Турниёзов Азамат Аскаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Механик жароҳатда маҳаллий ва умумий анестезиядан кейинги юракдаги морфологик ўзгаришларнинг қиёсий тавсифи” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5094.
Илмий раҳбар: Худойбердиев Дилшод Каримович, фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: механик жароҳатда маҳаллий ва умумий анестезиядан кейинги юракдаги морфологик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларнинг қиёсий тавсифини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта 3 ва 12 ойлик оқ зоциз каламушлар юрагининг ёшга хос морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари қиёсий ўрганилиб, кардиомиоцитлар, строма ҳамда микроциркулятор ўзан элементларининг ёшга боғлиқ структуравий хусусиятлари аниқланган;
илк бор 3 ва 12 ойлик оқ зоциз каламушларда ўнг орқа оёқ юмшоқ тўқимаси механик жароҳатидан кейин юракда ривожланадиган морфологик, морфометрик ва гистокимёвий фарқлар аниқланиб, миокарднинг структуравий қайта тузилиш даражаси ҳамда гистокимёвий ўзгаришларнинг хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланган;
биринчи марта механик жароҳат шароитида маҳаллий ва умумий анестезиянинг юрак тўқимасига таъсири қиёсий баҳоланиб, анестезия турига боғлиқ ҳолда кардиомиоцитлар, интерстициал строма ва микроциркулятор ўзан элементларида кузатиладиган морфологик, морфометрик ҳамда гистокимёвий ўзгаришларнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
илк бор 3 ва 12 ойлик оқ зоциз каламушларда ўнг орқа оёқ юзаси юмшоқ тўқимаси механик жароҳатидан сўнг маҳаллий ва умумий анестезия қўлланилганда юрак тўқимасида иммуногистокимёвий Ки-67 маркери асосида кардиомиоцитларнинг пролиферацияси илмий асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида олинган морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий натижалар асосида механик жароҳат шароитида маҳаллий ва умумий анестезиядан кейинги юрак тўқимасида юзага келадиган ўзгаришларни аниқлаш ва баҳолашга хизмат қилувчи диагностик мезонлар ишлаб чиқилди:
биринчи илмий янгилик: биринчи марта 3 ва 12 ойлик оқ зоциз каламушлар юрагининг ёшга хос морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари қиёсий ўрганилиб, кардиомиоцитлар, строма ҳамда микроциркулятор ўзан элементларининг ёшга боғлиқ структуравий хусусиятлари аниқланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 2025-йил 15-июлдаги 102-сонли ҳамда Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025-йил 16-июлдаги 77-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Юрак тўқимасининг ёшга боғлиқ морфологик ва морфометрик хусусиятларини аниқлаш юрак патологияларининг ривожланиш механизмларини чуқурроқ тушунишга, экспериментал тадқиқотларни стандартлаштиришга ҳамда турли ёш гуруҳларида юрак фаолиятини баҳолаш аниқлигини оширишга хизмат қилади. Бу эса келгусида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва профилактик чораларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: Юракнинг меъёрий ёшга хос кўрсаткичларини аниқлаш диагностик хатоликларни камайтиради, экспериментал тадқиқотларда қўшимча текширувлар сонини қисқартиради ҳамда тадқиқотларни оптималлаштириш ҳисобига моддий маблағларнинг тежалишига имкон яратади. Хулоса: 3 ва 12 ойлик оқ зоциз каламушлар юрагининг ёшга хос морфологик ва морфометрик хусусиятларини аниқлаш юрак тўқимасидаги ёшга боғлиқ структуравий ўзгаришларни баҳолаш, экспериментал тадқиқотларни стандартлаштириш ҳамда юрак патологияларини эрта аниқлаш ва профилактик ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор 3 ва 12 ойлик оқ зоциз каламушларда ўнг орқа оёқ юмшоқ тўқимаси механик жароҳатидан кейин юракда ривожланадиган морфологик, морфометрик ва гистокимёвий фарқлар аниқланиб, миокарднинг структуравий қайта тузилиш даражаси ҳамда гистокимёвий ўзгариш хусусиятлари илмий жиҳатдан берилганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 2025-йил 15-июлдаги 102-сонли ҳамда Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025-йил 