Джурабаев Аваз Азизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда некротик энтероколит ривожланишининг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий жиҳатлари” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/ Tib 4412.
Илмий раҳбар: Мамасаидов Жамолиддин Тургунбаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.06/2025.27.12.Tib.21.01.
Расмий оппонентлар: Ахмаджонова Гулноза Муродовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: некротик энтероколит билан хасталанган чақалоқларнинг ингичка ичагида неонатал даврида юзага келадиган морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни ўргаништан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги туғилган чақалоқларда некротик энтероколит (НЭК) жинс бўйича бир хил даражада бўлиб, асосан ёнбош ичак шиллиқ пардасидаги катарал-дескваматив жараён 3-7 суткадан кейин қайтмас ярали некротик ўзгаришлар билан давом этиши аниқланган;
чақалоқларда НЭК ривожланишини 0-7 суткалик даврида морфологик ўзгаришлар асосан ёнбош ичакнинг шиллиқ ва шиллиқ ости қаватдаги лимфоид фолликулалар ҳажмининг кичрайиши, ҳужайралари сийраклашиши, лимфоид ҳужайралар миқдори кескин камайиши билан намоён бўлиши аниқланган;
некротик энтероколитда туғруқдан кейин 8-28 суткалик даврда ёнбош ичак морфометрик кўрсаткичлари бўйича, лимфоид фолликулалар хажми назорат гуруҳига нисбатан 2,2 баробарга кичрайганлиги, шиллиқ қавати эса, 1,4 баробарга юпқалашганлиги аниқланган;
некротик энтероколитнинг турли муддатларида иммуногистокимёвий жихатдан, лимфоид фолликулаларда Т- ва В-лимфоцитлар тарқалиши CD3-, CD4-, CD20-позитив ҳужайралар сони камайиши кузатилиб, CD68 маркеридан фойдаланилганда макрофагларни сон жихатдан кўпайганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болаларда некротик энтероколит ривожланишининг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий жиҳатларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Биринчи илмий янгилик: янги туғилган чақалоқларда некротик энтероколит (НЭК) жинс бўйича бир хил даражада бўлиб, асосан ёнбош ичак шиллиқ пардасидаги катарал-дескваматив жараён 3–7 суткадан кейин қайтмас ярали-некротик ўзгаришлар билан давом этиши аниқланганлиги Андижон вилояти патологоанатомик бюроси (30.08.2025 йилдаги 402-сон буйруқ) ҳамда Наманган вилояти патологоанатомик бюроси (29.08.2025 йилдаги 182-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ушбу морфологик мезонлар патологоанатомик амалиётда некротик энтероколитнинг босқичли морфогенезини баҳолаш учун қўлланилган. Ижтимоий самарадорлиги: некротик энтероколитнинг патоморфологик ташхиси объективлиги ва ишончлилиги оширилган. Иқтисодий самарадорлиги: морфологик мезонларни стандартлаштириш ҳисобига такрорий текширувлар сони камайтирилган. Хулоса: касалликнинг босқичли морфогенезини баҳолаш имконияти кенгайган.
Иккинчи илмий янгилик: чақалоқларда НЭК ривожланишининг 0–7 суткалик даврида морфологик ўзгаришлар асосан ёнбош ичакнинг шиллиқ ва шиллиқ ости қаватидаги лимфоид фолликулалар ҳажмининг кичрайиши, ҳужайраларнинг сийраклашиши, лимфоид ҳужайралар миқдорининг кескин камайиши билан намоён бўлиши аниқланаганлиги Андижон вилояти патологоанатомик бюроси (30.08.2025 йилдаги 402-сон буйруқ) ҳамда Наманган вилояти патологоанатомик бюроси (29.08.2025 йилдаги 182-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Лимфоид фолликулалар ҳолатини баҳолаш бўйича морфологик мезонлар амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: MALT-тузилмалардаги ўзгаришларни баҳолашнинг ягона ёндашуви шакллантирилган. Иқтисодий самарадорлиги: морфологик таҳлил алгоритмини соддалаштириш ҳисобига патогистологик хулоса чиқариш вақти қисқартирилган. Хулоса: эрта неонатал даврдаги морфологик ўзгаришларни объектив баҳолаш имконияти яратилган.
Учинчи илмий янгилик: некротик энтероколитда туғруқдан кейинги 8–28 суткалик даврда ёнбош ичак морфометрик кўрсаткичлари бўйича лимфоид фолликулалар ҳажми назорат гуруҳига нисбатан 2,2 баробарга кичрайгани, шиллиқ қавати эса 1,4 баробарга юпқалашгани аниқланганлиги Андижон вилояти патологоанатомик бюроси (30.08.2025 йилдаги 402-сон буйруқ) ҳамда Наманган вилояти патологоанатомик бюроси (29.08.2025 йилдаги 182-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Морфометрик баҳолаш мезонлари патогистологик таҳлил алгоритмига киритилган. Ижтимоий самарадорлиги: некротик энтероколитнинг кечки босқичларини объектив баҳолаш имконияти ошган. Иқтисодий самарадорлиги: CD3, CD4, CD20 ва CD68 маркерларидан фойдаланилган иммуногистокимёвий тадқиқот қиммат турувчи қўшимча диагностика усулларидан бири ҳисобланади (1 та иммуногистокимёвий текширув ўртача 1 млн. сўм, 4 хил маркер ёрдамида ўрганилса текширув қиймати ўртача 4 млн. сўмни ташкил этади). Шу сабабли, морфометрик мезонларни стандартлаштириш иммуногистокимёвий текширувга кўрсатмаларни оқилона белгилаш ва асоссиз қўшимча тадқиқотлар ҳажмини камайтириш имконини беради. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига ўртача 4 млн. сўмгача маблағ иқтисод қилинади. Хулоса: касалликнинг кечки босқичларидаги деструктив ўзгаришларни баҳолаш аниқлиги оширилган.
Тўртинчи илмий янгилик: некротик энтероколитнинг турли муддатларида иммуногистокимёвий жиҳатдан лимфоид фолликулаларда Т- ва В-лимфоцитлар тарқалиши, CD3-, CD4-, CD20-позитив ҳужайралар сонининг камайиши кузатилиб, CD68 маркери ёрдамида макрофаглар сонининг кўпайгани аниқланганлиги Андижон вилояти патологоанатомик бюроси (30.08.2025 йилдаги 402-сон буйруқ) ҳамда Наманган вилояти патологоанатомик бюроси (29.08.2025 йилдаги 182-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Иммуногистокимёвий баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: некротик энтероколит морфогенезидаги иммунокомпетент ҳужайралар ўзгаришларини баҳолаш имконияти яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий тадқиқот қиммат турувчи қўшимча диагностика усулларидан бири бўлиб (1 та текширув ўртача 1 млн. сўм, 4 хил маркер ёрдамида ўрганилганда ўртача 4 млн. сўм), морфометрик мезонлар асосида ИГХ текширувларини мақсадли тайинлаш асоссиз қўшимча тадқиқотлар ҳажмини камайтириш имконини беради. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига ўртача 4 млн. сўмгача маблағ иқтисод қилинади. Хулоса: болаларда некротик энтероколитнинг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий (CD3, CD4, CD20, CD68 маркерлари асосида) таҳлилларига таянган комплекс баҳолашни қўллаш касалликнинг босқичли морфогенезини, лимфоид тўқимадаги структур ўзгаришларни ва иммунокомпетент ҳужайралар динамикасини чуқур ўрганиш имконини яратади. Олинган натижалар юзасидан ишлаб чиқилган “Болаларда некротик энтероколит ривожланишининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини баҳолаш усуллари” мавзусидаги услубий тавсиянома Андижон ва Наманган вилояти патологоанатомик бюролари амалиётига жорий этилган.