Махмудова Маҳбуба Фахриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Конусли майдалаш ускуналари футеровкаларини емирилишини камайтирувчи усулларни ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т6756
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.02.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Муминов Рашид Олимович, техника фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Тилабов Баходир Қурбонович, техника фанлари доктори, профессор; Нормуродов Улуғбек  Эркинович, доцент, техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Олмалиқ давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Конусли майдалаш ускуналари футеровкаларини емирилишини камайтирувчи усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
абразив ишқаланиш шароитларда ишловчи конусли майдалаш ускуналари футеровкалари емирилишини камайтириш мақсадида температура таъсирининг вақтга боғлиқлик ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда 110Г13Л маркали юқори марганесли пўлат наъмунада доналар чегараларида чўккан карбидларни эритиб юбориш орқали тоблаш жараёниниг термик ишлов бериш режими ишлаб чиқилган; 
конусли майдалаш ускуналари ҳаракатланувчи футеровкаларининг координаталар тизимига нисбатан матрицасини, таъсир этувчи кучларини ва брони юзаларнинг ейилишини камайтириш мақсадида уларнинг бир нечта омилларга боғлиқ ҳолда термик ишлов беришнинг математик модел ишлаб чиқилган; 
футеровканинг ишлаш қобилияти ишончлилигини башорат қилишни таъминлайдиган хизмат муддатини ошириш, заррачаларнинг ҳаракати ва юкланишларни аниқлаш учун ўзаро таъсири асосида бир хил текисликда жойлашган контакт босим жараёни термик ишлов беришдан кейинги бошланғич ва ҳаракатланишдаги ишқаланиш коеффициентларининг қиялик бурчагига таъсирларини емирилишга боғлиқлик параметрлари ишлаб чиқилган; 
конусли майдалаш футеровкасининг такомиллаштирилган конструксияси, яъни брони юзасига 200х100х20мм ўлчамдаги металл пластинкаларни шахмат шаклида жойлаштириш ва ўрнатиш натижасида, ускунанинг ишчи юзасининг емирилишини камайтириш ҳисобига таъмирлаш харажатлари пасайтириш шунингдек, ишлаш самарадорлиги ошириш усуллари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Конусли майдалаш ускунаси футеровкаларини такомиллаштириш асосида уларнинг емирилишини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
конусли майдалагич футеровкаларининг таклиф қилинган такомиллаштирилган конструксияси Жанубий кон бошқармасига қарашли “Зармитан” кони Тўлдириш ишлари бўлимида амалиётга жорий этилган. (Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2026-йил 19-июндаги 02-15-02/5961-сон маълумотномаси). Натижада, янги футеровкаларнинг базавий вариантга нисбатан майдалаш унумдорлигини 15-20% гача ошириш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатларини эса 20-25% га камайтириш имконини берган; 
110Г13Л маркали юқори марганесли пўлатдан тайёрланган КСД моделли конусли майдалагич футеровкаларига термик ишлов бериш технологияси Жанубий кон бошқармасига қарашли “Зармитан” кони Тўлдириш ишлари бўлимида амалиётга жорий этилган. (Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2026-йил 19-июндаги 02-15-02/5961-сон маълумотномаси). Натижада, термик ишлов берилган футеровкаларнинг ишлаш муддати 15-20% гача ошириш, эксплуатацион харажатлар ва энергия сарфи эса 17-22% гача камайтириш имконини берган;
конусли майдалаш ускуналари футеровкаларининг ейилиш жараёнининг кўп параметрли математик модели Жанубий кон бошқармасига қарашли “Зармитан” кони Тўлдириш ишлари бўлимида амалиётга жорий этилган. (Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2026-йил 19-июндаги 02-15-02/5961маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган футеровка тоғ жинсларини майдаланиш интенсивлигини 18-24% гача ошириш, ишчи юзанинг ейилиш, емирилиш, ёрилиш ва синиш жараёнларини 20-25% гача камайтириш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish