Турсуналиев Исмоил Эсоналиевичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уруғлик картошкаларни саралаш машинасининг ишчи органини такомиллаштириш ва параметрларни асослаш” 05.07.01-Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3 PhD/Т4940
Илмий раҳбар: Бахадиров Гайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.Т.03.02
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Байбобоев Набижон Ғуломович ва техника фанлари номзоди, доцент Мамадалиев Мухаммаджон Хабибуллаевичлар тайинланган.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга лойиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уруғлик картошкаларни саралаш машинасининг ишчи органини такомиллаштириш ҳамда тебранма ҳаракат ҳосил қилувчи механизм конструксиясини ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саралаш жараёнида туганакларнинг ишчи жиҳоз тирқишларига тиқилиб қолишига сабаб бўлувчи омиллар аниқланиб, саралаш машинасининг ишчи жиҳозларига таъсир этувчи кучларнинг туганаклар билан ишчи юзалар ўртасида критик ўзаро таъсирлашиши аниқланган;
саралаш машинасининг ишчи юзаси қиялиги, саралаш юзасининг тебраниш частотаси ва амлитудасини саралаш аниқлигига биргаликдаги таъсирини ифодалайдиган регрессия тенгламалари олинган;
мавжуд аналогларга нисбатан туганакларни 10–15% га аниқроқ саралаш, шикастланиш кўрсаткичини 20–25% га камайтириш имконини берувчи саралаш машинасининг ишчи юзаси рационал геометрик ва кинематик параметрларини аниқлаш учун ишчи жиҳоз-элак ва сараланаётган махсулот ҳаракатларининг математик модели ишлаб чиқилган.
ишчи юзанинг қиялик бурчаги ҳамда вибрация режимининг асосий кўрсаткичлари саралаш аниқлигига таъсирининг уруғлик картошкаларни саралашда агротехник талабларни таъминловчи иш режимлари тажрибалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Картошка саралаш машинасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
картошкани кам шикастлайдиган энергия ва ресурс тежамкор саралаш машинасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (“ Вибрацион саралаш машинаси”, № ФАП 02273-2023 й.). Натижада картошкани аниқ саралайдиган саралаш машинасининг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган; 
картошка саралаш машинаси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги “СОЛАНУЗ” МЧЖда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ ҳўжалигида билимва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 28 майдаги 05/04-04-219-сон маълумотномаси, “Марғилон механика заводи” МЧЖ нинг 2023 йил 15 сентябрдаги 21-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган саралаш машинаси бошқа турдаги ишчи органга эга боʻлган машиналарга қараганда туганакларни 10-15 фоизга аниқроқ калибрлаган, бунда картошка туганакларининг шикастланиш коʻрсаткичлари 20-25 фоизга камайган. Иш унуми соатига 18 тоннани ташкил қилган. Эксплуатацион харажатлар 17,7 фоизга камайиб, йиллик иқтисодий самара битта машина учун 18235100 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish