишлаб чиқилган таҳлил асосида, алгоритм бўйича ўтказилган гистологик таҳлилдан сўнг  сут бези саратонини хавфини 78,2% гача ишончлиликда аниқлаш имконини беради. 
Олинган натижалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29 апрел 7\15- сон қарори ягона хулосаси олинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish