Мухаммадиева Фарида Рузимуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ва илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: «Ошқозон ичак трактининг сирка кислота таъсирида куйишларида буйракдаги морфометрик ўзгаришлар ва қиёсий тавсифи», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Tib7068.
Илмий раҳбар: Алимова Нигина Пулатовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва Илмий кенгаш рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1, 3 ва 6 ойлик оқ зотсиз каламушларда 70% ли сирка кислотаси билан чақирилган ошқозон-ичак тракти куйишида буйракнинг ёшга боғлиқ морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларини аниқлаш ҳамда қора седана мойи билан коррекция самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ошқозон-ичак трактининг сирка кислотаси таъсиридан сўнг оқ зотсиз каламушлар буйрак коптокчаси, таначаси, Гломерула Боумен капсуласи проксимал ва дистал каналчалар ўзгаришлар ёшга боғлиқ равишда фарқ қилиши исботланган;
сирка кислотаси таъсиридан кейин 3 ойлик оқ зотсиз каламушлар буйрагида репаратив-регенератив жараёнлар 1 ва 6 ойлик каламушларга нисбатан жадаллиги юқори бўлиб, морфологик ва морфометрик кўрсаткичларнинг меъёрий ҳолатга яқинлашиши кузатилганлиги аниқланган;
1, 3 ва 6 ойлик оқ зотсиз каламушларда сирка кислотаси таъсирида юзага келган буйракдаги патологик морфологик ва морфометрик ўзгаришларга қора седана мойининг ижобий коррексион (нефропротектор) таъсири ҳамда унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари аниқланган;
оқ зотсиз каламушларда сирка кислотаси таъсирида куйишдан сўнг буйрак тўқимасида Bcl-2 ва E-cadherin маркерлари экспрессиясининг ёшга боғлиқ ҳолда ошиб бориши натижасида тўқималарда апоптоз жараенларининг кучайиши, қора седана мойи қўлланилганда тўқиманинг антиапоптотик фаоллиги ва ҳужайралараро адгезия жараёнлари тикланишига ижобий таъсир қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 70% ли сирка кислотаси таъсирида 1, 3 ва 6 ойлик оқ зотсиз каламушлар буйрагида юзага келадиган морфологик, морфометрик, гистокимёвий ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни ўрганиш ҳамда уларни қора седана мойи ёрдамида коррекция қилиш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор ошқозон-ичак трактининг сирка кислотаси таъсиридан сўнг оқ зотсиз каламушлар буйрак коптокчаси, таначаси, Гломерула Боумен капсуласи проксимал ва дистал каналчалар ўзгаришлар ёшга боғлиқ равишда фарқ қилиши исботланганлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 15-октабрдаги 01/772-сонли ҳамда Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 1915-5-79-ДОП/2025-сон буйруқлари билан тиббий амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сирка кислота таъсиридан сўнг буйрак тўқимасида юзага келадиган структуравий ўзгаришларнинг аниқланиши сийдик айирув тизими фаолиятининг сусайиш даражасини баҳолаш имконини беради. Бу натижалар урологик, терапевтик беморларда буйрак етишмовчилиги ҳолатларини эрта аниқлаш, буйрак касалликлари асоратларининг олдини олиш ва реабилитация чораларини такомиллаштиришга хизмат қилган. Шунингдек, ёшга ва даволаш босқичига мос индивидуал ёндашувни ишлаб чиқиш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: буйракдаги морфологик ўзгаришларни эрта диагностика қилиш орқали сийдик айирув тизими билан боғлиқ асоратларни камайтириш мумкин бўлади. Натижада қўшимча даволаш, узоқ муддатли стационар кузатув ва қимматбаҳо гемодиализга бўлган эҳтиёж қисқаради. Бу эса соғлиқни сақлаш тизимида даволаш харажатларини камайтиришга олиб келади. Хулоса: тадқиқот натижалари сирка кислота таъсиридан кейин буйракда юзага келадиган морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни эрта аниқлаш, уларни қора седана данаги мойи билан коррекциялаш самарадорлигини баҳолаш ҳамда асоратларнинг олдини олишга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: сирка кислотаси таъсиридан кейин 3 ойлик оқ зотсиз каламушлар буйрагида репаратив-регенератив жараёнлар 1 ва 6 ойлик каламушларга нисбатан жадаллиги юқори бўлиб, морфологик ва морфометрик кўрсаткичларнинг меъёрий ҳолатга яқинлашиши кузатилганлиги аниқланганлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 15-октабрдаги 01/772-сонли ҳамда Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 1915-5-79-ДОП/2025-сон буйруқлари билан тиббий амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: буйракда юзага келадиган морфологик ўзгаришларнинг аниқланиши сийдик айирув тизимининг зарарланиш даражасини баҳолаш имконини беради. Бу эса ўткир буйрак етишмовчилиги натижасида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради, эрта аниқлаш ҳамда уларни ўз вақтида коррекция қилишга ёрдам беради. Натижада беморларнинг умумий ҳолати ва ҳаёт сифати яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак зарарланишини эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш тактикасини қўллаш ортиқча лаборатор ва инструментал текширувлар, қон препаратлари қуйиш ҳамда узоқ муддатли даволаниш харажатларини камайтиради. Бу эса соғлиқни сақлаш тизимида маблағлардан оқилона фойдаланиш имконини яратади. Хулоса: қора седана мойининг алоҳида коррексион таъсирини морфологик ва морфометрик жиҳатдан баҳолаш сирка кислотаси таъсиридан кейинги буйрак асоратларини камайтиришга қаратилган қўшимча даволаш-профилактика чораларини белгилаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: 1, 3 ва 6 ойлик оқ зотсиз каламушларда сирка кислотаси таъсирида юзага келган буйракдаги патологик морфологик ва морфометрик ўзгаришларга қора седана мойининг ижобий коррексион (нефропротектор) таъсири ҳамда унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари аниқланганлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 15-октабрдаги 01/772-сонли ҳамда Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 1915-5-79-ДОП/2025-сон буйруқлари билан тиббий амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қора седана мойининг антиоксидант таъсири туфайли сирка кислота таъсиридан кейинги антиапоптик даражасининг камайиши ва регенерация жараёнларининг фаоллашишига ёрдам беради. Бу эса беморларда умумий қаршилик кучини ошириб, даволаш самарадорлигини яхшилайди ҳамда ножўя таъсирларни камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: табиий антиоксидант воситалардан фойдаланиш сирка кислота таъсирини камайтириб, қўшимча нефропротектор препаратлар ва симптоматик даволашга бўлган эҳтиёжни қисқартиради. Натижада дори воситалари харажатлари ва стационар кузатув муддати камаяди, бу эса иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: қора седана мойи билан биргаликда коррекция қилишнинг морфологик жиҳатдан асосланганлиги сирка кислотаси таъсиридан кейинги буйрак шикастланишларини камайтириш, оғир асоратларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: оқ зотсиз каламушларда сирка кислотаси таъсирида куйишдан сўнг буйрак тўқимасида Bcl-2 ва E-cadherin маркерлари экспрессиясининг ёшга боғлиқ ҳолда ошиб бориши натижасида тўқималарда апоптоз жараенларининг кучайиши, қора седана мойи қўлланилганда тўқиманинг антиапоптотик фаоллиги ва ҳужайралараро адгезия жараёнлари тикланишига ижобий таъсир қилиши исботланганоиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 15-октабрдаги 01/772-сонли ҳамда Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 1915-5-79-ДОП/2025-сон буйруқлари билан тиббий амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий ва гистокимёвий баҳолаш натижалари 70% ли сирка кислотаси таъсирида буйрак тўқимасида ривожланадиган ҳужайравий шикастланиш, пролифератив фаоллик, анти-апоптотик ҳимоя ва метаболик мослашув жараёнларини чуқурроқ аниқлаш имконини беради. Bcl-2 ва E-cadherin маркерлари экспрессиясини баҳолаш орқали буйрак ҳужайраларининг тикланиш салоҳияти, апоптотик жараёнларга чидамлилиги ва патологик ўзгаришларнинг ривожланиш даражасини аниқлаш мумкин бўлади. Бу эса сирка кислотаси билан боғлиқ буйрак шикастланишларини эрта ташхислаш, профилактика қилиш ва коррексион ёндашувларни асослашда муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий ва гистокимёвий мезонлар асосида буйрак тўқимасидаги эрта ҳужайравий ўзгаришларни аниқлаш касалликларнинг кеч босқичда аниқланиши, оғир асоратларнинг ривожланиши ва узоқ муддатли даволаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Хулоса: тадқиқот натижалари сирка кислотаси таъсиридан кейин буйракда юзага келадиган морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни эрта аниқлаш, уларни қора седана мойи билан коррекциялаш самарадорлигини баҳолаш ҳамда асоратларнинг олдини олишга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради.
«Экспериментал ошқозон-ичак трактининг сирка кислота таъсирида куйишида буйракнинг морфометрик ўзгаришлар ва қиёсий тавсифи» мавзусидаги услубий тавсияномани жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш томонидан 2026 йил 29 апрелдаги 07/12-сонли ягона хулоса олинган.