Асатиллаева Лола Муратжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ривожланишда ўзига хослиги мавжуд болалар учун кийим лойиҳалаш усулини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.04-“Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5992
Илмий раҳбар: Муминова Умида Тохтасиновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Мансурова Муниса Анваровна, техника фанлари доктори, профессор; Пулатова Сабохат Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сезгирликка мос, хавфсиз кийимни мустақил равишда кийиш ва ечишни енгиллаштирувчи, эргономик талабларга мос аутизм ташхиси мавжуд болалар учун болалар кийимини лойиҳалаш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аутизм спектридаги болаларнинг гардероби комплекс ёндашув асосида болаларнинг сенсор сезувчанлиги, эргономик эҳтиёжлари ва психологик хусусиятларини инобатга олинган ҳолда кийим танлаш, тузиш ва лойиҳалаш тамойиллари тизимлаштирилган;
аутизм ташхиси мавжуд болалар учун ташқи шовқиндан таъсирини камайтиришни таъминлайдиган функсионал капюшонни лойиҳалаш усули ва конструксияси яратилган;
қўл моторикасини ривожлатириш ва сенсор-тинчлантириш таъсирини таъминловчи 3Д технологияси асосида тайёрланган қолип ёрдамида, селикон қопламали мато такомиллаштирилган;
ривожланишида оъзига хос хусусиятлари боълган болалар кийими сифат коърсаткичлари бўйича аҳамиятлилик мезони аниқланган ҳамда Кендалл коеффициенти ёрдамида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ривожланишда ўзига хослиги мавжуд болалар учун махсус кийим ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
махсус кийимнинг конструктив-технологик ечими ҳамда лойиҳа-техник ҳужжатлари “ВИЛЛА МОДА тех” ва “ЗИЛОЛА CЛОТҲЕС” МЧЖда жорий этилган. (“Оъзтоъқимачиликсаноати” уюшмасининг 2026-йил 2-сентябрдаги №01/06-1247-сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёдан фойдаланилиши эвазига эса маҳсулотни сотиш нархи 5-6 баробар арзонлашишига эришилган, маҳсулот рентабеллиги эса 25% ни ташкил этган.