Саидов Жаҳонгир Эгамбердиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аминополисахарид хитозан ҳамда стирол ва (мет)акрил кислота сополимерлари асосидаги экологик тоза қўндирмалар олишнинг ресурстежамкор технологиясини такомиллаштириш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Т1113.
Илмий маслаҳатчи: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2026.31.01.К/Т.02.08.
Расмий оппонентлар: Турабджанов Садритдин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Сайдахмедов Эгамберди Мухтарович, техника фанлари доктори, профессор; Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: (био)дизел ёқилғиси учун қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи, маҳаллий хомашёлар асосида экологик тоза, амино гуруҳ сақлаган табиий бирикмалардан қўндирмалар синтез қилиш ва уларни олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор экологик тоза аминополисахарид хитозан ҳамда чиқинди мойлар ва акрил кислота билан стирол сополимерлари асосидаги самарали депрессор таркиблар ишлаб чиқилган ва илмий асосланган;
биодизел ёқилғиси учун депрессор хусусияти намоён қилувчи присадка олишда сополимерланиш жараёнининг мақбул режими – акрил (мет) кислота ва стирол 1:1 мол нисбатда, ҳарорат 75 °C ва вақт давомийлиги 3 соатга тенглиги аниқланган;
метакрил кислота–стирол сополимерининг унуми ва молекуляр массасига физик-кимёвий омилларнинг таъсир қонуниятлари аниқланган ҳамда сополимер ва хитозан асосидаги қўндирманинг биодизел ёқилғисига таъсир қилиш механизми асосланган;
сополимер унуми ва молекуляр массасига турли физик-кимёвий омиллар таъсири орасидаги боғлиқликлар аниқланган, акрил (мет) кислота ва стирол сополимери ҳамда хитозан асосидаги қўндирманинг биодизел ёқилғисига таъсир қилиш механизми асосланган;
дизел ёқилғиси учун хитозан–акрилат(стирол) сополимери асосидаги кўп функсияли депрессор қўндирманинг оптимал таркиби илк бор тўлиқ факторли тажриба (ФФТ) усули асосида илмий жиҳатдан асосланган, бунда метакрил кислота мономерларининг 70:30 мол нисбати, хитозан 20:80 масса нисбати ҳамда қўндирманинг 0,30 масс.% консентрацияси энг самарали таркиб эканлиги аниқланган;
биодизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи акрил кислота ва стирол сополимери ҳамда маҳаллий аминополисахарид хитозан асосида қўндирма олишнинг илмий-технологик аспекти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. (Био)дизел ёқилғиси учун қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи, маҳаллий хомашёлар асосида экологик тоза, амино гуруҳ сақлаган табиий бирикмалардан қўндирмалар синтез қилиш ва уларни олиш технологиясини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган сополимер ва экохитозан асосидаги қўндирмалар «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Узбекнефтегаз «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2026 йил 6 июлдаги 26-41/2836-сон маълумотномаси). Натижада, намуна сифатида олинган присадканинг 0,3% ли эритмаси дизел ёқилғисининг филтрланиш чегаравий ҳароратини –6 дан –18 °C гача тушуриш имконини берган;
биодизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи стирол ва акрил (мет) кислота ва биофаол хитозан асосидаги қўндирмалар «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилинган (Узбекнефтегаз «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2026 йил 6 июлдаги 26-41/2836-сон маълумотномаси). Натижада, Ўз ДСт 989:2010 стандарти асосида текширилганда дизел ёқилғисининг физик-кимёвий хоссаларига салбий таъсир этмасдан фақат қотиш ҳароратини –12 дан –24 °C гача пасайтириш имконини берган;
дизел ёқилғиси учун стирол ва акрил (мет) кислота ва биофаол хитозан асосидаги қўндирмалар ишлаб чиқиш технологияси такомиллаштирилди ва «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Узбекнефтегаз «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2026 йил 6 июлдаги 26-41/2836-сон маълумотномаси). Натижада, дизел ёқилғиси атроф муҳитга зарар етказмай биодеградацияланиш ва паст токциклик каби экологик афзалликларни таъминлаш имконияти яратилган.