Худойбердиева Ойжамол Музаффаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги рақсга оид терминларнинг чоғиштирма тадқиқи (лексик-семантик ва лингвомаданий таҳлили асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Fil7581.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
Илмий раҳбар: Қодирова Мукаддас Тоғаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бекпўлат Умурқулов, филология фанлари доктори, профессор;  Хурсанов Нурислом Искандарович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги рақсга оид терминларнинг лексик-семантик хусусиятларини аниқлаш, лингвомаданий коннотацияларини очиб бериш ва уларни чоғиштирма таҳлил асосида тизимлаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида рақсга оид терминлар махсус номинатив бирликлар тизими доирасида чоғиштирма-типологик, лингвомаданий ва семантик-функсионал ёндашувлар уйғунлигида тадқиқ этилиб, генетик келиб чиқиши, структур тузилиши, семантик тараққиёти ҳамда миллий-маданий белгиларини аниқловчи лексик-семантик тасниф ва лингвомаданий коннотация мезонлари белгиланган, шунингдек, “махсус лексика” ва “соҳа терминологияси” тушунчалари таҳлилнинг методологик таянчи сифатида асосланган;
чоғиштирилаётган тилларда рақс терминларининг лексик-семантик тизими гипонимик, синонимик, антонимик, полисемик ва омонимик муносабатлар орқали шаклланиши аниқланиб, мазкур терминларнинг семантик ташкил топишида миллий тафаккур, маданий коннотация, тарихий-маданий тажриба ҳамда номланиш мотивацияси терминологик номинацияни белгиловчи консептуал омиллар экани далилланган;
ўзбек рақс терминологиясида бош ва юз ҳаракатларини ифодаловчи терминлар (“нигоҳ отиш”, “лаб чимириш”, “бош силкиш”) миллий одоб, ҳаё-назокат ва эмоционал талқин билан, инглиз терминологиясидаги мос терминлар (“эпаулемент”, “пивот”, “турн-ин”, “фаcиал эхпрессион”) эса ҳаракатнинг техник бажарилиш аниқлиги, ижро меъёрлари ва саҳнавий ифода параметрлари билан боғлиқ ҳолда шаклланганлиги аниқланган ҳамда икки тилдаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар функсионал-семантик жиҳатдан асослаб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги рақс терминлари таржимасида лингвомаданий коннотациялар фарқланиши аниқланиб, инглизча номларда халқаро маданий фон ҳамда асл номни сақлаш, ўзбекча номларда эса миллий талқин ва адаптация устуворлиги белгиланди (баллроом данcе – жуфтлик рақси); адекват таржимада транскрипсия, семантик эквивалент, заруратда адаптация ва изоҳли-таърифий таржима стратегиялари, шунингдек, коннотация ҳамда услубий мослик мезонлари таржима муаммоларини бартараф этишда асосий омиллар экани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги рақсга оид терминларнинг лексик-семантик ва лингвомаданий хусусиятларини чоғиштирма тадқиқи мавзусидаги тадқиқот ишининг илмий ва амалий натижаларини ташкил этувчи илмий мақола ва тезислари ҳамда тадқиқотчининг илмий хулоса ва таклифлардан:
инглиз ва ўзбек тилларида рақсга оид терминлар махсус номинатив бирликлар тизими доирасида чоғиштирма-типологик, лингвомаданий ва семантик-функсионал ёндашувлар уйғунлигида тадқиқ этилиб, генетик келиб чиқиши, структур тузилиши, семантик тараққиёти ҳамда миллий-маданий белгиларини аниқловчи лексик-семантик тасниф ва лингвомаданий коннотация мезонлари белгиланди. Шунингдек, “махсус лексика” ва “соҳа терминологияси” тушунчалари таҳлилнинг методологик таянчи сифатида асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан 2021-2023 йилларда бажарилган ПЗ – 2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-апрелдаги 01/4-1357-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасидаги лингводидактик контентнинг илмий-методик сифати ошиб, туркий тиллар бўйича рақамли таълим ресурслари терминологик жиҳатдан бойитилди;
чоғиштирилаётган тилларда рақс терминларининг лексик-семантик тизими гипонимик, синонимик, антонимик, полисемик ва омонимик муносабатлар орқали шаклланиши аниқланиб, мазкур терминларнинг семантик ташкил топишида миллий тафаккур, маданий коннотация, тарихий-маданий тажриба ҳамда номланиш мотивацияси терминологик номинацияни белгиловчи консептуал омиллар ҳақидаги илмий қарашлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-апрелдаги 01/4-1334-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг ўзбек тилидаги қисми терминларининг генетик манбалари, структуравий-семантик тизими ва лингвокултурологик хусусиятларини ёритувчи янги илмий маълумотлар ҳамда уларни қиёсий таҳлил қилиш мезонлари билан бойитилди;
ўзбек рақс терминологиясида бош ва юз ҳаракатларини ифодаловчи терминлар (“нигоҳ отиш”, “лаб чимириш”, “бош силкиш”) миллий одоб, ҳаё-назокат ва эмоционал талқин билан, инглиз терминологиясидаги мос терминлар (“эпаулемент”, “пивот”, “турн-ин”, “фаcиал эхпрессион”) эса ҳаракатнинг техник бажарилиш аниқлиги, ижро меъёрлари ва саҳнавий ифода параметрлари билан боғлиқ ҳолда шаклланганлиги аниқланган ҳамда икки тилдаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар функсионал-семантик жиҳатдан асослаб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзуси мавзусидаги амалий грант лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-апрелдаги № 01/4-1331-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа янги илмий маълумотлар билан бойитилган; 
инглиз ва ўзбек тилларидаги рақс терминлари таржимасида лингвомаданий коннотациялар фарқланиши аниқланиб, инглизча номларда халқаро маданий фон ҳамда асл номни сақлаш, ўзбекча номларда эса миллий талқин ва адаптация устуворлиги (баллроом данcе – жуфтлик рақси) белгиланиши, адекват таржимада транскрипсия, семантик эквивалент, зарурий адаптация ва изоҳли-таърифий таржима стратегиялари, шунингдек коннотация ҳамда услубий мослик мезонлари таржима муаммоларини бартараф этишда асосий омиллар экани ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-декабрдаги № 04/1-6377 – сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таҳлиллар асосида ўзбек тилининг морфолексик тизимини бойитувчи семантик гуруҳлар ишлаб чиқилишида ва автоматик морфологик таҳлил учун тегишли алгоритмик моделларнинг яратилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish