Исматиллаев Наврўзбек Абдужаббор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ер ости кончилик ишларида портловчи бўлмаган парчаловчи қоришма билан тоғ жинсларини парчалашнинг комбинациялашган технологиясини қўллашни асослаш”, 04.00.17 –Кончиликда физик жараёнлар (техника фанлари).
Диссертация мавфзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т6711.
Илмий раҳбар: Нутфуллоев Гафур Субхонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Т.02.07 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Очилов Шуҳратулла Атоевич, техника фанлари доктори, доцент; Марданов Исомиддин Нуруллаевич, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ер ости кон лаҳимларини қазиб ўтишда тоғ жинсларини парчалаш жараёнларининг самарадорлиги ва бошқарилувчанлигини ПБПҚ воситасида комбинациялашган технологияни ишлаб чиқиш ва асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ПБПҚнинг янги таркиби ва тоғ жинслари массивига таъсир механизми илмий асосланиб, гидратация жараёнида юзага келадиган ҳажмий кенгайиш, квазистатик босим ҳамда радиал сиқувчи ва ҳалқасимон чўзувчи кучланишлар ўртасидаги боғлиқлик қонуниятлари аниқланган, ҳамда тоғ жинсларида критик чўзувчи кучланишлар зонасини шакллантириш ва радиал дарзликларнинг бошқариладиган ривожланишини таъминлаш илмий асосланган;
ПБПҚ таъсирида шпур контурига яқин зонада айлана бўйлаб тортувчи кучланишларнинг бурчак бўйича нотекис тақсимланиш қонунияти аниқланган бўлиб, унинг максимал кучланишларнинг йўналтирилганлиги билан тавсифланиши ҳамда радиал дарзликларнинг устувор йўналиши ва ривожланишини белгилайди, натижада фазовий йўналтирилган дарзлик ҳосил бўлиш механизми асосланган ва шпурлар йўналиши ҳамда ўзаро жойлашуви орқали тоғ жинслари массивининг бузилиш геометриясини бошқариш принципи ишлаб чиқилган;
ПБПҚ қўллашнинг оқилона технологик параметрлари, жумладан шпурлар диаметри, чуқурлиги ва қадами, шунингдек қоришманинг сув-цемент нисбати шпур геометрияси, квазистатик кенгайтирувчи босим миқдори, тортувчи кучланишлар зонаси радиуси ҳамда шпурлар оралиғидаги селикнинг бузилиш шарти ўртасидаги аниқланган боғлиқликлар асосида назарий жиҳатдан асосланган бўлиб, бу кон тоғ жинслари массивида бошқариладиган дарзлик ҳосил бўлишини таъминлаш учун бурғилаш параметрларини танлаш усули ишлаб чиқилган;
ҳарорат шароитлари ва тоғ жинсларининг физик-механик хусусиятларини ПБПҚ босимининг ортиш кинетикаси, бузилишнинг индуксион даври ҳамда шпурлар орасидаги чегаравий масофага таъсирининг миқдорий қонуниятлари аниқланган бўлиб, улар асосида тоғ жинслари массив мустаҳкамлиги ва ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ ҳолда ПБПҚ қўллаш параметрларини бошқариш илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғ жинсларини парчалашнинг комбинациялашган технологияси, ПБПҚ янги таркибини ишлаб чиқиш ва уни қўллашнинг оқилона параметрларини аниқлаш ҳамда ер ости кон лаҳимларини қазиб ўтишда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ПБПҚ ни кетма-кет қўллаш ва аввалдан заифлаштирилган тоғ жинслари массивга кейинги портлатиш таъсирини узатишга асосланган тоғ жинсларини парчалашнинг комбинациялашган технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Ковулди конида жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 25.03.2026 йилдаги СЛ-00339-сон маълумотномаси). Натижада, тоғ жинслари массивининг мустаҳкамлик хусусиятлари пасайтирилиб, портлатишнинг энергия самарадорлиги оширилган ҳолда ПМ сарфи 20-50% га камайтирилган ҳамда атроф-тоғ жинслари массив ва мустаҳкамлагичга динамик таъсири пасайишининг имконини берган;
контур шпурларда ПБПҚ қўллаш асосидаги тоғ жинсларини парчалаш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Ковулди конида жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 25.03.2026 йилдаги СЛ-00339-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа контури текис шакллантирилган, ортиқча қазиб олиш 3 баробарга камайтирилган, контур сақланиш коеффициенти 0,91 гача оширилган, контурга яқин зонада тоғ жинслари массивининг бузилганлик даражаси 15-20% га камайтирилган, мустаҳкамлаш материаллари сарфи (металл – 8% га) қисқарган, кон лаҳимларини қазиб ўтишда ПМ сарфи 12-18% га камайтирилди ва кончилик ишларининг хавфсизлигини ошириш имкони берган;
ногабарит жинсларни парчалашда ПБПҚ нинг янги таркиби «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Ковулди конида жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 25.03.2026 йилдаги СЛ-00339-сон маълумотномаси). Натижада, портловчи моддаларни қўллашдан воз кечиш ва бекор туришларни қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорлик 1 м³ ногабарит тоғ жинси учун 28-51% (168 284-184 500 сўм/м³) га ошириш имконини берган.