16-июлдаги 77-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Механик жароҳатдан кейинги юрак тўқимасида ривожланадиган ўзгаришларни ўрганиш травматик шикастланишларнинг организмга тизимли таъсирини баҳолаш имконини беради. Бу эса оғир жароҳатланган беморларда юрак фаолиятини назорат қилиш, асоратларнинг олдини олиш ва даволаш стратегиясини такомиллаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Жароҳатга боғлиқ юрак ўзгаришларини эрта аниқлаш диагностика ва даволаш жараёнларини оптималлаштиради, асоратлар сонини камайтиради ҳамда даволаш харажатларини қисқартириш имконини яратади. Хулоса: юмшоқ тўқима механик жароҳатидан кейин юрак миокардида юзага келадиган ёшга боғлиқ структуравий ва гистокимёвий ўзгаришларни аниқлаш травматик таъсирнинг юрак фаолиятига тизимли таъсирини баҳолаш, миокарддаги қайта тузилиш жараёнларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда жароҳатдан кейинги юрак асоратларини олдини олишга қаратилган ёндашувларни такомиллаштириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: биринчи марта механик жароҳат шароитида маҳаллий ва умумий анестезиянинг юрак тўқимасига таъсири қиёсий баҳоланиб, анестезия турига боғлиқ ҳолда кардиомиоцитлар, интерстициал строма ва микроциркулятор ўзан элементларида кузатиладиган морфологик, морфометрик ҳамда гистокимёвий ўзгаришларнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 2025-йил 15-июлдаги 102-сонли ҳамда Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025-йил 16-июлдаги 77-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Маҳаллий ва умумий анестезиянинг юрак тўқимасига таъсирини қиёсий ўрганиш клиник амалиётда бемор хавфсизлигини ошириш, юрак фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган ножўя ҳолатларни олдиндан баҳолаш ҳамда индивидуал ёндашув асосида анестезия усулини танлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Анестезия усулларининг юракка таъсирини илмий асосда баҳолаш даволаш жараёнида асоратлар сонининг камайишига, қўшимча диагностик ва терапевтик муолажалар ҳажмининг қисқаришига ҳамда соғлиқни сақлаш тизими харажатларининг камайишига хизмат қилади. Хулоса: механик жароҳат шароитида маҳаллий ва умумий анестезиянинг юрак тўқимасига таъсирини қиёсий баҳолаш анестезия турига хос морфологик, морфометрик ва гистокимёвий реакцияларни фарқлаш, миокарднинг функсионал ҳолатини ҳисобга олган ҳолда анестезия усулини танлаш ҳамда юрак билан боғлиқ периоператив асоратлар хавфини камайтиришга имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор 3 ва 12 ойлик оқ зоциз каламушларда ўнг орқа оёқ юзаси юмшоқ тўқимаси механик жароҳатидан сўнг маҳаллий ва умумий анестезия қўлланилганда юрак тўқимасида иммуногистокимёвий Ки-67 маркери асосида кардиомиоцитларнинг пролиферацияси илмий асосланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 2025-йил 15-июлдаги 
102-сонли ҳамда Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025-йил 
16-июлдаги 77-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ки-67 маркерининг экспрессиясини баҳолаш юрак тўқимасининг регенератив имкониятлари ҳамда функсионал ҳолатини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ёндашув юрак тўқимасидаги яширин ўзгаришларни эрта аниқлаш, асоратларни прогноз қилиш ва самарали даволаш тактикасини ишлаб чиқишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Иммуногистокимёвий маркердан фойдаланиш диагностика аниқлигини оширади, юрак тўқимасидаги ўзгаришларни эрта босқичларда аниқлаш имконини беради ва қўшимча текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Натижада даволаш харажатлари қисқаради ҳамда тиббий ёрдам самарадорлиги ошади. Хулоса: механик жароҳат ва анестезия таъсирида юрак тўқимасида Ки-67 экспрессиясининг ёшга боғлиқ ўзгаришларини баҳолаш фибробласт ҳужайраларнинг пролифератив фаоллигини аниқлаш, регенератив жараёнларнинг кечишини тавсифлаш ҳамда анестетикларнинг миокардга таъсирини аниқлаш учун муҳим мезон бўлиб хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish