Шадманова Барно Зайлиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси адир оралиғи текисликлари экологик-ҳўжалик ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг ГАТ технологиясини ишлаб чиқиш”, 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Gr207.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсуфжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Эшонқулов Равшан Абдуразақович, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсининг адир оралиғи ландшафтларида экологик-хўжалик ҳолатини комплекс баҳолаш ва мониторинг қилишни таъминловчи геоахборот технологияларни илмий асосда ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқлим ўзгариши ва ортиб бораётган антропоген босим шароитида адир оралиғи текисликларида ер ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганишга минтақавий ёндашув услубиётининг зарурати ушбу ҳудудларнинг ўзига хос геоморфологик хусусиятларини ГАТ тизимида ҳисобга олган ҳолда асосланган;
Фарғона водийсининг адир оралиғи текисликларининг экологик-хўжалик ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилиш методикаси табиий ва хўжалик кўрсаткичларини бир вақтда ҳисобга олиш имкониятини берувчи ГАТ технологияларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
адир оралиғи текисликлардаги қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясининг олдини олишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг (МФЙ) маъмурий чегаралари доирасидаги ландшафт турлари ва улардаги антропоген босим миқдори ҳамда мазкур ландшафтлар антропоген босим турларига чидамлилик даражасини баҳолаш имконини берувчи геоахборот модели ишлаб чиқилган;
ГАТ таҳлили ва статистик маълумотларни уйғунлаштириш асосида Фарғона водийсининг адир оралиғи текисликларида (Оим-Ҳўжаобод-Мархамат адир оралиғи ботиғи мисолида) ер тоифалари ва турларидан оқилона фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсининг адир оралиғи текисликларида экологик-хўжалик ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг ГАТ технологияларини илмий таҳлили асосида:
Иқлим ўзгариши ва ортиб бораётган антропоген босим шароитида адир оралиғи текисликларида ер ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганишга минтақанинг ўзига хос геоморфологик хусусиятларини ГАТ тизимида ҳисобга олувчи услубиётдан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ер ва сувларни мониторинг қилиш амалиётида фойдаланилган (2026-йил 6-июндаги 03-04/3-1-6476-сонли маълумотномаси). Натижада, “Ўзбекистон-2030” Стратегиясида назарда тутилган ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини геоахборот тизими орқали мониторинг қилиш мақсадларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш имконини берган;
Фарғона водийсининг адир оралиғи текисликларининг экологик-хўжалик ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилиш методикаси табиий ва хўжалик кўрсаткичларини бир вақтда ҳисобга олиш имкониятини берувчи такомиллаштирилган ГАТ технологияларидан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида ер ресурсларини экологик-хўжалик ҳолатини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 6-июндаги 03-04/3-1-6476-сонли маълумотномаси). Натижада, адир оралиғи текисликларидаги ер ресурсларини экологик-хўжалик ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилиш жараёнини рақамли технологияларни қўллаш натижасида бир неча баробар тез ва юқори аниқликда бажариш имконини берган;
адир оралиғи текисликлардаги қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясининг олдини олишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг (МФЙ) маъмурий чегаралари доирасидаги ландшафт турлари ва улардаги антропоген босим миқдори ҳамда мазкур ландшафтлар антропоген босим турларига чидамлилик даражасини баҳолаш имконини берувчи геоахборот моделидан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида адир оралиғи текисликларининг мақсадли хариталарини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 6-июндаги 03-04/3-1-6476-сонли маълумотномаси). Натижада, ерларни мониторинг қилиш, улардаги ўзгаришларини баҳолаш ва башорат қилишда географик ахборот тизимларини қўллаш асосида адир оралиғи текисликларининг кўп мақсадли хариталарини яратиш имконини берган;
ГАТ таҳлили ва статистик маълумотларни уйғунлаштириш асосида Фарғона водийсининг адир оралиғи текисликларида (Оим-Ҳўжаобод-Мархамат адир оралиғи ботиғи мисолида) ер тоифалари ва турларидан оқилона фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 6-июндаги 03-04/3-1-6476-сонли маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийсининг адир оралиғи текисликларида ерлардан имкон борича ландшафт имкониятларига мос ҳолда фойдаланиш ҳамда ерларни экологик-хўжалик жиҳатдан зўриқишини олдини олиш учун ерлардан фойдаланишни самаралироқ бошқариш имкониятини яратган.