Мухамматова Умида Хусан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фаол лойқа, Марказий Қизилқум фосфоритлари ва уларнинг чиқиндилари асосида суюқ ва қаттиқ органик-минерал ўғитлар олиш», 02.00.13 ‒ Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 11.00.05 - Атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6358.
Илмий раҳбарлар: Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлари доктори, профессор, Шарипов Санъат Шуҳрат ўғли, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Музафаров Амрулло Мустафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Примов Тўйчи Жумаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги ерларининг деградациясига қарши курашиш, тупроқдаги гумус миқдори ва унинг унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун Марказий Қизилқум фосфоритлари ва уларнинг чиқиндилари ҳамда биокимёвий тозалаш иншоотларида ҳосил бўладиган фаол лойқа асосида органоминерал ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Қизилқум чиқинди фосфоритлари ва биокимёвий тозалаш иншоотлари чиқиндиси фаол лойқаси асосида органоминерал ўғитлар ҳосил қилишда компонентлар нисбати ҳамда кислота меъёри маҳсулот таркиби ва фазалар бўйича моддалар тақсимланишини белгиловчи асосий омил экани аниқланган;
минераллашган масса ва фаол лойқа асосидаги намуналарни кислотали қайта ишлашда минераллашган масса:фаол лойқанинг оғирлик нисбати 60:40 ва 80 кислота меъёри мақъбул шароит эканлиги асосланган;
чиқинди шламли фосфорит намунаси ва фаол лойқани 80:20 нисбатида сулфат кислотаси иштирокида қайта ишлашда бўтқа таркибида умумий П₂О₅ миқдори 1,79 марта, CаО миқдори 2,16 марта камайиши, умумий органик моддалар миқдори эса 14,05 марта ортиши аниқланган;
фосфорит улуши ҳамда кислота меъёри ортиши билан таркибига фулвокислотаси 95,13 %, СЕОМ 90,5 %, П₂О₅ 53,28 % суюқ органик-минерал ўғитга ўтиши аниқланган;
шламли фосфорит ва фаол лойқа асосида олинган маҳсулотларда калийнинг тақсимланиш қонуниятлари аниқланиб, К₂О миқдори суюқ ўғит таркибида ортиши, аммо кислота меъёри ортиши билан камайиши аниқланган ва фаол лойқанинг калий ҳамда органик бирикмаларнинг асосий манбаи экани асосланган;
Азнек фосфорити ва фаол лойқа асосида нитрат кислотаси иштирокида олинган органоминерал ўғитларда умумий П₂О₅ миқдори 8,16 % гача, ҳамда унинг ўзлашувчан П₂О₅ миқдори умумий миқдорига нисбаттан 86,26% гача етиши аниқланиб, нокондисион фосфоритларни кислота билан фаоллаштиришнинг юқори самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган;
фосфорит улуши юқори бўлган композисияларда маҳсулотда умумий фосфор миқдорини юқори даражада сақлаш, фаол лойқа улуши юқори бўлганда эса гумус моддалари, органик бирикмалар ва биологик фаол компонентлар билан бойитиш мумкинлиги исботланган;
реаксион массани қаттиқ ва суюқ фазаларга ажратиш орқали суюқ маҳсулотда эрувчан ва ўзлашувчан озиқ элементлар улушини, қаттиқ маҳсулотда эса калсийли ва гумин кислотаси улушини бошқариш мумкинлиги кўрсатилиб, маҳаллий техноген хом ашёлар асосида юқори самарали суюқ ва қаттиқ органоминерал ўғитлар олишнинг илмий-технологик асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фаол лойқа, Марказий Қизилқум фосфоритлари ва уларнинг чиқиндилари асосида суюқ ва қаттиқ органик-минерал ўғитлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
парранда гўнги ва фосфогипс асосидаги намуналарни кислотали фаоллаштириш йўли билан таркибида фосфор-азот-олтингугурт-калсий сақлаган гумусли органоминерал ўғитлар олиш технологияси “НКМК жамғармаси” Давлат муассасининг “2027-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“НКМК жамғармаси” Давлат муассасасининг 2026-йил 11-февралдаги 02-01-01/246-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг деградациясига қарши курашиш, тупроқдаги гумус миқдори ва унинг унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлаш имконияти яратилган;
фосфогипс ва парранда гўнги асосидаги намуналарни аммонизасиялаш орқали органоминерал ўғитлар олишни жадал ва экологик хавфсиз технологияси “НКМК жамғармаси” Давлат муассасининг “2027-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“НКМК жамғармаси” Давлат муассасасининг 2026-йил 11-февралдаги 02-01-01/246-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ унумдорлигини оширувчи юқори агрокимёвий самарадорликка эга бўлган гуминли ўғитлар турларини кенгайтириш имконияти яратилган.