Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Арман Алтаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қора ўралар атрофидаги астрофизик жараёнлар ва юқори энергияли космик нурлар», 01.03.01–Астрономия (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/FM133.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедов Бобомурат Жўраевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Астрономия институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Абишев Медеу Ержанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Миртаджиева Каромат Тахировна, физика-математика фанлари доктори, доцент; Олимов Хусниддин Косимович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Россия Фанлар академиясининг астрономия институти (Москва ш., Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади астрофизик қора ўралар ва улар атрофидаги моддаларнинг электромагнит ва энергетик характеристикаларини ўрганиш ҳамда натижаларни юқори энергияли космик нурлар физикасига, қора ўралардан релятивистик плазма ажралиши, қора ўралар соялари ва бошқа бир қатор кузатув ҳодисаларини тадқиқ қилишга қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор  Сомон йўли марказидаги SgrA*  қора ўранинг  электр зарядига  чеклов олинган, унинг энг катта қиймати QSgrA* ≤1015Клга тенглиги ва магнитланган қора ўралар яқинидаги стабил орбиталарнинг кенгайиши аниқланган;
илк бор SgrA* қора ўранинг атрофида айланаётган плазманинг релятивистиклиги ва магнитланганлиги зарядларнинг ажралишига олиб келиши кўрсатилган, ушбу плазмада заряд концентрацияси 10-5см-3 ва зарралар сони зичлиги  107±1см-3 тартибида эканлиги аниқланган;
Галактика марказида SgrA* дан 1500 Шварцшильд радиуси доирасида ёрқин юлдуз бўлиш эҳтимоли йўқ бўлиши кўрсатилган;
ўта массив қора ўралардан энергия ажралиши натижасида ўта юқори энергияли космик нурлар пайдо бўлишининг янги механизми яратилган;
магнетик Пенроуз жараёнининг ультра эффектив режими кашф этилган ва ўта массив қора ўра яқинида  протоннинг энергияси 1020 эВ дан ортиб кетиши кўрсатилган;
илк бор Галактика марказидаги SgrA* қора ўрадан энергия ажралишининг ўта самарали режимда учиб чиқаётган протоннинг энергияси 1015.5эВ тартибида эканлиги кўрсатилган, бу энергия космик нурлар энергияси спектрининг тизза соҳасига мос келиши ва бу соҳада зарралар оқими сезиларли камайиши кузатилган;
Райсснера-Нордстрем-де-Ситтер қора ўраси сояси ўлчами учун аналитик ифода олинган;
илк бор плазма муҳитидаги айланувчи қора ўралар учун ёруғликнинг гравитацион оғиши ва унинг қутбланиш векторининг Фарадей бурилиши ўрганилган ва кучли ҳамда бир жинсли бўлмаган плазма учун ёруғлик оғиш бурчагининг аналитик ифодаси топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қора ўралар атрофида астрофизик жараёнлар ва юқори энергияли космик нурлар бўйича олинган натижалар асосида:
Сомон йўли марказидаги SgrA*  қора ўранинг параметрлари ва атрофидаги плазманинг динамикаси бўйича олинган натижалар SFB -956 рақамли Германия илмий фонди, Европа Иттифоқининг структуравий жамғармалари ва Польша Миллий илмий маркази грантлари доирасида гравитация назариясининг кучли майдон режимида текшириш учун фойдаланилган (Польша фанлар академияси Назарий физика марказининг 2019 йил 8 июлдаги маълумотномаси).  Илмий натижаларининг қўлланилиши SgrA* қора ўранинг электрик зарядига чегаравий қийматларни олиш имконини берган.
ўта массив қора ўралардан энергия ажралиши натижасида ўта юқори энергияли космик нурлар пайдо бўлишининг яратилган янги механизми хорижлик олимлар томонидан (Physical Review D, 2018, 2019; International Journal of Modern Physics D, 2019; Journal of Cosmology and Astroparticle Physics, 2019) галактикамиз марказидаги ўтамассив қора ўранинг электромагнит хусусиятларини, қора ўра ва юлдузлараро фазонинг ўзаро таъсирларини ўрганишда фойдаланилган. Илмий натижаларининг қўлланилиши Хорндескийнинг зарядланган қора ўра атрофида гравитация (тортишиш) назарияси текшириш имконини берган;
қора ўраларнинг энергетик хусусиятларини ўрганиш, айланиш энергиясини электромагнит экстракциялашнинг аниқ усуллари, шунингдек, юқори энергияли жараёнлар бўйича олинган натижалар Хиндистоннинг Университетлараро грант қўмитаси дастурлари доирасида (Хиндистоннинг Университетлараро грант қўмитасининг 2019 йил 15 июндаги маълумотномаси)  ва хорижлик олимлар томонидан (Physics of the Dark Universe, 2019; The European Physical Journal C, 2019; Physical Review D, 2019; Monthly Notices of the Royal Astronomical Society, 2019) астрофизик қомпакт номзодларнинг параметрларининг чегара қийматларини олиш учун ишлатилган. Илмий натижаларининг қўлланилиши эргосферадаги заррачалар заррачалари билан кесишган қора ўралар энергиясини чиқариб ташлаш учун умумлаштириш имконини берган;
Райсснера-Нордстрем-де-Ситтер қора ўраси сояси ўлчами учун олинган аналитик ифодаси хорижлик олимлар томонидан (Physical Review D, 2019; International Journal of Modern Physics D, 2019; The European Physical Journal C, 2019; Physics of the Dark Universe, 2019; The Astrophysical Journal, 2018) қўлланилган.  Илмий натижаларининг қўлланилиши зарядли зарраларнинг магнитланган қора ўра атрофидаги ҳаракатлари ва тегишли квазив-даврий осциляциялар, баъзи бир юлдузлар массаси тартибидаги микроквазарлар ва қора ўраларининг масса, айланиш параметри ва магнит майдонларини аниқлаш имконини берган;
плазма муҳитидаги айланувчи қора ўралар учун ёруғликнинг гравитацион оғиши ва унинг қутбланиш векторининг Фарадей бурилиши, кучли ҳамда бир жинсли бўлмаган плазма учун ёруғлик оғиш бурчагининг топилган аналитик ифодаси SGS/12/2019 рақамли Силезия университети гранти ва 14-37086 рақамли Гравитация ва астрофизика Альберт Энштейн маркази гранти доирасида ва хорижлик олимлар томонидан (Physical Review D, 2018, 2019; Astrophysics and Space, 2016;  The European Physical Journal C, 2018, 2019; International Journal of Modern Physics D, 2018; Modern Physics Letters A, 2018; Monthly Notices of the Royal Astronomical Society, 2016) плазмадаги қора ўраларнинг оптик хусусиятларини ўрганишда фойдаланилган. Илмий натижаларининг қўлланилиши плазма гравитацион линзаланиш таъсири, плазма қора ўраларнинг соялари, Эйнштейннинг тортишиш назарияси ва тортишишнинг муқобил назарияларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish